Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида



Download 1,91 Mb.
bet157/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Жавобгар (МЧЖ)нинг важлари:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланишини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сонли қарори билан “Юридик ва жисмоний шахсларнинг ўз фаолияти хусусиятига кўра аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўлламасдан амалга ошириши мумкин бўлган айрим тоифалари Рўйхати” (3-илова) тасдиқланган ва унга кўра аҳолига пулли хизматлар кўрсатишда қатъий ҳисобот бериладиган бланкалар ҳисобланган талонлар, чипталар ва уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни берадиган юридик ва жисмоний шахслар аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўлламасдан амалга ошириши мумкин.
МЧЖ юридик ва жисмоний шахсларга авиачипталар сотиш билан шуғулланади ва шу боис ушбу шахслар билан пулли ҳисоб-китобларни фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўлламасдан амалга ошириши мумкин.


Суд қарори:
ДСИнинг арз қилинган талаби қаноатлантирилсин ва жавобгар (МЧЖ)га 4 493 250 сўм миқдорда жарима қўлланилсин.


Шарх:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланишини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сонли қарори билан тасдиқланган “Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг 2-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида савдони амалга оширишда ва товарларни сотишда, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишда аҳоли билан пулли ҳисоб-китоблар барча хўжалик юритувчи субъектлар томонидан фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналари мажбурий тартибда қўлланган ҳолда амалга оширилади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган, ўз фаолиятининг хусусиятига кўра аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўлламасдан амалга ошириши мумкин бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг айрим тоифалари бундан мустасно.
МЧЖга қарашли авиачипта сотиш шаҳобчасида ўтказилган қисқа муддатли текширишда МЧЖ ходими авиачиптани сотганлиги, аммо харид чеки бермаганлиги ва шаҳобчада назорат-касса машинаси ўрнатилмаганлиги аниқланган.
Солиқ кодекси 119-моддасининг биринчи қисмига биноан фискал хотирали назорат-касса машиналарини ва (ёки) тўловларни пластик карточкалар асосида қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларини ишлатиш мажбурий бўлгани ҳолда уларни ишлатмасдан савдони амалга оширганлик ва хизматлар кўрсатганлик, худди шунингдек сотиб олувчига квитанциялар ёзиб бериш, талонлар, чеклар ёки уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни бериш мажбурий бўлгани ҳолда бундай ҳужжатларни бермасдан товарларни реализация қилганлик ва хизматлар кўрсатганлик энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Шу сабабли ДСИ судга ариза билан мурожаат қилиб, МЧЖга фискал хотирали назорат-касса машинасини ишлатмасдан хизмат кўрсатганлиги ёки сотиб олувчига квитанция ёзиб бермасдан, талонлар, чеклар ёки уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни бермасдан хизмат кўрсатганлиги учун энг кам иш ҳақининг ўттиз баравари миқдорда жарима қўллашни сўраган ва суд ДСИнинг арз қилинган талабини асосли деб топиб, МЧЖга жарима қўллаган.
Жавобгарнинг МЧЖ юридик ва жисмоний шахсларга авиачипталар сотиш билан шуғулланалиши ва шу боис Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сонли қарори билан тасдиқланган “Юридик ва жисмоний шахсларнинг ўз фаолияти хусусиятига кўра аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўлламасдан амалга ошириши мумкин бўлган айрим тоифалари Рўйхати”га асосан юридик ва жисмоний шахслар билан пулли ҳисоб-китобларни фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўлламасдан амалга ошириши мумкин деган важини суд қабул қилмаган.
Ҳақиқатдан ҳам, ушбу Рўйхатнинг 1-бандида аҳолига пулли хизматлар кўрсатишда қатъий ҳисобот бериладиган бланкалар ҳисобланган талонлар, чипталар ва уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни берадиган юридик ва жисмоний шахслар аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўлламасдан амалга ошириши мумкинлиги белгиланган.
Бироқ, қайд қилинган Низом 19-бандининг биринчи хатбошисига кўра, ушбу қарорга 3-илованинг 1-бандида кўрсатилган хўжалик юритувчи субъектлар аҳоли билан ўзаро ҳисоб-китобларни давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтган чипталар, талонлар, чекларни ёки уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни мажбурий тартибда берган ҳолда амалга ошириши шарт.
Низом 19-бандининг бешинчи хатбошисида хўжалик юритувчи субъектлар электрон чипталарни, шунингдек хизматларни кўрсатувчилар томонидан тартиб рақами қўйилмаган ва қатъий ҳисобот бериладиган бланкалар ҳисобланмайдиган бошқа ҳужжатларни сотишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасини қўллаши шартлиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда МЧЖ томонидан электрон авиачипталар сотилиши сабабли у (МЧЖ) аҳоли билан ўзаро ҳисоб-китобларни оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасини қўллаши шарт.

* * *



Сувни ҳисобга олиш асбобидаги пломба узилгани ҳолати тўғрисида истеъмолчи сув таъминоти ташкилотини қонун ҳужжатларида белгиланган муддатда огоҳлатирилган тақдирда, сарфланган совуқ сув (қабул қилинган оқова суви)нинг ҳажми (миқдори) қайта ҳисоб-китоб қилинмайди.



Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish