Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида


Суд қарори: Даъвогарнинг даъво аризаси юзасидан юритилган иш бўйича иш юритиш тугатилсин. Шарх



Download 1,91 Mb.
bet153/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Суд қарори:
Даъвогарнинг даъво аризаси юзасидан юритилган иш бўйича иш юритиш тугатилсин.


Шарх:
Суд томонидан даъвогарнинг даъвоси асосида юритилган ишни кўриш жараёнида даъвогар 2013 йилда тарафлар ўртасида 2010 йил 5 июнда тузилган 10-сонли “Қимматли қоғозларни олди-сотди” шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризаси билан фуқаролик ишлар бўйича судига мурожаат қилганлиги аниқланган.
Фуқаролик ишлар бўйича судига тақдим этилган даъво аризасида даъвогар битимни ҳақиқий эмас деб топиш учун низолашаётган шартнома алдов ва қўрқитиш асоси билан тузилганлиги, яъни шартнома тузиш пайтида жавобгар АЖнинг директори лавозимида ишлаганлиги, даъвогар эса АЖда оддий ходим бўлиб ишлаб келганлиги, жавобгар даъвогар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш билан қўрқитиб, шартнома тузишга мажбурланганлиги, шу сабабли даъвогар ўз акцияларини жавобгарга сотганлиги, жавобгар даъвогарга ҳар бир акция учун 50 минг сўм нахт пуллар тўлаб беришни ваъда қилганлиги, бироқ даъвогарга фақат 25 000 сўм тўлаб берганлигини важ қилиб кўрсатган.
Фуқаролик ишлар бўйича судининг 5-1122-сонли фуқаролик иши бўйича қабул қилинган 2013 йил 6 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Мазкур фуқаролик иши даъвогарнинг апелляция шикояти асосида фуқаролик ишлар бўйича вилоят судининг апелляция инстанцияси томонидан қайта кўриб чиқилган ва 2013 йил 14 мартдаги ажрими билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш кўриш пайтида амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 86-моддасининг 2-бандида умумий суд, хўжалик судининг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бўлса, хўжалик суди иш юритишни тугатилиши белгиланган (ушбу Кодекс 2018 йил 1 апрелдан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси амалга қиритилганлиги билан ўз кучини йуқотган).
Қайд этилган норма Иқтисодий процессуал кодексининг 110-моддасининг 2-бандида ҳам кўрсатилган.
Даъвогар, хўжалик судига тақдим этган даъво аризасида, фуқаролик ишлар бўйича судига тақдим этган битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризасида келтирилган асосларни кўрсатган. Яъни, ҳар иккала даъво аризасида даъво предмети тарафлар ўртасида 2010 йил 5 июнда тузилган 10-сонли “Қимматли қоғозларни олди-сотди” шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш, низо асоси эса - шартнома алдов ва қўрқитиш асоси билан тузилганлиги.
Шу сабабли хўжалик суди даъвогар (фуқаро Р.)нинг 10-сонли “Қимматли қоғозларни олди-сотди” шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан юритилган иш бўйича иш юритиш тугатилган.

* * *



Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт. Бунда олинган нарсанинг ўрнини тўлдириш миқдори ўхшаш вазиятларда, одатда ўхшаш мол-мулкдан фойдаланиш (ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) учун олинадиган баҳо бўйича аниқланади.



Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish