Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида



Download 1,91 Mb.
bet151/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Жавобгарнинг важлари:
Тайёрловчи (жавобгар) етиштирилган қовун маҳсулотларини ҳар 1 кг учун 300 сўмдан ҳисоб-китоб қилишга розилик бирдирган. Аммо даъвогар бу таклифни қабул қилмаган, чунки даъвогар қовун маҳсулотларини бозорда нақд пул маблағларига сотишни хохлаган, яъни даъвогарнинг шартнома мажбуриятини бажариш нияти бўлмаганлиги сабабли жавобгарни таклифига рози бўлмаган.
Даъвогарнинг қовун маҳсулоти нобуд бўлди деган важлари асоссиздир, чунки у етиштирилган қовун маҳсулотларини сотиб юборган. Бу ҳолат видоёзувга қайд қилинган ҳамда вилоят Қишлоқ ва суд хўжалиги бошқармаси вакиллари билан биргаликда 2016 йил 10 сентябрда тузилган далолатнома билан ўз тасдиғини топган.


Суд қарори:
Даъво қисман қаноатлантирилсин ва жавобгар (тайёрловчи)дан даъвогар (хўжалик) фойдасига 10 750 000 сўм жарима ундирилсин. Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.


Шарх:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига мувофиқ мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари контрактация шартномасидан келиб чиққан.
ФК 465-моддасининг биринчи қисмига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда белгиланган баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида 2016 йил 10 февралда тузилган “қишлоқ маҳсулотлари харид қилиш бўйича” 26-сонли контрактация шартномасига кўра фермер хўжалиги 5 га ер майдонида 100 тн “Заргулоби” қовун қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва тайёрловчига етказиб бериш, тайёрловчи эса ушбу маҳсулотни қабул қилиш ва келишилган бозор нархи бўйича унинг ҳақини тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими томонидан 2016 йил 22 августда берилган маълумотга асосан фермер хўжалиги (даъвогар) томонидан 5 гектар ер майдонида 115 тонна қовун етиштирилган.
“Деҳқон бозори” АЖ томонидан бозорда 1 кг қовуннинг ўртача сотилиш нархи 2016 йил 27 август ҳолатига 300 - 1 000 сўм, 2016 йил 8 сентябрь ҳолатига 300 - 800 сўмни ташкил этиши маълум қилинган ва шу маълумотга асосланиб даъвогар жавобгарга қовун маҳсулотини 1 кг ўртача бозор нархида 500 сўмдан сотишга розилигини маълум қилган.
Аммо, жавобгар фермер хўжалигига етиштирилган маҳсулотларни энг кам бозор нархида, яъни 300 сўмдан сотиб олишга розилигини маълум қилган.
Тарафлар ўртасида маҳсулот нархи келишилмаганлиги сабабли ушбу низо вужудга келган.
ФК 356-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, ҳақ тўлашни назарда тутадиган шартномада баҳо назарда тутилмаган ва шартнома шартлари бўйича белгиланиши мумкин бўлмаган ҳолларда шартномани бажарганлик учун ўхшаш вазиятларда одатда шундай товарлар, ишлар ёки хизматлар учун олинадиган баҳо бўйича ҳақ тўланиши керак.
Шу сабабли суд даъвогарнинг етиштирилган қовун маҳсулотини 1 кг ўртача бозор нархида 500 сўмдан сотиш ҳақидаги таклифини адолатли, жавобгар қовун маҳсулотининг 1 кг учун 300 сўм тўлаб беришини асоссиз равишда энг кам бозор нархи таклиф этилган деб топган.
ФК 467-моддасининг биринчи-учиннчи қисмларига кўра, агар контрактация шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тайёрловчи етиштирувчи жойлашган ерда ундан қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қабул қилиши (қабул қилиб туриши) ва олиб кетишни таъминлаши (таъминлаб туриши) шарт.
Агар қишлоқ хўжалиги маҳсулоти тайёрловчи жойлашган ерда ёки у кўрсатган бошқа ерда қабул қилинса, тайёрловчи етиштирувчи томонидан контрактация шартномасига мувофиқ ва шартлашилган муддатда келтирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қабул қилишдан бош тортишга ҳақли эмас.
Тайёрловчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини олиб кетишни ёки қабул қилиб олишни таъминламаган тақдирда етиштирувчига қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг қийматини ва уни келтириш харажатларини тўлайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Товарларни танлаб олмаслик билан боғлиқ низоларни ҳал қилишнинг айрим масалалари тўғрисида” 2007 йил 28 декабрдаги 175-сонли қарорининг 9-бандида "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 31-моддасига мувофиқ, товарларни танлаб олмаслик, шунингдек етказиб берувчи шартномада белгиланган муддатда (даврда) уларни етказиб берганда товарларни олишни асоссиз рад этганлик учун сотиб олувчи етказиб берувчига танлаб олинмаган (ўз муддатида олинмаган) товарлар қийматининг 5 фоизи миқдорида, тез бузиладиган товарлар бўйича эса - 10 фоизи миқдорида жарима тўлаши назарда тутилганлиги, товарлар танлаб олинмаган ҳолларда етказиб берувчи жарима ундиришдан ташқари, ушбу товарлар мавжудлигини тасдиқловчи далилларни тақдим этган ҳолда, танлаб олинмаган товарлар қиймати тўланишини талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган.
Бироқ, даъвогар даъво аризасида қовун маҳсулоти нобуд бўлганлигини баён қилган бўлсада, судга даъво аризаси билан мурожаат қилишда маҳсулот мавжудлигини тасдиқловчи далилларни тақдим этмаган.
Шунингдек, жавобгар ва вилоят Қишлоқ ва суд хўжалиги бошқармаси вакиллари томонидан 2016 йил 10 сентябрь куни фермер хўжалигининг қовун эккан дала майдонлари кўздан кечирганда фермер хўжалиги томонидан 3,5 га майдондаги қовунлар йиғиштириб олинганлиги, қолган 3 га ер майдонида қовунларнинг сифати яшхи ҳолатда эканлиги аниқланган ва бу юзасидан далолатнома расмийлаштирилган. Яъни, судга даъво билан мурожаат қилинганда 3,5 га майдондаги ер участкасида етиштирган қовунлар мавжуд бўлмаган.
Бундан ташқари, даъвогар судга 2016 йил 16 сентябрда даъво билан мурожаат қилган ва даъво аризасида қовун маҳсулотлари нобуд бўлганлигини баён қилган бўлсада, жавобгар ва Хоразм вилояти Қишлоқ ва суд хўжалиги бошқармаси вакиллари томонидан тузилган далолатнома билан 10 сентябрь куни ҳолатига қовун маҳсулотларининг сифати яхши эканлиги ўз тасдиғини топган. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика давлат санитария-эпидемиология назорати маркази томонидан 2018 йил 17 апрелдаги 12-8/3131-сонли хатида қовун маҳсулоти, жумладан унинг “Заргулоби”, “Туркманка” нави тез бузилувчи маҳсулотлар қаторига кирмаслиги тўғрисида хулоса берилган. Яъни, шартномада белгиланган қовун нави тез бузилувчан маҳсулот ҳисобланмаслигидан келиб чиққан ҳолда суд ушбу маҳсулотлар 6 кун ичида (10 сентябрдан 16 сентябргача) нобуд бўлиши мумкин эмаслиги хулосага келган.
Шу сабабли суд даъвогарнинг 43 000 000 сўмлик қовун маҳсулотларини етиштирганлиги, жавобгар ушбу маҳсулотларни олиб кетмаганлиги сабабли ундан маҳсулотнинг қийматини ундириш талабини асоссиз деб топган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.1-бандида маҳсулотни мазкур шартномада белгиланган ассортименти, турлари, муддатларида қабул қилиниши асоссиз рад этилган ҳар бир ҳолатда МЧЖ фермер хўжалигига қабул қилинмаган маҳсулот қийматининг 25 фоизи миқдорида жарима тўлаши назарда тутилган.
Суд шартноманинг ушбу шартидан келиб чиқиб, хўжалик (давогарнинг) 10 750 000 сўм жарима ундириш талабини асосли деган хулосага келиб, ушбу талабни қаноатлантирилган.

* * *



Фуқаролик ишлари бўйича суднинг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлганда, айни шу предмет тўғрисида ва айни шу асослар бўйича хўжалик (иқтисодий) сидига айни шу шахсларга нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилишга йўл қўйилмайди. Акс ҳолда бундай даъво юзасидан юритилган иш бўйича иш юритиш тугатилади.



Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish