Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида



Download 1,91 Mb.
bet147/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Жамият (1-жавобгар)нинг важлари:
«Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига мувофиқ жамият иштирокчилари жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) ўз улушини ёхуд унинг бир қисмини ушбу Қонунда ва жамиятнинг уставида назарда тутилган тартибда мазкур жамиятнинг бир ёки бир неча иштирокчисига сотиш ёки ўзга тарзда уларнинг фойдасига воз кечишга ҳақлидирлар.
Ушбу Қонуннинг 20-моддасида жамият иштирокчиси, агар жамиятнинг уставида тақиқланган бўлмаса, ўз улушини (улушининг бир қисмини) учинчи шахсларга сотиши ёки бошқача тарзда уларнинг фойдасига воз кечиши мумкинлиги белгиланган.
Жамият уставида жамият иштирокчиси ўз улушини (улушининг бир қисмини) учинчи уларнинг фойдасига воз кечиши тақиқланмаган ва шу боис даъвогарнинг ўз улушидан воз кечиши учун жамиятнинг ёки жамият бошқа иштирокчиларининг розилиги талаб қилинмайди.
Улушдан воз кечиш тўғрисидаги шарномага асосан 2-жавобгар Жамиятни воз кечиш ҳақидаги битимдан хабардор қилган ва бундан кейин даъвогар вакили иштирокида жамият иштирокчиларининг навбатдан ташқари йиғилиши ўтказилиб, унда жамиятнинг таъсис ҳужжатларига жамият иштирокчилари сафидаги ўзгаришлари билан боғлиқ узгаришлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилинган.


2-жавобгарнинг важлари:
Улушдан воз кечиш тўғрисидаги битим АЖ номидан ишончнома асосида ҳаракат қилувчи шахс томонидан тузилган. Ишончнома қонун ҳужжатлари талабларига мос ҳолда расмийлаштирилган ва ишончномада вакилнинг жамият устав фондидаги улушни бошқа шахсга ўтказиш ҳуқуқи мавжуд бўлиб, ушбу ваколат доирасида устав фондидаги улуш бошқа шахсга ўтказилган.


Суд қарори:
Даъвогарнинг талабларини қаноатлантириш рад этилсин.


Шарх:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 134-моддасининг биринчи қисмига кўра, бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.
ФК 138-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ юридик шахс номидан бериладиган ишончнома раҳбар томонидан имзоланиб, унга ушбу юридик шахснинг муҳри (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) босилади.
Даъвогар томонидан ишончли вакилга берилган ишончнома раҳбар томонидан имзоланган ва унга ушбу юридик шахснинг муҳри босилган.
Ушбу ишончнома билан ишончли вакилга АЖ номидан ҳаракат қилиш, жу жумладан:
- АЖ иштирокчиси (акционери) бўлган жамиятларда бўлиб ўтадиган иштирокчилар (акционерлар)нинг умумий йиғилишида АЖ номидан вакиллик қилиш ва ўз хохишига кўра кун тартибига киритилган масалалар юзасидан овоз бериш;
- АЖ иштирокчиси (акционери) бўлган жамиятлардан АЖни иштирокчилар (акционерлар) сафидан чиқариш ҳақида қарор қабул қилиш, ушбу жамиятларнинг фаолиятига тегишли барча ҳужжатларга имзо қўйиш;
- АЖ номидан устав фондидаги улушни тасаруф (сотиш, айрбошлаш, воз кечиш) этиш, турли (кўчар ва кўчмас) мол-мулкларни, акциялар, пай ва устав фондидаги улушларни сотиб олиш ва гаровга бериш ҳақида мустақил қарор қабул қилиш ваколати берилган.
Баён этилганлардан кўринадики ишончли вакилга Жамият устав фондидаги АЖнинг улушидан воз кечиш тўғрисида мустақил қарор қабул қилиш ваколати берилган.
Жамият устав фондидаги улушдан воз кечиш тўғрисидаги битим тузиш пайтида ФК 141-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ишончноманинг амал қилиши бекор бўлишини назарда тутувчи асослар мавжуд бўлмаган.
ФК 129-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ишончномага, қонунга, суд қарорига ёки вакил қилинган давлат органининг ҳужжатига асосланган ваколат билан бир шахс (вакил) томонидан бошқа шахс (ваколат берувчи) номидан тузилган битим ваколат берувчига нисбатан фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини бевосита вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади.
«Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 20-моддасининг тўққизинчи қисмига кўра, жамият устав фондидаги (устав капиталидаги) улушдан (улушнинг бир қисмидан) бошқа шахснинг фойдасига воз кечиш, агар уни нотариал шаклда амалга ошириш тўғрисидаги талаб жамиятнинг уставида назарда тутилган бўлмаса, оддий ёзма шаклда амалга оширилиши керак. Жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушдан (улушнинг бир қисмидан) ўзганинг фойдасига воз кечиш бўйича битимнинг ушбу модда ёки жамиятнинг уставида белгиланган шаклига риоя этмаслик унинг ҳақиқий эмас деб топилишига олиб келади.
Жамиятнинг уставида улушдан (улушнинг бир қисмидан) бошқа шахснинг фойдасига воз кечиш нотариал шаклда амалга ошириш тўғрисидаги талаб назарда тутилмаган.
Қонун 20-моддасининг ўнинчи қисмига мувофиқ жамият устав фондидаги (устав капиталидаги) улушдан (улушнинг бир қисмидан) бошқа шахснинг фойдасига воз кечилгани ҳақида бундай воз кечишнинг далилларини тақдим этган ҳолда ёзма равишда жамият хабардор қилиниши лозим. Жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушни (улушнинг бир қисмини) олувчи мазкур воз кечиш тўғрисида жамият хабардор қилинган пайтдан эътиборан жамият иштирокчисининг ҳуқуқларига эга бўлади ва мажбуриятларини амалга оширади.
Жамият улушдан воз кечилганлиги ҳақида хабардор қилинган ва бу ҳолат 2016 йил 23 майда бўлиб ўтган МЧЖ иштирокчилари умумий йиғилишининг баённомаси билан ўз тасдиғини топади.
Даъвогар арз қилинган талабларини асослантириш учун даъво аризасида ишончнома ишончли вакилга фақат АЖ номидан имзо қўйишга ваколат берилганлиги, у томонидан тегишли қарор қабул қилиши эса махсус қарор (кузатув кенгаши ёки акционерларнинг умумий йиғилиши баённомаси) асосида амалга оширилиши лозим бўлганлигини баён қилган.
Бироқ, ушбу важ ҳужжатлар билан исботланмаган, чунки фуқаро С.га берилган ишончноманинг 7-бандига кўра, ишончли вакил АЖ номидан устав фондидаги улушни тасаруф (сотиш, айрбошлаш, воз кечиш) этиш, турли (кўчар ва кўчмас) мол-мулкларни, акциялар, пай ва устав фондидаги улушларни сотиб олиш ва гаровга бериш ҳақида мустақил қарор қабул қилиш ваколатига эга.
Шунингдек, даъвогар даъво аризасида арз қилинган талабларини асоси сифатида ишончли вакил АЖга амалга оширилган ҳаракатлари юзасидан маълумотнома тақдим этиши ва ишончнома муддати тугаганидан кейин ишончномани даъвогарга қайтарилиши лозим бўлганлиги, аммо бундай маълумотномалар тақдим этилмаганлиги ва ишончнома қайтарилмаганлиги, бу эса ишончли вакил томонидан улушдан воз кечиш тўғрисидаги битимни тузилганлигини астойдил яширилганлигидан далолат берилишини баён қилган.
Бироқ бу важлар битимни ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўла олмайди, чунки ФК 113-моддасининг биринчи қисмига кўра, битим ушбу Кодексда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъи назар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим).
Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида шартнома ФКнинг 116, 124 ва 116-моддаларига биноан ҳақиқий эмас деб ҳисобланишини баён қилган.
ФКнинг 116-моддасига биноан қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади.
Мазкур ҳолатда низолашаётган шартноманинг мазмуни қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келади ва ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига қарши эмас.
ФК 124-моддасига кўра, юридик оқибатлар туғдириш нияти бўлмаган ҳолда, номигагина тузилган битим (қалбаки битим) ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир.
Мазкур ҳолатда улушдан воз кечиш ҳақидаги шартнома асосида Жамиятнинг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгаришлар рўйхатга олинган.
ФКнинг 125-моддаси юридик шахс томонидан унинг устав мақсадларига зид ҳолда тузилган ёки тегишли фаолият билан шуғулланишга лицензияси бўлмаган юридик шахс томонидан тузилган битим унинг муассиси (иштирокчиси) ёки ваколатли давлат органининг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлигини назарда тутади.
Даъвогар томонидан улушдан воз кечиш ҳақидаги шартнома АЖнинг устав мақсадларига зид ҳолда тузилганлиги ёки бундай шартнома тузиш учун лицензия бўлишини талаб этилишини тасдиқловчи далиллар тақдим этмаган.
Юқоридагилардан кўринадики, даъвогарнинг ФКнинг 116, 124 ва 116-моддаларига ҳаволалари асоссиздир.
Даъвогар даъво аризасида шунингдек Жамият устав фондидаги улушдан воз кечиш тўғрисидаги шартнома АЖ учун йирик битим ҳисобланиши ва қонун ҳужжатларига мувофиқ жамият акциядорлар умумий йиғилишнинг розилигини олдиндан олиш лозимлигини важ қилиб келтирган.
Бироқ даъвогар томонидан, биринчидан, низолашаётган шартнома йирик битим эканлигини исботлаб бермаган, ва, иккинчидан, бундай асос билан битим ФКнинг 126-моддасига биноан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. ФКнинг ушбу моддасига кўра, агар шахснинг битим тузиш ваколатлари шартнома билан ёки юридик шахс ваколатлари унинг таъсис ҳужжатлари билан ишончномада, қонунда белгилаб қўйилганига нисбатан ёинки битим тузилаётган вазиятдан аниқ кўриниб турган деб ҳисобланиши мумкин бўлган ваколатларига нисбатан чеклаб қўйилган бўлса ва битимни тузиш пайтида бундай шахс ёки орган ана шу чеклашлар доирасидан чиқиб кетган бўлсалар, битимдаги иккинчи тараф мазкур чеклашларни билган ёки олдиндан билиши лозим бўлганлиги исботланган ҳоллардагина битим чеклаш белгиланишидан манфаатдор бўлган шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан бундай далиллар тақдим этилмаган.
Бундай ҳолатларда улушдан воз кечиш шартномани ҳақиқий эмас деб топиш учун асослар мавжуд эмас ва шу боис суд даъвони ушбу қисмини қаноатлантиришни рад этган.
Даъвогарнинг иккинчи талаби (битим ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўллаш) биринчи талабнинг оқибати ҳисобланади ва биринчи талаб суд томонидан асоссиз деб топганлиги сабабли суд иккинчи талабни қаноатлантиришни рад этган.

* * *



Ўзганинг ер участкасидан кўчмас мулк эгасининг пиёда ва транспортда ўта олиш учун ва унинг бошқа эҳтиёжларини сервитут белгиламай туриб таъминланиши мумкин бўлмаган ҳоллардагина сервитут белгиланиши мумкин.



Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish