Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида



Download 1,91 Mb.
bet144/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Низонинг моҳияти:
2017 йил 30 августда Акциядорлик-тижорат банки (бундан буён матнда Банк деб юритилади) ва Масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда Мижоз деб юритилади) ўртасида “СВОП” валюта операциясини амалга ошириш тўғрисида CВОП-1/2-сонли контракт тузилган ва унга кўра Банк Мижоздан 50 000 АҚШ долларини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг контракт тузилган кундаги курси бўйича, яъни 1 АҚШ долларини 4 100 сўмдан, жами 205 000 000 сўмга сотиб олган.
Контрактнинг шартларига кўра, валютани қайта сотиб олиш (алмашиш) 2017 йил 10 октябрда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта сотиб олиш кундаги курси бўйича амалга оширилиши лозим бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сонли Фармони билан юридик ва жисмоний шахсларнинг чет эл валютасини эркин сотиб олиш ва сотиш ҳамда ўз маблағларини ўзининг хоҳишига кўра эркин тасарруф этиш ҳуқуқларини рўёбга чиқаришни тўлиқ таъминлаш, миллий валютанинг чет эл валютасига нисбатан курсини белгилашда фақатгина бозор механизмларини қўллаш назарда тутилган.
Шу сабабли, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2017 йилнинг 5 сентябрь кунига миллий валютанинг курсини 1 АҚШ доллари учун 8 100 сўм этиб белгиланган.
Ушбу валюта курсининг ўзгаришини контракт тузиш пайтида олдиндан билмаганлиги, агарда кўра билганида контрактни умуман тузмаслигини асос қилиб Мижоз Банкнинг Амалиёт бошқармаси (бундан буён матнда Банк филиали деб юритилади)га контрактга қўшимча келишувни тузиш тўғрисидаги таклиф билан мурожжат қилган ва у билан валютани қайта сотиб олиш учун 2017 йил 4 сентябрдаги миллий валютанинг курсини, яъни 1 АҚШ доллари учун 4 250 сўмни белгилашни сўраган.
Бироқ Банк филиали қўшимча келишув тузишни рад этган ва шу боис Мижоз туманлаларо иқтисодий судига Банк филиалига нисбатан даъво билан мурожаат қилиб, контрактнинг 2.1-бандини ўзгартиришни ва валютани қайта сотиб олиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сонли Фармони қабул қилгунга қадар бўлган миллий валютанинг курсини 1 АҚШ доллари учун 4 250 сўм миқдорда белгилашни сўраган.
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантириган ва контрактнинг 2.1-бандини ўзгартирилиб, валютани қайта сотиб олиш учун миллий валютанинг курси 1 АҚШ доллари учун 4 250 сўм миқдорда белгиланган.
Суднинг ҳал қилув қарори билан норози бўлган Банк апелляция шикояти билан мурожаат қилган.



Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish