Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида



Download 1,91 Mb.
bet145/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Банкнинг важлари:
Мижоз томонидан даъво Банкнинг алоҳида бўлинмаси ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган Банк филиалига нисбатан тақдим қилинган.
Биринчи инстанция суди жавобгарни алмаштирилиши ва Банкни ишга иштирош этиш учун жалб қилиши лозим эди. Бироқ, суд бундай иш юритмаган ва жавобгарни алмаштириш фақат низо юзасидан ҳал қилув қарор қабул қилингунга қадар амалган оширилиши мумкинлиги сабабли ҳал қилув қарори бекор қилиниши, иш бўйича иш юритиш тугатилиши лозим.


Даъвогар (Мижоз)нинг важлари:
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси (бундан буён матнда ХПК деб юритилади)нинг 86-моддаси иш юритишни тугатишга даъвони алоҳида бўлинмага нисбатан тақдим этилишини асос сифатида назарда тутмайди, ХПКнинг 88, 117 ва 118-моддаларида назарда тутилган даъвони кўрмасдан қолдириш, даъво аризасини қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш учун асослар ҳам мавжуд бўлмаган.
Юридик шахснинг вакиллари суд муҳокаммасида иштирок этмаганлиги қабул қилинган ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос бўлаолмайди, чунки контракт ишончнома асосида ҳаракат қилувчи Банк филиалининг раҳбари томонидан имзоланган, контрактда Банк филиалининг реквизитлари кўрсатилган ва контрактга Банк филиалининг муҳри босилган.
Шу сабабли ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва иш бўйича иш юритишни тугатишга асос мавжуд эмас.


Суд қарори:
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор қилинсин, иш буйича иш юритиш эса тугатилсин.


Шарх:
ХПК 23-моддаси биринчи қисмининг 1-банди (бугундаги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 25-моддаси биринчи қисмининг 1-банди)га кўра иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар, юридик шахс тузмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тарзда олган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга доир ишлар хўжалик судига тааллуқлидир.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги "Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида" 162-сонли қарорининг 9-бандида “ХПКнинг 23-моддасида хўжалик судига тааллуқли низолар келиб чиқиши мумкин бўлган ҳуқуқий муносабатлар қатнашчиларининг субъектли таркиби белгиланган. У энг аввало, юридик шахсларни ва юридик шахс тузмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тарзда олган фуқароларни ҳамда ХПК 23-моддаси биринчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган ишлар бўйича фуқаролар - жисмоний шахсларни ўз ичига олади....
Агар даъво юридик шахснинг ўзига эмас, балки унинг алоҳида бўлинмасига нисбатан тақдим этилган бўлса, у ҳолда юридик шахснинг ўзини ишда иштирок этишга жалб қилиш суд томонидан ХПКнинг 38-моддасига мувофиқ ҳал этилади.
Даъво қаноатлантирилган тақдирда, ундириладиган сумма ишга тегишли жавобгар сифатида жалб қилинган юридик шахсдан ундирилиши лозим”лиги тўғрисида тушунтириш берган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 47-моддасининг учинчи қисмига кўра, агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди. Улар ўзларини ташкил этган юридик шахс томонидан мол-мулк билан таъминланадилар ҳамда у тасдиқлаган низомлар асосида иш олиб борадилар. Ваколатхона ва филиалларнинг раҳбарлари юридик шахс томонидан тайинланади ҳамда унинг ишончномаси асосида иш олиб боради.
Ўзбекистон Республикаси “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонун 16-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ банк филиали – уни ташкил этган банк номидан банк фаолиятини амалга оширувчи алоҳида бўлинмадир.
Мазкур ҳолатда контракт Банк ва Мижоз (даъвогар) ўртасида тузилган ва Банк ҳамда Мижоз (даъвогар) унинг тарафларидир.
Банк номидан контракт ишончнома асосида ҳаракат қилувчи Банк филиалининг бошқарувчиси томонидан имзоланган.
Бироқ, даъвогар (Мижоз) томонидан даъво контракт тарафи бўлган Банкка эмас, балки унинг Филиалига тақдим этилган.
Бундай ҳолатда, суд даъво аризасини қабул қилишни рад этиши ёки ХПКнинг 38-моддаси (бугундаги ИПКнинг 45-моддаси)га мувофиқ юридик шахс (Банк)нинг ўзини ишда иштирок этиш учун жалб қилиши ёхуд ХПК 86-моддасининг 1-банди (бугундаги ИПК 110-моддасининг 1-банди)га асосан иш юритишни тугатилиши лозим эди. Бироқ, суд даъво аризасини иш юритишга қабул қилган ва ишни юридик шахс мақомига эга бўлмаган Банкнинг алоҳида бўлинмаси иштирокида кўриб чиққан.
Шунингдек, суднинг ҳал қилув қарори билан Мижоз ва Банк филиали ўртасида тузилган 2017 йил 30 августдаги CВОП-1/2-сонли контрактнинг 2.1-бандини ўзгартириб, валютани қайта сотиб олиш учун миллий валютанинг курси 1 АҚШ доллари учун 4 250 сўм миқдорда белгиланган.
Ваҳоланки махкур ҳолатда контракт Мижоз (даъвогар) ва Банк ўртасида тузилган бўлиб, у ишончнома асосида ҳаракат қилувчи Банк филиалининг бошқарувчиси томонидан имзоланган.
ФК 129-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишончномага, қонунга, суд қарорига ёки вакил қилинган давлат органининг ҳужжатига асосланган ваколат билан бир шахс (вакил) томонидан бошқа шахс (ваколат берувчи) номидан тузилган битим ваколат берувчига нисбатан фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини бевосита вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади.
Мижоз (даъвогар)нинг ХПКнинг 86 ва 117-моддалари даъвони алоҳида бўлинмага нисбатан тақдим этилиши иш юритишни тугатиш ёки даъво аризасини қабул қилишни рад этиш учун асос сифатида назарда тутмайди деган важи суд томонидан қабул қилинмаган ва бунга асос қилиб ХПК 23-моддаси биринчи қисмининг 1-банди (бугундаги ИПК 25-моддаси биринчи қисмининг 1-банди)га кўра, юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркор ўртасидаги низоларга доир ишлар хўжалик судига тааллуқлилигини ҳамда ХПК 86-моддасининг 1-банди (117-моддасининг 1-банди)га (бугундаги ИПК 110-моддасининг 1-банди (154-моддасининг 1-банди) асосан агар иш судга тааллуқли бўлмаса хўжалик суди иш юритишни тугатилишини (судья даъво аризасини қабул қилишни рад этилишини) кўрсатган.
Мижоз (даъвогар)нинг контрактда Банк филиалининг реквизитлари кўрсатилган ва контрактга Банк филиалининг муҳри босилган деган важини ҳам суд қабул қилмаган, чунки, юқорида айтганидек, контракт Мижоз (даъвогар) ва Банк ўртасида тузилган, контракт ишончнома асосида ҳаракат қилувчи Банк филиалининг бошқарувчиси томонидан имзоланган ва ФК 129-моддасининг биринчи қисмига биноан мазкур контракт бевосита ваколат берувчига, яъни мазкур ҳолатда Банкка нисбатан фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини бевосита вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади.

* * *



Бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади ва ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.



Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish