Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида



Download 1,91 Mb.
bet155/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Жавобгарнинг важлари:
Фуқаролик кодексининг 114-моддасида битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шартлиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан ижара объектидан фойдаланганлиги учун ижара ҳақи тўлаб келинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарори билан мол-мулкини ижарага берувчи жисмоний шахслар учун ижара тўлови нотурар жой умумий майдоннинг 1 кв.метри учун ойлик 9 000 сўм миқдорда белгиланган. Шу учун бу норма даъвогар ва жавобгарнинг муносабатига тадбиқ этилмайди.


Суд қарори:
Даъвогарнинг арз қилинган талабини қаноатлантириш рад этилсин.


Шарх:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 114-моддасига кўра, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир.
Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги нормаларни қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарори 24-бандининг иккинчи хатбошисида олинган нарсани аслича қайтариб бериш имконияти бўлмаган ҳолларда (мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат) олинган нарсанинг ўрнини тўлдириш миқдори ўхшаш вазиятларда, одатда ўхшаш мол-мулкдан фойдаланиш (ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) учун олинадиган баҳо бўйича аниқланиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномалари асосида жавобгар объектдан фойдаланиб келган ва даъвогарга шартномада белгиланган ижара ҳақини тўлаб келган.
Шартномалар ҳақиқий эмас деб топилганлиги сабабли, тарафлар ФК 114-моддасининг иккинчи қисмига кўра, тарафлар биринчи ҳолатга қайтарилиши лозим, яъни даъвогар ижара ҳақини қайтариши, жавобгар эса мол-мулкдан фойдаланганлигини қайтараолмаслиги сабабли, у мол-мулкдан фойдаланганлиги учун унинг қийматини пул билан тўлаши лозим. Ижара объектидан фойдаланганлиги учун ҳақ ижара шартномаларида белгиланган бўлганлиги сабабли, шартномалар ҳақиқий эмас деб топилганлиги сабабли тарафлар битимлар (ижара шартномалар) бўйича олган нарсани қайтариб беришига зарурат қолмайди.
Бундан ташқари, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарорининг 26-иловасига асосан жавобгардан 3 553 кв.м.дан иборат ердаги мулклардан 2010-2017 йилларда фойдаланганлиги учун 2 686 068 000 сўм зарарни ундиришни сўраган.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарорининг 5-бандида мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга солиқ солиш шартномада белгиланган ижара тўлови суммасидан келиб чиққан ҳолда, лекин:
юридик шахслар учун - давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларидан;
мол-мулкини ижарага берувчи жисмоний шахслар учун - 26-иловага мувофиқ белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган суммадан кам бўлмаган миқдорда амалга оширилиши белгиланган.
Ушбу қарорнинг 26-илова (Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам Ставкалари)сида Тошкент шаҳрида жойлашган нотурар жой умумий майдоннинг 1 кв.метри учун ойлик ижара тўлови ставкаларининг энг кам миқдори 9 000 сўм деб белгиланган. Яъни, мол-мулкини ижарага берувчи жисмоний шахслар учун мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга солиқ солиш ижара тўлови нотурар жой умумий майдоннинг 1 кв.метри учун ойлик 9 000 сўмдан келиб чиқиб ҳисоблаш белгиланган.
Мазкур ҳолатда ижара ҳақи тарафлар ўртасида тузилган шартномаларда белгиланган бўлиб, уларга мол-мулкини ижарага берувчи жисмоний шахслар учун мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга солиқ солиш учун белгиланган ижара тўлови миқдорини қўллаб бўлмайди.
Шу сабабли, суд даъвогарнинг талабини қаноатлантирилишини рад этган.

* * *


Хўжалик юритувчи субъектлар электрон чипталарни, шунингдек хизматларни кўрсатувчилар томонидан тартиб рақами қўйилмаган ва қатъий ҳисобот бериладиган бланкалар ҳисобланмайдиган бошқа ҳужжатларни сотишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасини қўллаши шарт.



Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish