Низонинг моҳияти:
Масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 2017 йил 1 июнда автотранспорт воситалари ва қурилиш техникасини ижарага бериш тўғрисида 2-сонли ижара шартномаси тузилган.
Ушбу шартномага асосан даъвогар жавобгарга 2 та самосвал ва 1 та фронтал юк ортувчи (фронтальный погрузчик) экипажи билан ижарага бериган.
Жавобгар томонидан шартнома бўйича 150 100 000 сўм миқдордаги ижара ҳақини тўланмаган ва шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 150 100 000 сўм асосий қарз ва 27 765 000 сўм неустойка ундиришни сўраган.
Даъвогарнинг важлари:
Ижара шартномаси икки нусхада даъвогар томонидан имзоланиб жавобгарга тақдим этилган, бироқ шартноманинг иккинчи нусхаси жавобгар томонидан қайтарилмаган.
Транспорт воситалари ва қурилиш техникаси экипажи билан берилган ва шу сабабли ижара объектини ижарага олувчига далолатнома орқали топширилмаган. Чунки, қонун ҳужжатларида далолатнома тузиш назарда тутилмаган.
Ижара шартномасига асосан ижара ҳақи 165 100 000 сўмни ташкил қилган, жавобгар томонидан эса 15 000 000 сўм (аванс) тўлаб берилган ва кечинчалик тўловлар амалга оширилмаган. Шу сабабли қарздорлик суммаси 150 100 000 (165 100 000 - 165 100 000) сўмни ташкил қилади.
Қарздорлик суммасини тўлаб бериш тўғрисидаги талабнома жавобгар томонидан рад этилган.
Шунингдек, шартномага кўра аванс тўлови шартнома имзоланганидан кейин 5 кун муддатдан кечиктирилмасдан тўлаш лозим бўлсада, жавобгар томонидан тўловлар кечиктирилиб амалга аширилган.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 32-моддасига кўра, тўлов талабномаси акцептини асоссиз равишда бутунлай ёки қисман рад этганлик, шунингдек ҳисоб-китобнинг бошқа шаклларида товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлашдан бош тортганлик (банк муассасасига тўлов топшириқномасини тақдим этмаганлик, чек бермаганлик, аккредитивни тақдим этмаганлик ва ҳоказо) учун сотиб олувчи (буюртмачи) маҳсулот етказиб берувчига ўзи тўлашни рад этган ёки бош тортган сумманинг 15 фоизи миқдорида жарима тўлайди.
Етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.
Шу боис жавобгар ижара тўловини тўлашдан бош тортганлиги учун 24 765 000 сўм жарима ва аванс тўловини кечиктирилганлиги учун 3 000 000 сўм пеня тўлаши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |