Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида



Download 1,91 Mb.
bet166/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Банк (жавобгар)нинг важлари:
Қарздор (даъвогар) томонидан келишув битимининг шартлари бузилганлиги сабабли Банк томонидан 2017 йилнинг 2 майидан 20 сентябригача бўлган давр учун кредит суммасига 23 239 726 сўм миқдорида фоизлар ҳисобланган.
Фоизлар Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 24 январда 1304-рақам билан рўйхатга олинган “Фоизларни ўстирмаслик тўғрисида”ги низомнинг 3-бандига асосан ҳисобланган. Чунки Низомнинг ушбу бандига кўра, активларга “фоизлар ўстирмаслик” статуси берилган пайтдан бошлаб барча кейинги тўловлар ушбу активлар бўйича авваламбор ҳисобланган, аммо олинмаган фоизлар учун, кейинчалик эса асосий қарзни қоплашга йўллантирилади.
Шу учун, давлат ижрочиси томонидан ундирилган 357 250 000 сўм биринчи навбатда фоизларни қоплашга йўллантирилган, натижада асосий қарз бўйича 23 239 726 сўм қарздорлик вужудга келган ва ушбу қарздорлик суммаси Банк томонидан қарздор (даъвогар)нинг банк ҳисобварағидан сўзсиз ўчирилган (ундириб олинган).
Шунингдек, тарафлар ўртасида банк ҳисобварағи шартномаси тузилган бўлиб, унга асосан Банк мижоз (даъвогар)га банк хизматлари кўрсатиб келган.
Банк томонидан кўрсатилган хизматлар бўйича мижоз (даъвогар)нинг 160 274 сўмлик қарзи мавжуд бўлган ва ушбу сумма ҳам мижознинг банк ҳисобварағидан сўзсиз ундириб олинган.
Мижознинг банк ҳисобварағидан пул маблағларини сўзсиз ўчиришда Банк амалдаги қонун ҳужжатлари талабларидан келиб чиққанлиги сабабли даъвогарнинг арз қилинган талаби асоссиздир.


Суд қарори:
Даъвогарнинг талаби қаноатлантрилсин.


Шарх:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига мувофиқ мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари кредит ва банк ҳисобварағи шартномаларидан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Бироқ, даъвогар (қарздор) томонидан кредит шартномаси бўйича мажбуриятлар тегишли тарзда бажарилмаган ва шу сабабли Банк судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Банкнинг даъво аризаси асосида суд томонидан ишни кўришда тарафлар келишув битими тузган.
Суд томонидан 2017 йил 1 май куни тасдиқланган келишув битимининг шартларига кўра, қарздор 2017 йил 18 майга қадар Банкка 325 000 000 сўм кредит бўйича қарздорликни, 27 500 000 сўм фоизлар суммасини, 250 000 сўм пеняни ва 4 500 000 сўм суд харажатларини, жами 357 250 000 сўмни тўлаб бериш, Банк эса қарздор томонидан 357 250 000 сўм тўлиқ тўлаб берилганлиги сабабли кейинчалик кредит шартномаси ва келишув битими бўйича бирон-бир эътироз (талаб) ёки даъво билдирмаслик тўғрисидаги мажбуриятни олган.
Бироқ, қарздор томонидан келишув битимининг шартлари бажарилмаган ва 357 250 000 сўм Мажбурий ижро бюросининг туман бўлими томонидан суднинг 2017 йил 10 июлдаги ижро варақаси асосида қўзғатилган ижро иш юритиш жараёнида 2017 йил 20 сентябрда тўлаб берилган.
Шу сабабли, Банк томонидан 2017 йилнинг 2 майидан 20 сентябригача бўлган давр учун 23 239 726 сўм миқдорида фоизлар ҳисобланган ва, келишув битими бўйича келиб тушган пул маблағлари биринчи навбатда фоизларни, кейинчалик кредит бўйича қарздорликни қоплашга йўлланганлиги сабабли, кредит бўйича вужудга келган 23 239 726 сўм қарздорлик ҳамда кўрсатилган банк хизматлари бўйича 160 274 сўм қарздорлик 2017 йил 25 сентябрда Банк томонидан қарздор (даъвогар)нинг банк ҳисобварағидан сўзсиз ўчирилган (ундириб олинган).
ФК 771-моддасининг биринчи қисмига кўра, банк ҳисобварағи шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит муассасаси иккинчи тарафнинг - мижознинг ҳисобварағига тушаётган пул маблағларини қабул қилиш ва киритиб қўйиш, мижознинг ҳисобварақдан тегишли суммаларини ўтказиш ва тўлаш ҳамда ҳисобварақ бўйича бошқа операцияларни амалга ошириш ҳақидаги фармойишларини бажариш мажбуриятини олади.
ФКнинг 783-моддасига мувофиқ банк ҳисобварақдан пул маблағларини мижознинг топшириғи асосида ўчиради.
Мижознинг топшириғисиз ҳисобварақда турган пул маблағларини ўчиришга суднинг қарори билан, шунингдек ушбу Кодексда ёки бошқа қонунда белгилаб қўйилган ёхуд банк билан мижоз ўртасидаги шартномада назарда тутилган ҳолларда йўл қўйилади.
Мазкур ҳолатда пул маблағларини ўчириш тўғрисида суднинг қарори мавжуд бўлмаган, қонун ҳужжатларида эса кредит шартномаси бўйича қарздорликни сўзсиз тартибида ўчириш назарда тутилмаган.
Тарафлар ўртасида 2016 йил 20 январда тузилган микрокредит бириш тўғрисидаги шартномасида банк ҳисобланган жарима ва пеняни сўзсиз ўчиришга (8.1-банди), кредит ва фоизлар бўйича кечиктирилган тўловларни эса банк қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўчиришга (8.2-банди) ҳақли эканлиги белгиланган.
Тарафлар ўртасида 2016 йил 15 январда тузилган банк ҳисобварағи шартномасида банк мижознинг рухсатисиз бюджет, бюджетдан ташқари жамғармаларига пул маблағларини ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган тўловларни ўтказиш (3.1-банди), кўрсатилган банк хизматлари ҳақини ундириш эса қонун ҳужжатларида кўрсатилган ҳар қандай шаклда банк томонилдан амалга оширилиши (4.3-банди) белгиланган.
Бундан кўринадики, низолашаётган суммани ундириш учун Банк уни мижознинг банк ҳисобварағидан сўзсиз ўчириш эмас, балки судга мурожаат этиш ёки қарздор (даъвогар) билан келишилган бошқа усул билан ушбу суммани қоплаш лозим эди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, суд арз қилинган талабни асосли деган хулосага келган ва даъвони қаноатлантирилган.

* * *


Инвестиция мажбуриятлари киритиш шарти билан тузилган олди-сотди шартномаси бўйича харидорнинг инвестиция киритиш мажбуриятларини бажарилмаганлиги шартномани жиддий равишда бузиш деб баҳоланади ва бу ҳолат шартномани бекор қилишга асос бўлади.



Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish