Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида


Ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир ва у тузилган пайтдан бошлаб ҳақиқий эмас ҳисобланади



Download 1,91 Mb.
bet169/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир ва у тузилган пайтдан бошлаб ҳақиқий эмас ҳисобланади.


Низонинг моҳияти:
2006 йилда “Х” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда 1-МЧЖ деб юритилади) ташкил қилинган ва унинг таъсис ҳужжатлари туман ҳокимлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекцияси (бундан буён матнда Инспекция деб юритилади) 2004 йил 14 майда рўйхатга олинган.
2015 йилда 1-МЧЖнинг таъсис ҳужжатлари Инспекцияда 2015 йил 2 август куни қайта рўйхатдан ўтказилган. 1-МЧЖ Низомига кўра жамиятнинг низом капитали (жамғармаси) 146 729 000 сўмни ташкил қилган ва 6 та фуқаро-иштирокчилар ўртасида тақсимланган бўлиб, улардан 143 794 420 сўми (ёки 98 фоизи) фуқаро “Х”га тегишли бўлган.
1-МЧЖ иштирокчилари умумий йиғилишининг 2015 йил 15 ноябрдаги қарори билан “Z” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда 2-МЧЖ деб юритилади) ташкил қилинган ва МЧЖнинг таъсис ҳужжатлари 2015 йил 20 ноябрда Инспекцияда рўйхатга олинган.
2-МЧЖнинг таъсис ҳужжатларига кўра, жамият низом капитали (жамғармаси) 424 275 918,37 сўмни ташкил қилган ва 6 та фуқаро-иштирокчилар ҳамда 1-МЧЖ ўртасида тақсимланган бўлиб, улардан 415 790 400 сўм (ёки 98 фоизи) 1-МЧЖга, 165 467 сўм (ёки 0,39 фоизи) эса – фуқаро “Х”га тегишли бўлган.
1-МЧЖнинг 2-МЧЖдаги 98 фоиз улуши 2015 йил 20 ноябрдаги топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида жами 16 турдаги 415 790 400 сўмлик товар ва кўчмас мулк (“Асфальт-бетон цехи” бино-иншоотлари) билан шакллантирилган.
1-МЧЖ иштирокчиларининг 2015 йил 5 декабрдаги йиғилишида 6 та фуқаро-иштирокчилар жамиятдаги улушларини олиб чиқиб кетаётганлиги сабабли уларни жамият иштирокчилари сафидан чиқариш, уларни ўрнига ягона таъсисчи сифатида фуқаро “S” ўзида мавжуд бўлган 3 998 300 сўмлик улуш билан киритиш, жамият низом капиталини 3 998 300 сўм миқдорида белгилаш ҳақида қарор қабул қилган.
Шундан сўнг 2015 йил 10 декабрда 2-МЧЖ номидан фуқаро “S” ва фуқаро “Х” ўртасида келишув битими тузилган ва унга кўра 1-МЧЖнинг 2-МЧЖдаги 415 790 400 сўмлик (ёки 98 фоиз) улуши фуқаро “Х” фойдасига воз кечган.
2015 йил 13 декабрь куни Инспекция томонидан 2-МЧЖнинг янги таҳрирдаги таъсис ҳужжатлари қайта рўйхатга олинган. Жамият Низомига кўра жамият низом капитали 424 275 918,37 сўмни ташкил қилган ва 6 та фуқаро-иштирокчилар ўртасида тақсимланган бўлиб, улардан 417 445 075 сўм (ёки 98,39 фоизи) фуқаро “Х”га тегишли бўлган.
1-МЧЖ ва бошқа “F” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда 3-МЧЖ деб юритилади) иштирокчиларининг 2016 йил 24 январдаги қўшма йиғилиш қарорига асосан жамиятлар бирлаштирилиб, 3-МЧЖ шаклида қайта ташкил этилган ва унинг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартиришларга кўра ушбу жамият (3-МЧЖ) 1-МЧЖнинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Кейинчалик 2016 йилда 5 та фуқаро-иштирокчилар ва фуқаро “Х” ўртасида тузилган олди-сотди шартномасига асосан 5 та фуқаро-иштирокчилар 2-МЧЖнинг устав капиталидаги улушларини фуқаро “Х”га сотган ва фуқаро “Х” 2-МЧЖнинг ягона таъсисчиси бўлиб қолган.
2016 йил 1 июлда 2-МЧЖ ягона таъсисчиси фуқаро “Х” ва “G” МЧЖ ўртасида олди-сотди шартномаси тузилган ва унга кўра фуқаро “Х” 2-МЧЖдаги улушини 424 275 918,37 сўмга “G” МЧЖга сотган.
Иқтисодий суднинг 2017 йил 10 июлдаги ҳал қилув қарори билан 3-МЧЖ банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган.
Тугатиш ишларни олиб бориш жараёнида 1-МЧЖ ва 3-МЧЖлар бирлаштирилиши пайтида 1-МЧЖ томонидан 2-МЧЖга улуш сифатида ўтказиб берилган кўчмас мулк жойлашган ер майдонига нисбатан ҳисобланган 82 374 000 сўм ер солиғи ва 27 401 500 сўм пеня қарздорлиги 3-МЧЖга ўтганлиги аниқланган.
Шу сабабли суд бошқарувчиси иқтисодий судга жавобгарлар 2-МЧЖ, фуқаро “Х” ва “G” МЧЖга нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 1-МЧЖ ва фуқаро “Х” ўртасида 2015 йил 10 декабрда тузилган келишув битими ҳамда 2016 йил 1 июлда 2-МЧЖ ягона таъсисчиси фуқаро “Х” ва “G” МЧЖ ўртасида тузилган олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.



Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish