Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида



Download 1,91 Mb.
bet172/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Низонинг моҳияти:
“Давлат мулкини ижарага бериш Маркази” давлат унитар корхонаси (бундан буён матнда Ижарага берувчи деб юритилади), масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда Ижарага олувчи ёки даъвогар деб юритилади) ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежи (бундан буён матнда Балансда сақловчи деб юритилади) ўртасида 2014 йил 14 мартда 512-сонли ва 2015 йил 13 январда 37-сонли ижара шартномалари тузилган ва уларга кўра Ижарага берувчи даъвогарга майдони 900 кв.метрдан иборат коллежнинг ётоқхона биносини (бундан буён матнда Объект деб юритилади) ижарага берган.
Ижарага олувчининг мурожаатига асосан туман ҳокимининг 2014 йил 27 апрелдаги 187-сонли қарори билан ижарага олувчига ётоқхона биносининг 1-қаватини “Маиший хизмат кўрсатиш маркази”, 2-қаватини “Ўқув маркази”га айлантириш учун реконструкция қилишга рухсат берилган.
Реконструкция ишлари тугагач туман ҳокимининг 2015 йил 28 январдаги 26-сонли қарорига асосан даъвогарга фойдаланиш тури ижара асосида тегишли бўлган объектнинг 1-қаватини “Маиший хизмат кўрсатиш маркази”, 2-қаватини “Ўқув маркази” бинолари фойдаланишга қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2015 йил 28 апрелдаги ПҚ-2340-сонли қарорининг 2-бандида ошкора савдоларда тўлиқ хусусий мулк қилиб сотиладиган давлат мулкининг фойдаланмаётган объектлари рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқланиб, унда даъвогарга фойдаланиш тури ижара асосида тегишли бўлган объект ҳам киритилган.
Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида Рақобат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармасининг (бундан буён матнда Бошқарма деб юритилади) буюртмасига асосан “Мулк баҳолаш” масъуляти чекланган жамияти (бундан буён матнда Баҳоловчи ташкилот деб юритилади) томонидан баҳолаш ишлари олиб борилган ва объектнинг баҳоси 650 800 000 сўм эканлиги ҳақида ҳисобот расмийлаштирилган.
Ижарага олувчининг мурожаатига асосан туман ҳокими ўринбосари, Ижарага берувчининг вакили, Баҳоловчи ташкилотнинг баҳоловчиси, Балансда сақловчи ва даъвогарнинг вакилларидан иборат ташкил қилинган комиссия томонидан объектни реконструкция қилиш учун ижарага олувчи томонидан 264 100 000 сўм маблағ сарфланганлигини аниқлаб, бу ҳақда 2016 йил 18 мартда далолатнома тузилган ва унда баҳолаш ҳисоботида қайд этилган 650 800 000 сўмдан Ижарага олувчи томонидан киритилган 264 100 000 сўм миқдоридаги инвестиция қийматини чегириб ташлаш лозимлиги юзасидан хулоса берилган.
Аммо, Объект савдога 650 800 000 сўм қийматида чиқарилган ва даъвогар томонидан 680 800 000 сўмга сотиб олинган.
Шундан сўнг, Ижарага олувчи Бошқарма ва Ижарага берувчига нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, асоссиз орттирилган 264 100 000 сўм миқдоридаги бойликни ундиришни сўраган.



Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish