Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида


Даъвогар (суд бошқарувчиси)нинг важлари



Download 1,91 Mb.
bet170/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Даъвогар (суд бошқарувчиси)нинг важлари:
1, 2 ва 3-МЧЖларнинг таъсис ҳужжатлари ва уларга киритилган ўзгаришлар таҳлил қилинганда, 2015 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида, яъни 25 кун давр мобайнида 1-МЧЖнинг “Асфальт-бетон цехи” бино-иншоотлари улуш сифатида 2-МЧЖга топширилган, 1-МЧЖ 2-МЧЖнинг иштирокчилар сафидан чиқарилган ва ушбу жамиятнинг улуши фуқаро “Х”га ўтган.
Кейинчалик, 2016 йилнинг январь ойида 1-МЧЖ солиқ қарздорлиги билан бирга 3-МЧЖга қўшиб юборилган.
3-МЧЖнинг балансида мол-мулк бўлмаганлиги сабабли у бюджет олдидаги мажбуриятларини бажараолмаган ва натижада давлат солиқ хизмати органининг аризасига асосан 3-МЧЖ банкрот деб топилган.
Бундан кўринадики, 2-МЧЖни ташкил қилиш, унинг балансига 1-МЧЖнинг мол-мулкини ўтказиш ва кейинчалик 1-МЧЖни 2-МЧЖ иштирокчилар сафидан чиқаришнинг мақсади бюджет олдидаги мажбуриятни бажармаслик бўлган. Яъни, ушбу битимлар ғараз ният билан амалга оширилганлиги сабабли, улар ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим деб ҳисобланиши ва ҳақиқий эмас деб топилиши лозим.


Жавобгарларнинг важлари:
Масъулияти чекланган жамиятларни ташкил қилиш, уларнинг низом жамғармасига улуш қиритиш, улушга бўлган ҳуқуқни бошқа шахсга ўтказиш, жамиятларнинг бирини иккинчисига қўшиб юбориш амалдаги қонун ҳужжатлари, яъни “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонун ва Фуқаролик кодекси талаблари асосида амалга оширилган.
Чунки, жамиятларни ташкил қилиш ва уларнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш қиритишда Инспекция томонидан барча ҳужжатлар ўрганилади ва ушбу ҳужжатлар қонун талабларига мос бўлган ҳолдагина улар рўйхатга олинади.
Хусусан, 2015 йил 13 декабрда рўйхатдан ўтказилган 1-МЧЖнинг низомида жамият ягона таъсисчиси фуқаро “S” ҳисобланади ва у жамиятга 3 998 300 сўмлик улуш билан кирган. Жамият низом фондидаги 3 998 300 сўмлик улуш фуқаро “S” томонидан киритилганлигини тасдиқлаш ҳақида Инспекциянинг масъул ходимлари томонидан 2013 йил 13 декабрда малумотнома расмийлаштирилган ва давлат рўйхатидан ўтказиш мумкинлиги ҳақида хулоса берган.
Шундан сўнг фуқаро “S” бу улушни 6 498 300 сўмга кўпайтириб, 1-МЧЖни 3-МЧЖга қўшиб юборган.
Шу сабабли 1-МЧЖ ва унинг таъсисчиси фуқаро “S” 3-МЧЖнинг қарздорлиги бўйича ушбу миқдордаги улуши билан билан жавоб бериши мумкин. Чунки, у 1-МЧЖнинг таъсис ҳужжатларига қиритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказишда 1-МЧЖнинг кредиторлик қарздорлиги мавжуд эмаслиги ҳақида расмий маълумотномани Инспекцияга тақдим этган.
Шунингдек, “Банкротлик тўғрисида”ги Қонунининг 128-моддасида тугатиш бошқарувчиси қарздор томонидан тузилган битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъволар тақдим этиши мумкинлиги қайд этилган. Бироқ, низолашаётган битимлар 3-МЧЖ томонидан тузилмаган ва шу учун тугатиш бошқарувчиси бундай даъво билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эмас.



Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish