Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида



Download 1,91 Mb.
bet175/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   180
Bog'liq
uz 2018

Низонинг моҳияти:
Масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судига масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар ёки МЧЖ деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 304 000 000 сўм асосий қарз ва 84 300 000 сўм неустойка ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 304 000 000 сўм асосий қарз, 30 400 000 сўм неустойка ва 3 890 000 сўм суд харажатлари ундирилган.
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Суд томонидан берилган ижро врақасига асосан ижро иши юритиш қўзғатилган. Бироқ, ижро иши юритиш жараёнида қарздор (жавобгар)нинг ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки ёки даромадлари аниқланмаган ва шу боис давлат ижрочиси томонидан ижро варақаси ундирувчи (даъвогар)га қайтарилган, ижро иши юритиш эса тамомланган.
Шу сабабли даъвогар иқтисодий судига ижро ҳужжатини ижро этиш тартиби ҳамда усулини ўзгартириш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиб, ундирувни қарздорнинг иштирокчи (таъсисчи)лари бўлган 3 та жисмоний шахснинг пул маблағлари ҳамда бошқа мол-мулкларига қаратишни сўраган.


Даъвогарнинг важлари:
МЧЖ 3 та жисмоний шахс томонидан ташкил қилган ва улар унинг таъсисчи (иштирокчи)лари ҳисобланади.
Фуқаролик кодексининг 62-моддаси ва “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддасига кўра, бир ёки бир неча шахс томонидан таъсис этилган, устав фонди (устав капитали) таъсис ҳужжатлари билан белгиланган миқдорларда улушларга бўлинган хўжалик жамияти масъулияти чекланган жамият деб ҳисобланади ва масъулияти чекланган жамиятнинг иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайдилар ва жамият фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун ўзлари қўшган ҳиссалар қиймати доирасида жавобгар бўладилар.
Жавобгар суд қарори бўйича даъвогар олдида 338 290 000 сўм миқдорида қарздорлиги мавжудлиги сабабли жавобгар (МЧЖ)нинг иштирокчилари ўзлари қўшган ҳиссалар қиймати доирасида жавоб беришлари лозим.
“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 48-3-моддасига мувофиқ, юридик шахснинг қарзлари бўйича, шу жумладан, унинг мол-мулки ижро ҳужжатидаги талабларни ижро этиш учун етарли бўлмаганда, ундирув ушбу юридик шахс мулкдорларининг, муассисларининг ва аъзоларининг (иштирокчиларининг) пул маблағлари ҳамда бошқа мол-мулкига қаратиш ижро ҳужжатини ижро этиш тартиби ҳамда усулини ўзгартириш орқали амалга оширилиши мумкин.



Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish