Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 июлда “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорида ўзбек халқи ва унинг давлатчилиги тарихини холисона ўрганишнинг илмий асос-ларини



Download 233,42 Kb.
bet29/47
Sana22.02.2022
Hajmi233,42 Kb.
#111458
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   47
Bog'liq
2 5242741306916079407

Ҳижрий-қамарий йил ойлари.
Эски ўзбек тилида битилган китобларнинг охирги саҳифаларида “Ушбу китоб муҳаррам ойининг ўнинчи кунида (ёки Қавс ойининг бешинчисида) итмомга еткурулди”, қабилидаги жумлаларни ўқиймиз. Демак, ҳижрий йил ҳисоби ойларини билиш зарурлиги ҳаёт талабидан келиб чиқади.
Ҳижрий -қамарий йил ўн икки ойдан иборат бўлиб, тоқ ойлар 30, жуфт ойлар 29 кунлик тарзида қабул қилинган.



1431 ҳижрий-қамарий йил ой номлари

куни

2009-2010 милодий йилига мослиги

1.

Муҳаррам

30

18.12.2009 – 16.01.2010

2.

Сафар

29

17.01.2010 – 14.02.2010

3.

Раби ул-аввал

30

15.02.2010 – 16.03.2010

4.

Раби ус-соний

29

17.03.2010 14.04.2010

5.

Жумод ул-аввал

30

15.04.2010 – 14.05.2010

6.

Жумод ус-соний

29

15.05.2010 – 12.06.2010

7.

Ражаб

30

13.06.2010 – 12.07.2010

8.

Шаъбон

29

13.07.2010 – 10.08.2010

9.

Рамазон

30

11.08.2010 –09.09.2010

10.

Шавол

29

10.09.2010 – 08.10.2010

11.

Зу-л-қаъда

30

09.10.2010 – 07.11.2010

12.

Зу-л-ҳижжа

29

08.11.2010 – 07.12.2010

Ўтган замон давом феъли (мозийэ эстэмрорий) – иш-ҳаракатнинг ўтган замонда бир неча марта бўлганлигини, такрорланганлигини билдиради.
Ўтган замон давом фели феълнинг ўтган замон ўзаги олдига -ми қўшимчасини, ўзак охирига шахс-сон қўшимчасини қўшиш билан, яъни ўтган замон аниқ феъли олдига -ми қўшимчасини қўшиш билан ясалади.
Ўтган замон давом феълида урғу икки ўринга – бири -ми олд қўшимчасига, иккинчиси шахс-сон қўшимчасига тушади. Масалан, дидан – кўрмоқ феълининг тусланиши қуйидагича:

шахс

бирлик

Кўплик

I

 Мидидам – кўрар эдим

 Мидидим – кўрар эдик

II

 Мидиди – кўрар эдинг

 Мидидид – кўрар эдингиз

III

Мидид – кўрар эди

Мидиданд – кўрар эдилар

Ўтган замон давом феълининг бўлишсиз шакли феъл олдига -на инкор юкламасини қўшиш орқали ясалади. Бунда асосий кучли урғу инкор юкламасига, иккинчи даражали кучсизроқ урғу эса, шахс-сон қўшимчасига тушади. Масалан:

шахс

бирлик

Кўплик

I

 намирафтам – бормас эдим

 намирафтим – бормас эдик

II

 намирафти – бормас эдинг

 намирафтид –бормас эдингиз

III

намирафт – бормас эди

намирафтанд– бормас эдилар

Ўтган замон ҳикоя феъли (мозийэ нақли) иш-ҳаракатнинг бўлиб ўтганлигини аниқ билдириш билан ўтган замон аниқ феълига ўхшайди, лекин баъзи хусусиятлари билан ундан фарқ қилади.
Ўтган замон аниқ феълида иш-ҳаракатнинг бўлиб ўтганлиги қайд қилинади, холос. Ўтган замон ҳикоя феълининг маъноси иш-ҳаракатни ўтган замонда бўлиб ўтгандалигида эмас, балки унинг натижасидадир.
Масалан: нэвэштам – ёздим  : нэвэштэам – ёзганман, ёзиб эдим.
Ўтган замон ҳикоя феъли ўтган замон сифатдоши охирига аст ва унинг тусланган шаклларини қўшиш билан ясалади. Масалан:
гўфтан – гапирмоқ, айтмоқ феълидан.

шахс

бирлик

Кўплик

I

гўфтэам – айтганман

 гўфтэим – айтганмиз

II

 гўфтэи – айтгансан

 гўфтэид – айтгансиз

III

гўфтэаст – айтгандир

гўфтэанд – айтгандирлар

Ўтган замон ҳикоя феълининг бўлишсизи одатдагидек, бўлишли шаклининг олдига на- инкор юкламасини қўшиш билан ҳосил қилинади. Бунда сифатдош қўшимчаси устидаги урғу инкор юкламасига кўчади.
Масалан:

шахс

бирлик

Кўплик

I

 нарафтэам – бормаганман

 нарафтэим – бормаганмиз

II

 нарафтэи – бормагансан

 нарафтэид – бормагансиз

III

Нарафтэаст – бормагандир

нарафтэанд – бормагандирлар

Маруза-11


11-мавзу. Фе فва قқоф, коф ва гоф ҳарфлари. 
Фе ҳарфи فтилимиздаги ф товушини ифодалаб келади. Фе ҳарфининг устида битта нуқтаси бўлиб, ўнг ва чап томондан келадиган ҳарфлар билан боғланади. Тўрт хил ёзилиш шаклига. Фе сатр чизиғида ёзилувчи ҳарфлардандир.
Қоф ҳарфи قўзбек тилидаги қ товушини ифодалаб, устига қўйилувчи иккита нуқтаси ва нисбатан чуқурроқ ярим доира қилиб ёзилиши билан федан фарқланади. Ўзидан олдин ва кейин келган ҳарфларга қўшиб ёзилади. У ҳам тўрт хил кўринишга эга. Қофнинг якка ҳолда ҳамда сўз охиридаги шакллари сатр чизиғидан пастга тушириб ёзилади.
Коф ҳарфи کўзбек тилидаги к ҳарфини ифодалайди. Ҳар иккала томонидан келувчи ҳарфларга боғланади. Шунинг учун ҳам тўрт хил кўринишга (якка ҳолда, сўз бошида, сўз ўртасида, сўз охирида) эга .
Гоф ҳарфи گараб алифбосига форслар томонидан қўшилган ҳарфларнинг тўртинчисидир. У ўзбек тилидаги г товушини англатиб, ўнг ва чап томонидан келувчи ҳарфларга қўшиб ёзилади. У тўрт хил кўринишга эга. Сатр чизиғида ёзилиб, кофдан яна бир чизиғи борлиги билан фарқланади.
Ҳижрий йилни милодий йилга айлантириш учун уни ўттиз учга бўлиш (ўттиз уч сони ҳижрий ва милодий йилларнинг бир бирига тўғри келиш даврини билджиради), бўлишдан чиққан сонни ҳижрий йилидан айириш, айиришдан қолган сонга олти юз йигирма иккини қўшиш керак. (олти юз йигирма икки сони Муҳаммад алайҳиссаломнинг Маккадан Мадинага кўчган йилини англатади). Шу амаллардан чиққан натижа милодий йил бўлади.
Масалан, буюк олим Абу Райҳон Берунийнинг туғилган йилини (ҳижрий уч юз олтмиш икки олайлик). Берунийнинг туғилган йилини милодийга айлантирсак,қуйидаги ечим чиқади:
362:33=11, 362-11=351, 351+622=973.
Демак, Беруний милодий 973-йили туғилган.

Download 233,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish