Ҳижрий-қамарий йил ойлари.
Эски ўзбек тилида битилган китобларнинг охирги саҳифаларида “Ушбу китоб муҳаррам ойининг ўнинчи кунида (ёки Қавс ойининг бешинчисида) итмомга еткурулди”, қабилидаги жумлаларни ўқиймиз. Демак, ҳижрий йил ҳисоби ойларини билиш зарурлиги ҳаёт талабидан келиб чиқади.
Ҳижрий -қамарий йил ўн икки ойдан иборат бўлиб, тоқ ойлар 30, жуфт ойлар 29 кунлик тарзида қабул қилинган.
№
|
1431 ҳижрий-қамарий йил ой номлари
|
куни
|
2009-2010 милодий йилига мослиги
|
1.
|
Муҳаррам
|
30
|
18.12.2009 – 16.01.2010
|
2.
|
Сафар
|
29
|
17.01.2010 – 14.02.2010
|
3.
|
Раби ул-аввал
|
30
|
15.02.2010 – 16.03.2010
|
4.
|
Раби ус-соний
|
29
|
17.03.2010 14.04.2010
|
5.
|
Жумод ул-аввал
|
30
|
15.04.2010 – 14.05.2010
|
6.
|
Жумод ус-соний
|
29
|
15.05.2010 – 12.06.2010
|
7.
|
Ражаб
|
30
|
13.06.2010 – 12.07.2010
|
8.
|
Шаъбон
|
29
|
13.07.2010 – 10.08.2010
|
9.
|
Рамазон
|
30
|
11.08.2010 –09.09.2010
|
10.
|
Шавол
|
29
|
10.09.2010 – 08.10.2010
|
11.
|
Зу-л-қаъда
|
30
|
09.10.2010 – 07.11.2010
|
12.
|
Зу-л-ҳижжа
|
29
|
08.11.2010 – 07.12.2010
|
Ўтган замон давом феъли (мозийэ эстэмрорий) – иш-ҳаракатнинг ўтган замонда бир неча марта бўлганлигини, такрорланганлигини билдиради.
Ўтган замон давом фели феълнинг ўтган замон ўзаги олдига -ми қўшимчасини, ўзак охирига шахс-сон қўшимчасини қўшиш билан, яъни ўтган замон аниқ феъли олдига -ми қўшимчасини қўшиш билан ясалади.
Ўтган замон давом феълида урғу икки ўринга – бири -ми олд қўшимчасига, иккинчиси шахс-сон қўшимчасига тушади. Масалан, дидан – кўрмоқ феълининг тусланиши қуйидагича:
шахс
|
бирлик
|
Кўплик
|
I
|
Мидидам – кўрар эдим
|
Мидидим – кўрар эдик
|
II
|
Мидиди – кўрар эдинг
|
Мидидид – кўрар эдингиз
|
III
|
Мидид – кўрар эди
|
Мидиданд – кўрар эдилар
|
Ўтган замон давом феълининг бўлишсиз шакли феъл олдига -на инкор юкламасини қўшиш орқали ясалади. Бунда асосий кучли урғу инкор юкламасига, иккинчи даражали кучсизроқ урғу эса, шахс-сон қўшимчасига тушади. Масалан:
шахс
|
бирлик
|
Кўплик
|
I
|
намирафтам – бормас эдим
|
намирафтим – бормас эдик
|
II
|
намирафти – бормас эдинг
|
намирафтид –бормас эдингиз
|
III
|
намирафт – бормас эди
|
намирафтанд– бормас эдилар
|
Ўтган замон ҳикоя феъли (мозийэ нақли) иш-ҳаракатнинг бўлиб ўтганлигини аниқ билдириш билан ўтган замон аниқ феълига ўхшайди, лекин баъзи хусусиятлари билан ундан фарқ қилади.
Ўтган замон аниқ феълида иш-ҳаракатнинг бўлиб ўтганлиги қайд қилинади, холос. Ўтган замон ҳикоя феълининг маъноси иш-ҳаракатни ўтган замонда бўлиб ўтгандалигида эмас, балки унинг натижасидадир.
Масалан: нэвэштам – ёздим : нэвэштэам – ёзганман, ёзиб эдим.
Ўтган замон ҳикоя феъли ўтган замон сифатдоши охирига аст ва унинг тусланган шаклларини қўшиш билан ясалади. Масалан:
гўфтан – гапирмоқ, айтмоқ феълидан.
шахс
|
бирлик
|
Кўплик
|
I
|
гўфтэам – айтганман
|
гўфтэим – айтганмиз
|
II
|
гўфтэи – айтгансан
|
гўфтэид – айтгансиз
|
III
|
гўфтэаст – айтгандир
|
гўфтэанд – айтгандирлар
|
Ўтган замон ҳикоя феълининг бўлишсизи одатдагидек, бўлишли шаклининг олдига на- инкор юкламасини қўшиш билан ҳосил қилинади. Бунда сифатдош қўшимчаси устидаги урғу инкор юкламасига кўчади.
Масалан:
шахс
|
бирлик
|
Кўплик
|
I
|
нарафтэам – бормаганман
|
нарафтэим – бормаганмиз
|
II
|
нарафтэи – бормагансан
|
нарафтэид – бормагансиз
|
III
|
Нарафтэаст – бормагандир
|
нарафтэанд – бормагандирлар
|
Маруза-11
11-мавзу. Фе فва قқоф, коф ва гоф ҳарфлари.
Фе ҳарфи فтилимиздаги ф товушини ифодалаб келади. Фе ҳарфининг устида битта нуқтаси бўлиб, ўнг ва чап томондан келадиган ҳарфлар билан боғланади. Тўрт хил ёзилиш шаклига. Фе сатр чизиғида ёзилувчи ҳарфлардандир.
Қоф ҳарфи قўзбек тилидаги қ товушини ифодалаб, устига қўйилувчи иккита нуқтаси ва нисбатан чуқурроқ ярим доира қилиб ёзилиши билан федан фарқланади. Ўзидан олдин ва кейин келган ҳарфларга қўшиб ёзилади. У ҳам тўрт хил кўринишга эга. Қофнинг якка ҳолда ҳамда сўз охиридаги шакллари сатр чизиғидан пастга тушириб ёзилади.
Коф ҳарфи کўзбек тилидаги к ҳарфини ифодалайди. Ҳар иккала томонидан келувчи ҳарфларга боғланади. Шунинг учун ҳам тўрт хил кўринишга (якка ҳолда, сўз бошида, сўз ўртасида, сўз охирида) эга .
Гоф ҳарфи گараб алифбосига форслар томонидан қўшилган ҳарфларнинг тўртинчисидир. У ўзбек тилидаги г товушини англатиб, ўнг ва чап томонидан келувчи ҳарфларга қўшиб ёзилади. У тўрт хил кўринишга эга. Сатр чизиғида ёзилиб, кофдан яна бир чизиғи борлиги билан фарқланади.
Ҳижрий йилни милодий йилга айлантириш учун уни ўттиз учга бўлиш (ўттиз уч сони ҳижрий ва милодий йилларнинг бир бирига тўғри келиш даврини билджиради), бўлишдан чиққан сонни ҳижрий йилидан айириш, айиришдан қолган сонга олти юз йигирма иккини қўшиш керак. (олти юз йигирма икки сони Муҳаммад алайҳиссаломнинг Маккадан Мадинага кўчган йилини англатади). Шу амаллардан чиққан натижа милодий йил бўлади.
Масалан, буюк олим Абу Райҳон Берунийнинг туғилган йилини (ҳижрий уч юз олтмиш икки олайлик). Берунийнинг туғилган йилини милодийга айлантирсак,қуйидаги ечим чиқади:
362:33=11, 362-11=351, 351+622=973.
Демак, Беруний милодий 973-йили туғилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |