Аз гўфтэаш хушаш миойад – Унинг айтган гапидан киши хурсанд бўлади.
Ҳозирги замон сифатдоши қуйидаги йўллар билан ясалади:
а) феълнинг ҳозирги замон ўзагига -андэ қўшимчасини қўшиш билан:
Феълнинг ноаниқ шакли
Мазмуни
Феълнинг ҳоз. замон ўзаги
Ҳозирги замон сифатдоши
Навэштан
Ёзмоқ
навэс
нависандэ
Хондан
Ўқимоқ
хон
хонандэ
Сифатдошнинг бу шакли ўзининг грамматик хусусиятлари билан отларга ўхшаш бўлиб, ўзбек тилига сифатдошнинг -вчи шакли орқали таржима қилинади. Масалан:
дўзандэ – тикувчи нависандэ – ёзувчи б) феълнинг ҳозирги замон ўзагига он қўшимчасини қўшиш билан ясалади. Сифатдош ясовчи бу қўшимча саноқли феъллардангина сифатдош ясайди.
Феълнинг ноаниқ шакли
Мазмуни
Феълнинг ҳоз. замон ўзаги
Ҳозирги замон сифатдоши
Рафтан
бормоқ
рав
равон
Пўрсидан
сўрамоқ
пўрс
пўрсон
Сифатдошнинг бу шакли гапда равиш ҳоли вазифасини бажаради.
в) феълнинг ҳозирги замон ўзагига о қўшимчасини қўшиш билан ясалади.
Феълнинг ноаниқ шакли
Мазмуни
Феълнинг ҳоз. замон ўзаги
Ҳозирги замон сифатдоши
дидан
кўрмоқ
бин
бино
донистан
билмоқ
дон
доно
Сифатдошнинг бу шакли кўплик қўшимчасини қабул қилади ва гапда отлар бажарган грамматик вазифани бажаради.
СИФАТ ДАРАЖАЛАРИ. СИФАТЛАРНИНГ ЯСАЛИШИ Форс тилида қуйидаги сифат даражалари мавжуд: сэфатэ мўтлақ – оддий даража; сэфатэ тафзили – қиёсий даража; сэфатэ олий – орттирма даража.
1. Сифатларнинг оддий даражаси нарсанинг белгисини бошқа нарсага нисбат берилмаган ҳолда, тўғридан-тўғри кўрсатади. Масалан:
سفیدсефед – оқ. کوچک кўчек – кичик. 2. Сифатларнинг қиёсий даражаси нарсадаги бир хил белгининг бошқа бирор нарсадаги белгидан ортиқ ёки камлигини, фарқли эканлигини билдиради. Форс тилида сифатнинг қиёсий даражаси оддий даражадаги сифатларга -тар қўшимчасини қўшиш билан ясалади:
سفید сефед – оқ.سفید تر сефедтар – оқроқ. کوچک кўчек – кичик.کوچکتر кўчектар – кичикроқ. 3. Сифатнинг орттирма даражаси нарсанинг белгисини бошқа шу турдаги нарсанинг белгисига нисбатан ўта ортиқ ёки камлигини бил-диради. Форс тилида сифатнинг орттирма даражаси оддий даражадаги сифатга -тарин қўшимчасини қўшиш билан ясалади:
سفیدترینсефедтарин – энг оқ, оппоқ. کوچکتزین кўчектарин – энг кичик. Сифатларнинг ясалиши. Форс тилида ҳам ўзбек тилидаги сингари بلندбўланд – баланд, سرخ сўрх – қизил каби туб сифатлар билан бир қаторда, ясама сифатлар ҳам бор.
Форс тилида сифат ясовчи қўшимчаларнинг асосийлари қуйидагилар:
1.مند (-манд), ناک(-нок) қўшимчалари ўзакда ифода этилган нарсага ёки хусусиятга эгаликни билдирувчи сифатлар ясайди:
خرد хэрад – ақл:خردمند хэрадманд – ақлли. هنر ҳўнар –ҳунар:هنرمند ҳўнарманд – ҳунарманд. غم ғам – ғам:غمناک ғамнок – ғамгин. 2. ین (-ин), ینه (-инэ) қўшимчалари ёрдами билан ясалган сифатлар ўзакда ифода этилган нарсадан ясалганлик, ҳамжинслик маъноларини билдиради:
زرзар – олтин:زرین заррин – олтиндан ишланган. سیم сим – кумуш: سیمین симин – кумушдан ишланган. 3. (-и) ی (йойэ нэсбат) форс тилида сермаҳсул сифат ясовчи қўшим-ча ҳисобланади. -и یқўшимчаси бирор нарсанинг ўзакдан англашилган нарсага бўлган муносабатини, шунга тегишли эканлигини, бирор жойга бўлган нисбатини, ишланган материали маъноларини билдирувчи сифатлар ясайди.
ادب адаб – адаб: ادبی адаби – адабий. دیوارдивор – девор:دیواری дивори – деворий.