10. Kichik guruhda o`rgatish ning o`ziga хоsligi, o`rgatish usullari
Биринчи кичик гуруҳда ўргатишнинг мазмуни ва вазифалари. Икки ёшли бола қалам, мўйқаламни тўғри ушлаши мумкин, лекин унинг тажрибалари кам, бажара олиш ва билиш қоблиятлари йўқ, қўл ҳаракатлари етарлича ривожланмаган. Шунинг учун асосий вазифалар болаларга умумий тарбиявий таъсир қилиш билан боғлиқдир. Биринчи кичик гуруҳда ўргатишнинг вазифалари қуйидагилар:
Расм чизиш просессига натижа берувчи жамоат иши деб қизиқишни ўйғотиш.
Расм чизишни материаллари “қалам, бўёқлар” ва улардан фойдаланиш усуллари билан таништириш.
Катта ёшли одам чизган расмни, предметнинг тасвири деб тушунишни ўргатиш.
Тўғри ва эгри чизиқларни ҳамма ёш берк шаклларни чизиш принсипларини ўргатиш.
Бу гуруҳнинг дастури кейинги гуруҳларнинг дастуридан боскичма- боскич мураккаблашиб бориши билан фарқланади. Расм чизишнинг биринчи машғулоти қоғоз ва қалам билан таништиришдан бошланади. Бу материалларнинг ўйинчоқлардан болаларга маълум бўлган турли хил предметлардан фарқ қилишини педагог болаларга тушунтиради. Қаламлар билан турли фаолият турларини бажариш мумкин. Қоғоз тоза эди, қаламнинг ҳаракатланишидан унда излар пайдо бўлди. Қаламнинг очилган учи қоғозда из қолдиради. Икки учи эса из қолдирмайди. Агар секин босилса, қоғозда унинг излари кўринмайди. Агар қаттиқ босилса, қоғоз йиртилиб кетиши мумкин. Бундай тушунтиришни ва ҳаракатларни кўрсатиб бериш болаларда расм чизишга қизиқишни уйўотади. Булардан ташқари оддий техник кўникмаларни қалам, мўйқаламни тўғри ушлаш, улардан тартибли фойдаланиш. Бўёқни мўйқаламнинг учига олшни билиш кабиларни ўргатишни дастур ўз ичига олган.
Иккинчи-кичик гуруҳда расм чизишга ўргатиш. Бу гуруҳ болалар (3 ёшли болалар) психолог жихатдан ривожланади, турмуш тажрибалари ўсади. Тарбиячи бу ёшдаги болалар билан расм бўйича машғулот олиб борганда болаларнинг расмга нисбатан қизиқишларини орттиради. Бу гуруҳда болаларнинг расм ишининг сифати эмас, балки иш просесси қизиқтиради. Расм бўйича барча гуруҳ болалари тарбиячининг оғзаки кўрсатмаларини тинглашга, тарбиячининг кўрсатиб берган усулларини бажаришга ўрганиб борадилар. Бу ёшдаги болалар расм фаолиятида тезда ўйин фаолиятига ўтиш билан ажралиб туради. Масалан: доирачалар чизиб, уни ичини қалам билан уриб чиқиб, уни қуш дон чўқияпти деб ифодалайди. Бунда ёш болаларнинг ранг танлаш малакаси шаклланади. Боланинг диққатини уларга ёққан ранглар тортади. Болалар тасвирий жараёнида сўз билан ифодалашга ўрганадилар. Расмда тасвирлай олмаган воқеаларни сўз билан тўлдиради. Болаларда мустақиллик, активлик ўсади. Тарбиячи болаларга машғулотда олган билим ва кўникмалардан мустақил фойдаланиш имкониятини туғдиради. Агарда 1 кичик гурухда болаларни ниманидир тасвирийга ўргатилса, 2 кичик гуруҳда болаларни нарсаларни тасвирий усулларига ўргатиб борилади. Болалар турли шаклдаги предметларни тасвирийга ўргатилади, доира, тўғри тўртбурчак, учбурчак ва турли йўналишдаги чизиқлар тўпламидан иборат нарсаларни чизадилар. Предметларни шаклини тўғри тасвирлашга ўргатиш учун болаларни қўлларини шаклий ҳаракат қилишга ўргатиш лозим. Болаларни предмет шакли билан қўлнинг шакл ҳаракатлари ўртасидаги боғлиқликни ўргатиш лозим. Тарбиячи предметни тасвирлашга ўргатишдан олдин, уни машғулот олдидан кўриб чиқади.(яъни кўзатиш олиб боради). Болалар жону-дили билан турли рангдаги коптоклар, шарлар ва арча мунчоқларни тасвирлайдилар. Тўғри тўртбурчак шаклини тасвирийга болалар бу гуруҳ.да қийналадилар, шунинг учун бу шакл йилнинг 2 ярмида берилади. Болалар арча, дарахт турса йиқилмас қўғирчоқ, аравачани тасвирлайди. Рангларни қизил, сариқ, кўк, яшил, қора, оқларни билишга ўргатилади. Шунингдек, ранг аралаштиришларни (пушти, ҳаво ранг ва зарғалдоқ, жигарранг) тавсия этиш мумкин. Бу гуруҳ.болаларини рангларни тўғри аташ ва тасвирий аниқ талаб этилмайди, аммо тарбиячи аста-секин предметларни ранг тусини реал тасвирийга ўргатиб бориши керак. Масалан:Кўм-кўк ўтлар ўсмоқда, ўтларда сап-сариқ жўжалар ўтлаб юришибди ва ҳоказо. Бу гурухда болаларнинг мазмун жихатидан жуда камбағал бўлади, яъни ишлар мазмуни асосан сўзда ифодаланилади. Масалан: машина чизиб, сўз билан мазмун беради, у бу машина юриб кетди ёки юк олиб келяпти. Машғулот давомида болалар бир турдаги предметларни бир неча марта тасвирлашни ўрганадилар. Бу эса болаларни техник кўникмаларини мустахкамлайди. Расм давомида ишни тезда тугатган болаларга тарбиячи расм мазмунини кенгайтириш мақсадида янги вазифалар бериши мумкин. Масалан: ўт устида юрган жўжалар ёнида дон ёки турли чувалчангларни солишни тавсия этиш мумкин ва бу билан болалар чизган ишларини мазмунан бойитиб бориш ва болаларни ҳам шунга ўргатиб бориш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |