Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маxсус таълим вазирлиги урганч давлат университети


Тасвирий фаолиятнинг бошқа фаолиятлар билан ўзаро боғлиқлиги



Download 1,63 Mb.
bet2/68
Sana21.02.2022
Hajmi1,63 Mb.
#22093
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   68
Bog'liq
ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТ

Тасвирий фаолиятнинг бошқа фаолиятлар билан ўзаро боғлиқлиги
Тасвирий фаолият–болалар билан олиб бориладиган таълим–тарбиявий ишнинг қисми сифатида. Мактабгача таълим муассасасида тасвирий фаолият болалар билан олиб бориладиган бутун таълим-тарбиявий ишнинг бир қисми хисобланади. Шу сабабли у хилма–хил фаолият ва машғулотлар турлари билан боғлиқ бўлиши муҳимдир. Бунга бола тасвирий фаолиятининг ҳарактерининг ўзи имконият яратади. Расм, лой, қирқиб ёпиштириш ишларида болалар ўзларининг теварак атрофидаги нарса ходисалар, бадиий асарлар, қўшиқлардан олган таасуротини акс эттирадилар. Расм, лой, қирқиб ёпиштириш ва қуриш – ясаш ишларининг бошқа машғулотлари ва фаолият турлари билан боғликлиги болалар билан олиб бориладиган таълим тарбиявий ишнинг самарасини, болаларни турли машғулотларга қизиқишни оширади.
Мактабгача таълим муассасасидаги тарбиявий иш болаларнинг ҳар томонлама ривожланиши, уларда турли қобилиятларни шаклланиши учун хизмат қилади.Барча фаолият турларининг боғлиқлиги болаларда кузатувчанлик, қизиқувчанлик, фикрлаш, хаёл, эстетик хис туйғу бадиий дид, шу билан бирга ахлоқий сифатлар, мехнат қилиш хохиши ва кўникмаси, бошланган ишни охирига етказиш, қийинчиликларни енгиш хиссининг ривожланишиги имконият яратади. Болалар билан тасвирий машғулотларда ўтказиладиган сухбат уларда расм чизишга, лойдан нарса ясашга қизиқишларини уйғотиши зарур. Ўтаётган жараён билан боғлиқ бўлмаган юзаки талаблар болаларнинг ижодий эмосияларини сўндиради. Тасвирий фаолият машғулотлари жонли, эмосионал, эртакли сюрпризли элементлар билан ўтилиши лозим. Таълим жараёнини енгил болалар сезмайдиган қилиб ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Тасвирий фаолиятнинг бошқа фаолиятлар ўйин, бадиий ўқиш ва хикоя қилиш, мусиқа ва хоказо. билан боғликлигини системали олиб бориш керак. Даставвал расм, лой қирқиб ёпиштириш машғулотларининг ўзаро боғлиқлигини таъминлаш зарур. Бу болаларнинг эстетик тарбиясига катта таъсир кўрсатади.
Болаларнинг тасвирий фаолиятларининг ривожлантириш вазифалари.
Ўз навбатида бошқа таълим–тарбиявий иш бўлишларининг вазифалари билан чамбарчас боғлиқ. Тасвирий фаолият машғулотларини ўтишда тарбиячи болаларнинг бошқа фаолиятларида олган билимларга таянади.
Болалар тасвирламоқчи бўлган предмет хақида тасавурга эга бўлсалар, расм, лой, аппликасия ишларида самарали натижаларга эришиш мумкин. Тасвирий фаолият турларининг болалар ўйини билан боғлиқлиги. Ўйин бола хаётида катта ўрин эгаллайди. Мактабгача таълим муассасасидаги турли хил ўйинлар ўтказилади: мазмунли–ролли, драмалаштириш, дидактик ва ҳаракатли.
Ҳар қандай ўйин болага завқ бағишлайди. Шундай экан, тасвирий фаолият ҳам ўйин билан боғлаб борилса, у болаларга қизиқарли ва ёқимли бўлади ва эмосионал жавобни уйғотади, бу эса болалар ишларини сифатини яхши таъсир этади. Машғулотларда ўйинли холатларни ташкил этиш яхши натижалар беради. Болалар бундай машғулотларда эркин ҳаракат қиладилар. Ўйин усули барча гурухларда қўлланилади. Бу усул ёрдамида енгил қувноқ мухит яратади. Болаларнинг машғулотга қизиқиши ортади, тасвирий фаолият кўникма ва малакалари самаралилик эгаллайди. Ўйин шаклида ўтадиган машғулот болаларни қамраб олади, уларнинг эстетик, ахлоқий жихатдан тарбияланишларига яхши таъсир кўрсатади.
Расм, лой, қирқиб ёпиштириш ўйинчоқ орқали ўйин билан боғланган бўлади. Ўйинчоқни чизиш, ясаш, қирқиб–ёпиштириш барча ёш гурух болаларида завқ уйғотади, ўйинчоқларни тасвирлаш бўйича машғулотлар йил давомида бир неча ўтказилиши мумкин. Лекин уларнинг шакли турлича бўлиши зарур. Боланинг хаётида сюжетли–ролли ўйинлар муҳим ўрин эгаллайди. Шунинг учун тасвирий фаолиятнинг ўйин билан боғланиши болалар тарбиясида катта аҳамиятга эга. Сюжетли–ролли ўйинларни машғулот мазмунига киритиш боланинг тасвирлаш фаолиятга қизиқишини, бажараётган ишининг сифати яхшилайди.

Download 1,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish