9. Rang va kоmpоnеntni ifоdalash va tasvirlash vоsitasi sifatida.
Бир ёшдан уч ёшгача бўлган болалар гурухида расм чизиш малакасининг хосил бўлиши ва ривожланиши. Мактабгача тарбия муассаларида расм чизишга ўргатиш 2 ёшдан бошланади. Бу даврда болаларни тасвирий фаолиятга тайёрлаш даври хисобланади. Бу даврда болалар қаламни ушлаш ва қоғоз устида юритишга ўрганади. Лекин бу просессда ривожланмайди, бола қаламни тўғри ушлашни билмайди, тарбиячи аста секин тўғри ушлашга одатлантиради, болани бажараётганлигини эмас балки, қаламнинг ҳаракатини унинг учи билан қоғоз бетига тақиллатиши қизиқтиради. Қалам билан тўғри турли хил штрихлар, нуқталар чизади, қоғоз бетида турли ҳаракатлар қилади, кейин содда чизиқлар аста секин мураккаблашади. Бу вақтда бола қоғоз устига туширилган турли хил изларни кўриб хурсанд бўлади. Шунинг учун бу давр «Ала- бужи» давр дейилади. Бу давр болада тасвирий фаолиятини вужудга келтиришга таъсир кўрсатади. Бу гурухда мактабгача таълим-тарбия дастури гурухвий машғулотларни талаб қилмасада, агар болалар хохлашса уларни стол атрофига ўтириб расм чиздиришга имкон яратиш мумкин.
Илк ёшдаги ёшли гурухларда болаларга бир ярим ёшдан бошлаб қалам бериш мумкин. Лекин болалар қилаётган ҳаракатининг тасвирий маъносига 1 кичик гурухдан бошлаб тушунча бошланади.
1 кичик гурух (2 ёшдан 3 ёшгача).
2. Бу даврга келиб, нутқи ўсади, тасаввур доираси кенгаяди, материаллар билан мустақил ҳаракат қилиши активлашади. Бу гурухда тарбиячи болаларни қилаётган ҳаракатларини кўзатишга ўргатади. Чизаётган турли чизиқлар билан предметларни турларини билишга, уларни айрим нарсаларга ўхшатишга ўргатади. Болаларга саволлар билан мурожаат қилади, сен нимани чиздинг деб болани чизган ишини қайси предметга ўхшашлигини аниқлайдиган кўплаб саволлар беради. Бола ҳаракати ихтиёрсиз бўлади. Ҳамма болалар бир вақтда ўз ҳаракати натижасида ҳосил бўлган ишида предмет ўртасидаги ўхшашликни аниқлай олмайди, бу хусусиятни ўсиши ўз-ўзидан нутқини ривожланишига сабаб бўлади. Улар тарбиячи кўрсатишимиз ишларида оддий предмет ва ходисаларни тасвир этади. Масалан: Ёмғир ёғаяпти, қор ёғаяпти, барглар учаяпти, дарёда сув оқмоқ да ва бошқалар.
3йилда аста-секин болаларда рангларга қизиқиш ортади. Улар турли ранглардан фойдаланиб уни предметга ўхшатадилар. Масалан: унча катта бўлмаган қоғоз бетига қизил бўёқда бўлиб, “мен гул солдим” дейди. Бу гурухда тарбиячи болаларга предметнинг қайсидир бир қисмини чизиб, тугатишларни таклиф қилади. Масалан: шарга ип, байроқчага таёқчани ва қизил, яшил, кўк, сариқ рангларни билишга ва фойдаланишга ўргатилади. “Қуёш”, “кўм-кўк ўтлар”, “гуллар”. Болалар дастлаб қалам билан чизишади, 3-4 машғулотдан кейин бўёқдан фойдаланиб бўяйди, ундан фойдаланишни ўргатилади. Болаларга қуйидаги темаларда бўёқлар билан расм чиздириш мумкин. Масалан: Барглар дарахтлардан тўкилаяпти, “уйда чироқлар ёқилди”. Йилнинг 2-ярмига тарбиячи болаларни предметни оддий тасвирийга ўргатади. Тарбиячи шар чизади, болаларни, тарбиячи копток чизади-болалар йўл. Йилнинг 2-ярмига болалар билан машғулот уюштириб, уни (мўйқалам қўйиб олиш) қўғирчоқни кўйлагини ёки дастрўмолча ва қўлқопни доғлар билан безашга ўргатилади. Бу ёшдаги болаларни тасвирийга ўргатишда тарбиячи турли хил усуллардан фойдаланади.
Сифатли ўргатиш учун усуллардан бири пассив ҳаракатлар усули, яъни бола ўзи мустақил ҳаракат қилади. Тарбиячи бола қўлига қалам бериб чизиш ҳаракатларини бажаради ёки ўйин ўтказади. Болалар қўл ҳаракатининг координасиясини ривожлантириб бориб, тарбиячи қоғоз бетида бир хилдаги ритмик ҳаракатларни бажаради, ўнгга-чапга кейин аста-секин мураккаб ҳаракатларни бажаришга ўргатади. Масалан: ип ўрами ёки тутин чиқаяпти ва бошқалар.
Тарбиячининг бадиий сўздан фойдаланиши, болаларга тасвирланаётган нарсани образли тасаввур этишга ёрдам беради. Масалан: қуёш тўғрисида шундай шеър ва ашулалардан фойдаланиш усули муҳим усуллардан хисобланади. 1 кичик гурухда тарбиячи болалар билан ҳамжиҳатлик кенг қўлланилади. Тарбиячи катта қоғоз бетида арчани чизади, болалар эса чироқлар ёқади. (мўйқаламни тикка қоғозга қўйиш усули билан). Бундай машғулотларни тарбиячи 5-6 та болалар гурухси билан уюштириш мумкин. 2,5 ёшдаги болалар билан тип машғулотлар уюштириш мумкин. Масалан:болаларга расмлар бериб, унда нималар тасвирланганлигини каби ўйинлар ўтказиш мумкин. Масалан: қуёш, байроқча, гуллар тасвирланган бўлиши мумкин. Болалар уларни айтиб беради, қийналган болага тарбиячи ёрдам беради. Тарбиячи болалар ишини тахлил қилиб уларнинг ишларининг хилма-хиллиги ва предмет билан тасвир ўртасидаги ўхшашликни кўрсатиб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |