Ўрта гуруҳда сюжетли расм чизишга ўргатишнинг мазмуни ва вазифалари. Ўрта гуруҳ болаларига расм машғулотлари асосан йил бошидан ўта бошланади, сабаби кичик гурух болаларига қараганда улар маълум мазмун асосида лўнда қилиб расм ишлай олиш қобилиятига эгадирлар. Болаларда расм чизиш малакасини ривожлантириш мақсадида 2-3 предметни кўрсатиш машқлари билан бошлаш мақсадга мувофиқдир. Расм ишлаш мазмуни қуйидагилардир:
Мазмуни жиҳатдан бир-бирига ўхшаш 2-3 предметли расм чиздириш.
Бир неча предметларнинг жойланишини белгилаш.
Бола 4 ёшдан бошлаб предметларнинг ёнма-ён жойланишини одамларнинг кўринишини фақат олд томондан, ҳайвонларнинг кўринишини фақат ён томондан бир йўлда чиза олиш қобилиятига эгадирлар. Масалан: "Болаларниг қишки ўйинлари".
Ўрта гурухларда расм чизиш орқали болаларнинг оғзаки нутқини ўстириш билан уларни ўраб турган теварак-атроф билан ҳам таништириш мақсадга мувофиқдир. Бу ёшдаги болалар учун қуйидаги расмларни тавсия қилиш мумкин:
"Қизча уй атрофида ўйнаяпти".
"Қиш, болалар қорбобо ясаяптилар".
"Бўғирсоқ", "Чипор товуқ".
Ўрта гуруҳдаги болалар расм чизишни фақат бир йўналишда чизишларидан ташқари бир варақни тўлдириб чизиш малакаларини ҳам ривожлантириб боради. Маълум нарсани кўриб тасаввур қилган ҳолда расм чизади, унинг ақлий қобилияти ривожланади, ўсиб боради. Ҳар бир машғулот болаларнинг ақлий, эстетик руҳда тарбиялашга, жамоат ишларини бажара олишига асос бўлади. Н.К.Крупскаянинг фикрича «Болага бериладиган таълим-тарбия меҳнатни севишдан, уни эъзозлашдан бошланади». Бу машғулотларни ўтказиш асосан болаларнинг кузатувчанлиги асосида олиб борилади, шунда уларнинг оғзаки нутқи, мустақил фикрлай олиши, ҳар-хил мавзуларда расм чиза олиш кўникмалари ривожланади.Болаларида расм чизиш кўникмаси асосан оғзаки нутқ орқали амалга оширилади. Масалан: бола биронта қиз, уй расмларини чизиб, унга кичик эртак ҳам тўқиши мумкин. Маълум мақсадли расм болага кўрсатилаётганда аниқ мақсадга эга бўлиши керак. Бола кўрсатилаётган расмни аниқ кўриб чиза олади, лекин уни ён томонини, устини чизишни билмаслиги мумкин. Талабаларга ишланган расмлар намунасидан кўрсатиб қуйидагиларга алоҳида эътибор беришларини эслатиш керак. Масалан: предметларнинг пропорсионал, симметрик жойланганлиги уйлар, дарахтлар, самолётнинг парвоз қилаётганини чиздириш орқали болаларда тахлил-синтез усулидан фойдаланиш мухимдир.
Юқорида қайд қилинганидек, қуйидагиларга аҳамият бериш керак:
Мавзунинг мазмуни аниқ бўлишига;
Объектлар орасидаги боғланишга;
Маълум мақсадга йўналтирилган мавзу бўлишига эътибор бериш керак.
Бу ёшдаги болаларга рангли қоғозлар берилиб мақсад айтилади. Масалан, бола кўк рангда-ўтларни, ҳаво рангда-сув, сариқ рангда-қум кўринишида тасвирлай оладилар. Масалан, "Балиқлар сузяпти", "Жўжалар ўт устида ўйнаяптилар" ни кўрсатиш. Болаларнинг ақлий қобилиятларини текшириш мақсадида тарбиячи бир предмет ёки жисмни кўрсатиб унинг варақ устида жойланишини сўроқлар берган ҳолда сухбат орқали аниқ мақсад асосида расм чиздириш керак. Бунда албатта тарбиячининг билимдонлиги катта махорат талаб қилади. Болаларнинг бир ярим йилда чизишган расмлари ўлчовлари асосан бир хил .Н.П. Сакулинанинг тажрибаси шуни кўрсатдики, бола чизган расмларини паст ва баландлигини кўрсатиш ва фарқини тушунтириш лозимдир. Тўрт ёшли болаларда расм чизиш кўникмалари ўсиб боради, улар катталар чизган расмларни томоша қилган ҳолда тақлид қилиб расм чизишга урина бошлайдилар. Ҳоҳ ота-она, ҳоҳ тарбиячи бола томонидан чизилган расмларни бола олдида бахолаши керак. Болалар ўртоқларининг чизган расмларини яхши, ёмон ва хатоларини кўрсатишлари керак.
Қуйидаги вазифалари бор:
Бир-бирига мазмунан боғлиқ 2-3 та предметни тасвирлашга ўргатиш.
Композисион қобилиятларни ўстириш (1 та чизиқда бир нечта предметни жойлаштириш ёки ёнма-ён ёки бутун варақда осмон ва ерни чизиш).
Болаларга бериладиган мавзулар қийин эмас: уй, уйнинг ёнида дарахти ўсяпти, скамейка турибди; уй ёки дарахт ёнида қизча сайр қилиб юрибди, ўтлоқда жўжалар сайр қилишяпти; ўт, гуллар, қуёш нур сочяпти. Бу расмларда сюжетли ривожланишни болалар кўрсатишмайди. Болалар 2-3 предметни ёнма-ён чизишади. улар орасида ҳеч қандай ҳаракат боғланмаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |