Меҳнат унумдорлигини ошириш резервлари:
Меҳнат унумдорлигини ошириш резервлари — бу техника, технологияни такомиллаштириш, ишлаб чиқариш, меҳнат ва бошқарувни ташкил этишни яхшилаш ҳисобига меҳнат унумдорлиги ичидан, меҳнат унумдорлигини оширишнинг барча омилларидан янада тўлароқ фойдаланиш имкониятидир. Резервлар (захиралар) мехнат унум-дорлигини ошириш омиллари билан чамбарчас боғлиқдир. Агар бирор омилни имконият сифатида олиб қарайдиган бўлсак, у ҳолда бу омил билан боғлиқ бўлган резервдан фойдаланиш имкониятнинг воқеликка айланиш жараёни ҳисобланади.
Меҳнат унумдорлигини ошириш резервларининг бир неча тас-нифлари мавжуд бўлиб, уларнинг ҳаммаси иккита катта гуруҳга бўлинади: жонли меҳнатдан (иш кучидан) фойдаланишни яхшилаш резервлари, асосий ва айланма фондлардан янада самаралироқ фой-даланиш резервлари. Биринчи гуруҳга меҳнатни, меҳнат шароитларини ташкил этиш, ишловчиларнинг ишлаш қобилиятини ошириш, кадрлар таркиби ва уларни жой-жойига қўйиш, узлуксиз ишлаш учун ташкилий шарт-шароитлар яратиб бериш, шунингдек ходимларнинг меҳнат натижаларидан юқори моддий ва мағнавий манфаатдорлигини оширишни таъминлаш билан боғлиқ масалалар киритилади. Иккинчи гуруҳ асосий ишлаб чиқариш фондлари (машиналар, механизмлар, аппаратлар ва шу кабилар) қувват ва вақт жиҳатидан яхшироқ фойдаланиш резервларини, шунингдек хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар, ёқилғи, энергия ва бошқа айланма фондлардан янада тежамли ва тўлиқ фойдаланишни ўз ичига олади.
Резервлар фойдаланиш имкониятлари белгилари бўйича захира резервларига ва нобуд бўлиш (бекорга сарфлаш) резервларига бўлинади. Масалан, асбоб-ускуналардан қуввати ва иш сменаси бўйича тўлиқ фойдаланмаслик, ўрганилган, лекин ҳали жорий этилмаган меҳнат усуллари — захира резервларидир. Иш вақтининг бекор сарф бўлиши, яроқсиз маҳсулот ишлаб чиқарилиши, ёқилғини ортиқча сарфлаш нобуд бўлиш резервларига киради.
Резервлар тушунчасига ишлаб чиқаришда иш вақтининг бекор сарф қилиниши ҳам киради — булар смена ичида ва кун мобайнида бекор туришлар, ишга кечикиб келиш ва режада кўзда тутилмаган ишга келмай қолишларнинг барчасидир; меҳнатнинг ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда сарфланиши — меҳнат қуроллари ва меҳнат ашёларидан оқилона фойдаланмаслик ҳамда белгиланган технология жараёнларининг бузилиши оқибатида меҳнатнинг режадагидан ташқари ортиқча сарфланишидир.
Резервлар фойдаланиш вақтига қараб жорий ва истиқбол резервларига бўлинади. Жорий резервлар технология жараёни муҳим даражада ўзгартирилмай ва қўшимча капитал маблағлар сарфланмай амалга оширилади, истиқбол резервлари ишлаб чиқаришни қайта ташкил этишни, анча мукаммал асбоб-ускуналар ўрнатилиши, тайёргарлик ишларига капитал маблағлар ва кўпроқ вақт сарфлашни талаб қилади.
Резервлар аниқланиш ва фойдаланиш жойига қараб ҳалқ хўжалик, тармоқ ва ички ишлаб чиқариш резервларига бўлинади. Ҳалқ хўжалик резервларига аввало бой табиий ресурслар, улардан ҳар томонлама фойдаланиш ва шу кабилар киради. Тармоқ резервларига шундай резервлар кирадики, улардан фойдаланиш умуман тармоқдаги ходимлар меҳнат унумдорлигини оширади (корхоналарнинг ихтисослаштирилиши, ишлаб чиқаришнинг бир жойга тўпланиши ва комбинацияланиши, техника ва технологиянинг такомиллаштирилиши ва ҳоказо). Ички ишлаб чиқариш резервлари меҳнат унумдорлигини оширишда муҳим аҳамиятга эгадир, чунки пировард натижада уларнинг ҳаммаси аниқланади ва бевосита корхоналарда амалга оширилади. Улар жорий ва истиқбол резервларидан ташқари, икки гуруҳга бўлинади: маҳсулотнинг сермеҳнатлик даражасини пасайтириш резервлари ва жами иш вақтидан яхшироқ фойдаланиш резервлари.
Маълумки меҳнат унумдорлиги даражаси иш вақти бирлигига тўғри келадиган маҳсулот миқдори билан аниқланади. Лекин бошланғич ҳажмлар вақтда ифодаланса, меҳнат унумдорлиги иш вақти фондининг маҳсулот сермеҳнатлик даражасига нисбати сифатида ҳисоблаб чиқарилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |