Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги Фарғона давлат университети Гуманитар факультети



Download 0,82 Mb.
bet1/58
Sana25.02.2022
Hajmi0,82 Mb.
#277808
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58
Bog'liq
мехнат маъруза(1)


Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги


Фарғона давлат университети


Гуманитар факультети


Социология кафедраси


Бакалавриятнинг – «Социололгия» йўналиши учун


Меҳнат социологияси
фанидан

МАЪРУЗАЛАР МАТНИ



ФАРҒОНА-2006


МЕҲНАТ СОЦИОЛОГИЯСИ ФАНИНИНГ ЎҚИТИШНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ.


Ўзбекистонда амалга оширилаётган туб ислохотларнинг пирвард натижаси ва истиқболлари хал қилувчи даражада инсон омилига, уни мехнат ва интеллектуал фаолиятидан тўлиқ фойдаланишга, жамиятда мехнат қилиш учун яратилаётган қулай шарт – шароитларга бевосита боғлиқ.
Социологик билимлар тизимида мехнат социологияси курси алохида ўрин тутади. У инсон ва жамият ўртасидаги мехнат муносабатларини ташкил этилиши хамда бошқарилишини социал муаммоларини назарий ва амалий ўрганишни ўз олдига асосий мақсад қилиб қўйган. Бу вазифани хал этилиши талабалар учун социологияни барча таркибий қисмларини чуқур ўзлаштириш ва амалий тадқиқотлар олиб боришга яқиндан ёрдам беради.
Мехнат социологияси жамиятдаги мехнат муносабатлари ва социал жараёнларни мустақил ўрганади.
Курсни ўрганиш учун дарслик ва ўқув қўлланмалар асосан рус ва бошқа хорижий тилларда мавжудлигини эътиборга олиб, асосий эътибор назарий ва амалий машғулотларга қаратилган.


Меҳнат социологияси фанининг предмети ва мазмуни.


Ҳар бир инсон хаётда ўз ўрнини топиши, комил инсон бўлиши, эҳтиёжу орзу умидларини амалга ошириш учун шубҳасиз бирор бир фойдали фаолият, иш ёки меҳнат билан банд бўлиши табиийдир. Бунинг натижаси сифатида фаровон ва осойишта хаёт кечириши ва турмуш даражаси яна ҳам завқли бўлади. Ахир бекорга айтилмаганку – «Меҳнат қилиб топганинг қанду асал еганинг», ёки «Меҳнат – меҳнатнинг таги роҳат. Инсон туғилганидан бошлаб ҳаракатга тушади, бу ундаги меҳнатнинг дастлабки элементларидир. Ҳаракат ривожланиб такомиллашиб фойдали фаолият кўринишига айланганда, ушбу ҳаракат яoни меҳнат пировард натижа бериб инсон ундан завқланади, ўз эҳтиёжларини қондириш учун фойдаланади.
Айниқса бозор иқтисодиёти шароитида ҳар бир инсон бирор бир фойдали фаолият ёки иш билан шуғулланиши ҳисобга олинса, Меҳнат инсоннинг кундалик доимий эҳтиёжи эканлигини таoкидлайди. Бас, шундай экан, меҳнат фаровон ҳаётга элтувчи эканлигига шубха қилмаса ҳам бўлади. Бу эса, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳам кафолатланган, яoни «Ҳар бир фуқоро меҳнат қилиш ҳуқуқига эга». Кўриниб турибдики, меҳнат инсонларга хос ажойиб хусусият.
Меҳнат тушунчаси физиологик нуқтаи назаридан қараганда инсон организмида бўлган энергия ёки кучли мушаклар орқали бир нуқтага йўналтириб механиқ ҳаракатга келтиришдир. Ушбу ҳаракат натижасида бирор бир ялпи натижага эришиш ва ундан қониқиш хосил қилишдир.
Шу йул билан биргаликда меҳнат ижтимоий психологик мураккаб жараён бўлиб, у кишиларнинг яшаши ва камол топиши учун зарур бўлган онгли интилишдир. Ҳар бир инсон ўз меҳнати билан инсон ва табиат, шунингдек жамият ўртасидаги мутаносибликни яратишда, тартибга солиш ва бошқаришда бевосита иштирок этиши билан шаклланади, унинг инсонийлик фазилатларидан бири эканлигидан далолат беради.
Ўз – ўзидан равшанки меҳнат ёки фойдали фаолият мақсадга йўналтирилган инсон фаолияти бўлиб, у инсон ҳаракати, меҳнат воситалари ва меҳнат предметлари орқали амалга оширилади. Унинг натижаси сифатида пировард маҳсулот ёки хизмат яратилади.
Ҳар бир инсоннинг бирор бир меҳнат билан машғул бўлиши унинг меҳнат фаолиятини ташкил этиб, вақт бирлиги мақсадга мувофиқ ҳаракат ва иш орқали ишлаб чиқариш ёки хизмат турлари амалга оширилади. Пировард натижа моддий неoматлар яратилиб, хизмат кўрсатилади, илмий иш ва кашфиётлар дунёга келади. Бу эса ахборотлар тизимидан фойдаланиш, тўплаш ёки узатиш орқали амалга оширилади.
Меҳнат воситалари бу асбоб ускуналар, бино ва иншоотлар, дастгоҳлар ва инфратузилма, меҳнат предметларини эса табиий хом ашё, ярим маҳсулотлар, асосий ва ёрдамчи маҳсулотлар, табиий ва сунoий бирикмалар бўлиб, меҳнат маҳсулотларини яратиш учун асос бўлиб ҳисобланади.
Айтиб ўтилгандек, меҳнат натижасида моддий неoматлар яратилганда инсон ўз меҳнатининг мақсад ва вазифалари, усуллари ва ишлаб чиқариш ҳажми, қандай маҳсулот турлари ва қайси вақтда яратилишини ҳам белгилаб олади. Бу жараёнлар эса бевосита ресурслардан ва зарурий технологиядан фойдаланган холда амалга оширилишини, ҳам олдиндан режалайди. Натижада, меҳнат онгли жараён бўлиб, моддий неoматлар ким учун яратилиши, ишчи кучи такрор хосил бўлиши ва ижтимоий фойдали фаолият содир бўлишини ҳам олдиндан белгилайди.
Пировард маҳсулотни ишлаб чиқишда меҳнат сарфи ва иш миқдори ҳар хил ўлчов ва Маърузаларда ўлчанади ва баҳоланади. Агар бажарилган меҳнат ёки иш гуруҳи ёки жамоага тегишли бўлса меҳнат сарфи бошқа кўринишларда ўлчаниши мумкин. Меҳнат ва иш тушунчаси бир бирига анча яқин бўлгани учун уни миқдори сифат кўрсаткичлар орқали баҳоланади.
Шуни унутмаслик керакки, ҳар бир инсоннинг ҳар қандай меҳнат ёки ишга нисбатан ўз муносабати ва мотиви мавжуддир. Меҳнатга муносабат инсонда тўғри йўналтирилган бўлса меҳнат ёки иш ўз самарасини беради. Демак, меҳнат ёки иш предметлари ва воситаларига жонли меҳнат муносабати қўшилганда меҳнат маҳсули хосил бўлади ва кўзланган мақсад амалга оширилади. Жонли меҳнат эса Маълум даражада меҳнат шароитлари асосида юзага келади. Меҳнат ижтимоий иқтисодий жараён бўлиб, у инсоннинг бевосита аралашуви ва иштирокида намоён бўлади. Бошқача қилиб айтганимизда, меҳнат мураккаб ижтимоий-иқтисодий, технологик, ақлий-хиссий, физиологик-психологик ва бошқа қонуний ходисаларнинг уйғунлашуви - биргаликда ҳаракат мажмуаси экан.
Меҳнатнинг икки ёнлама ҳарактерга эга эканлигини ҳам унутмаслик керак. Бир томондан, меҳнат – мақсадга мувофиқ фойдали фаолият бўлиб, у инсоннинг талаб ва эҳтиёжларини қондириш воситаси бўлса, иккинчи томондан меҳнат одамларнинг ўзаро ҳаракати бўлиб, у маҳсулот айирбошлаш жараёнида намоён бўлади. Шу билан биргаликда, меҳнат жамият манфаатлари учун қаратилиб, меҳнат тақсимоти ва мулк шаклининг хилма хил кўринишларида намоён бўлади. Жамиятнинг ҳар бир аoзоси бир турдаги меҳнат фаолиятида ягона мақсад сари интилиб, меҳнат маҳсулини биргаликда яратадилар. Бундан ташқари ҳар қандай иш ёки меҳнат ишчиларнинг ижтимоий инфратузилмасини ҳарактерлаб уларнинг ишлаб чиқаришда қатнашмайдиганлар оила аoзоларига ҳам ижобий таoсир этади.
Хулоса қилиб айтганимизда, энг аввало меҳнат ҳар қандай меҳнатга лаёқатли инсоннинг табиий кундалик эҳтиёжи бўлиб, улар бир жамият ёки гуруҳ аoзосидан шу мураккаб жараёнда қатнашишини талаб этади. Бу эса унинг фаровонлигини таoминловчи омил эканлигидан далолат беради.

1-жадвал.



Мехнат-жараени – бу мураккаб назарий ва амалий вазиятда унинг
ечимларини топиш заруриятидир







Микеси



Корхона, ташкилот учун пировард натижа окибати

Мухимлиги



Бозор талабларига мос булган пировард махсулот зарурлиги


Тезкорлиги



Уз вактида хал килишдаги зарурлик даражаси



Бажариш
имкониятлари



Корхонада нормал мехнат шароитларининг мавжудлиги



Таркибий


тузилиши

Мехнатни йуналишлар,еасибоар,гурухлар, операциялар ва сифат жихатдан таркибий кисмларга ажратиш



Мехнат


натижаси

Пировард натижага сифат нуктаи назардан эришиш







Download 0,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish