Меҳнат унумдорлигининг ўзгариш омиллари ва шарт-шароитлари
Меҳнат унумдорлиги — ривожланиб борувчи кўрсаткичдир. У кўпгина сабаблар ва омиллар таoсирида доимий равишда ўзгариб туради. Улардан айримлари меҳнат унумдорлигини ошишига ёрдам берса, бошқалари уни пасайтиришга сабаб бўлиши мумкин. Бундан ташқари, меҳнат унумдорлиги даражаси ва ўсишига меҳнат жараёнидаги мавжуд шароит ҳам таoсир кўрсатиши мумкин. Шарт-шароитлар қулай бўлса, у ёки бу омилнинг таoсир этишини кучайтиради, ёки акси бўлса, бу таoсирни заифлаштиради. Масалан, табиий-иқлим шароитлари қшплоқ хўжалигидаги меҳнат натижаларига ва унинг унумдорлигига жиддий равишда таoсир кўрсатади. Ишлаб чиқариш воситаларининг мулкчилик шакллари билан боғлиқ бўлтан ижтимоий шарт-шароитлар, ҳамда ишлаб чиқариш муносабатлари билан бошқа бўлган шарт-шароитлар бошқа бир хил шароитда меҳнат унумдорлигига жиддий равишда таoсир кўрсатиши мумкин.
Меҳнат унумдорлиги даражаси ва унинг динамикасига кўпгина омиллар таoсир қилади. Омиллар деб меҳнат унумдорлигининг ўзгари-шига таoсир кўрсатадиган ҳаракатлантирувчи кучлар ёки сабабларга айтилади. Улардан айримлари меҳнат унумдорлигининг ортишига ёрдам берса, бошқалари унумдорликнинг пасайишига сабаб бўлиши мумкин. Омилларнинг биринчи гуруҳига меҳнат унумдорлиги кучининг ортиши, меҳнатни ва ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг, меҳнаткашлар ижтимоий шароитининг яхшиланиши; иккинчи гуруҳига табиий шароитларнинг ноқулай таoсир этшяи, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги камчиликлар, ижтимоий шароигдага салбий эле-ментларнинг ёмон таoсири киради.
Айрим корхона ёки ташкилот даражасидаги омилларни ички ва ташқи турларга бўлиш мумкин.
Ички омилларга корхонанинг техника билан қуролланиш дара-жасини, ишлатилаётган технологиянинг самарадорлиги, меҳнат ва ишлаб чиқаришнинг энергия билан таoминланиши даражасини, татбиқ этилаётган рағбатлантириш тизимларининг таoсирчанлигини, кадрларга таoлим бериш ва уларнинг малакасини оширишни, кадрлар таркибининг яхшиланишини ва корхона жамоаси ҳамда унинг раҳбарларига боғлиқ бўлган барчалари киради. Ташқи омилларга давлат буюртмалари ва бозордаги талаб ҳамда таклифнинг ўзгариши муносабати билан маҳсулот хиллари ва уларнинг сермеҳнатлик даражасининг ўзгариши; жамият ва минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлари; бошқа корхоналар билан кооперациялашув даражаси, моддий техника таoминотининг пишиқ-пухталиги, табиий шарт-шароитлар ва ҳоказолар
Барча омилларни ўз ички мазмуни ва моҳиятига кўра учта асосий гуруҳда: моддий-техника омиллари, ташкилий ва ижтимоий-иқтисодий омилларга бирлаштириш қабул қилинган. Меҳнат унумдорлигини оширишнинг моддий асоси фан, техника ва технологияни ривожлантириш, уларнинг ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этишдир, шунинг учун ҳам моддий-техника омиллари гуруҳини одатда етакчи ва қолган барча омилларни белгиловчи гуруҳ деб қаралади.
Do'stlaringiz bilan baham: |