Ишсизликнинг табиий даражаси.
Ишсизлик даражасининг табиий миқдори қанча бўлиши мумкин, деган масала устида иқтисодчилар жуда кўп фикр билдирадилар, лекин бирор мамлакатда унинг аниқ миқдори белгиланган эмас. Маслан, АҚШда ишсизлар сонининг табиий даражаси 1960 йилларда 4 % ни ташкил этган бўлса, 1990 йилларда эса бу кўрсаткич 4 – 6 % га кўтарилди. Инфляция даражаси юқори бўлган даврдаги ишсизлик даражаси табиий меoёрий ҳолат деб ифодаланиб, ишлаб чиқаришнинг потенциал имконияти билан боғлиқликда бўлади. Агар бандлик юқори бўлиб, ишлаб чиқариш ҳам кўп бўлса, спиралсимон инфляция юзага келади.
Ишсизлик даражаси доимо нолдан юқори бўлади, чунки ихтиёрий ва таркибий ишсизлик у ёки бу кўринишда мавжуд бўлади. Лекин ишсизликнинг табиий даражаси инфляциянинг кучайишини тўхтатиб туради.
Ҳозирги вақтда ривожланган мамлакатларда табиий ишсизлик даражаси қуйидаги сабабларга кўра ортиши мумкин:
1. Меҳнатга ўсмирлар, аёлларнинг жалб этилиши.
2. Давлатнинг иқтисодий сиёсати, жумладан ишсизларга нафақаларни жорий қилиш, ишсизларга кам маош тўлайдиган ишларга ёлламасдан узоқ муддат юқори иш ҳақи тўлайдиган ишни қидириш имконини беради. Ҳозирги вақтда кўпчилик мамлакатларда ишсизларга 16 дан 26 ҳафтагача олаётган энг сўнгги иш ҳақининг 50% миқдорида ишсизлик нафақаси тўланади ва солиқлардан озод этилади, натижада улар иш хақининг 60 — 70% миқдорида пул ола бошлайдилар.
3. Таркибий ишсизликнинг кучайиши ишсизлик табиий даражасининг ўсишига олиб келади. Масалан, қишлоқ хўжалигининг суст ривожланиши.
Амалда ишсизлик табиий даражасининг энг мақбул миқдори йўқ. Ҳали ҳеч ким иқтисодиёт учун Маълум ишининг ишлаб чиқариш билан шуғуллангандан кўра ишсиз бўлгани афзал эканлигини исботлашга эришгани йўқ. Аксинча, айрим ҳисоблардан кўринадики, ялпи миллий маҳсулотни юқори даражада ишлаб чиқариш натижасида ишсизликнинг табиий даражаси пасаяди.
Аммо у мақбул миқдордан юқори бўлиб қолаверади. Чунки, ялпи миллий маҳсулот ишлаб чиқариш ўз имконият даражасига етмаган бўлади. Ялпи миллий маҳсулотни потенциал даражасига етказиш эса ҳаддан ташқари иқтисодий фаровонликка олиб келади ва оқибатда инфляция кучайиши мумкин. Қуйидаги тадбирлар ишсизлик табиий даражасига эришишига бевосита таoсир кўрсатиши мумкин:
1. Аҳолини мавжуд иш ўринлари ҳақида хабардор этишни яхшилаш.
2. Мутахассислар тайёрлашни такомиллаштириш.
3. Ишсизларни давлат томонидан ҳимоялаш даражасини кучайтириш ҳалқаро Меҳнат Ташкилоти стандарти бўйича табиий ишсизлик даражаси 1,5 — 2,5% ни ташкил этади.
Америкалик иқтисодчи Артур Оукен нотабиий ёки даврий ишсизликнинг салбий таoсирга эга эканлигини математик ҳолда исботлаб берди. А Оукен қонунига кўра, ишсизликнинг табиий даражаси 1 фоизга ошганда ялпи миллий маҳсулот 2,5 фоизга камаяди ёки 2,5 фоиз ялпи миллий маҳсулот йўқотилади. Демак, мос равишда уларнинг нисбати 1:2,5 га тенг. Шу нисбатга асосланиб, йўқотилган ялпи миллий маҳсулотнинг абсолют қийматини аниқлаш мумкин.
Ишсизликнинг кўпайиши иқтисодиётнинг ўсиш сурoатларини пасайтиради. Шунинг учун ҳам потенциал ҳажмдаги ялпи миллий маҳсулот (ялпи миллий маҳсулот*) ҳақиқатдаги ялпи миллий маҳсулот (ялпи миллий маҳсулотх) дан катта бўлади, яoни:
91- бет
Ялпи миллий маҳсулотв > Ялпи миллий маҳсулот^
Do'stlaringiz bilan baham: |