Тўлиқ иш билан таъминлаш — бу касбга оид меҳнат билан таoминланиш бўлиб, у шахсга даромад келтиради ва ўзи ҳамда оиласининг муносиб турмуш кечиришига шароит яратади.
Аҳолининг иш билан оқилона таoминланиши ишчи кучига талаб ва таклиф ўртасидаги бозор мувозанатига эришишни билдиради. Бундай ҳолда ишсизликнинг йўл қўйилиши мумкин (табиий) даражаси вужудга келади.
Эркин танланган иш билан таъминлаш шуни назарда тутадики, бунда ўзининг меҳнат қилишга бўлган қобилиятига (иш кучига) эгалик қилиш ҳуқуқи фақат унинг эгасига, яoни ходимнинг ўзига тегишли бўлади. Мазкур тамойил ҳар бир ходимнинг иш танлашида тўғри йўл тутиши, ҳар қандай маoмурий тарзда ишга жалб қилишни тақиқлашни кафолатлайди.
Иш билан таъминлашнинг юқорида келтириб ўтилган турлари аҳолининг ишга бўлган эҳтиёжи билан иш ўринлари ўртасидага мувозанатни миқдор ва сифат жиҳатидан таъминлаш ҳолатини акс эттиради, бунда жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти учун қулай шарт-шароитлар яратилади. Бозор муносабатларига ўтиш даври шароитида меҳнат самарадорлигини ортиб боришига қараб, касбий меҳнат билан таoминланиш даражаси умуман мамлакат бўйича қисқариб боради. Бунга сабаб шуки, юқори самарали иқтисодиёт нисбатан камроқ миқдордаги ходимларга муҳтож бўлади, шунингдек аҳолининг ижтимоий фойдали меҳнатининг бошқа турларига қизиқиш ортиши билан унинг иш ўринларига бўлган эҳтиёжи ҳам камайиб боради.
Иш билан таъминлаш муносабатлари иқтисодий, демографик ва ижтимоий жараёнлар мазмунининг ўзаро алоқадорлиги орқали шаклланади. Унинг иқтисодий мазмуни — ходим учун ўз меҳнати билан ўзига муносиб тарзда яшашни таъминлаш, Ижтимоий ишлаб чиқариш самарадорлигининг ўсишига ёрдам бериш имкониятида ўз ифодасини топади. Ижтимоий мазмун — шахснинг таркиб топиши ва ривожланишида ифодаланади. Демографик мазмуни — иш билан таъминлаш аҳолининг ёш ва жинсий хусусиятлари, унинг таркиби ва бошқалар билан боғлиқлигини ўзида акс эттиради.
Аҳолини иш билан таъминлашнинг барча демографик, ижтимоий, иқтисодий ва бошқа мазмунлари қуйидаги мезонларда ўз аксини топади: ишчи кучига талаб ва таклиф ўртасида бозор мувозанатига эришиш; қишлоқ хўжалиги бўлмаган иш жойларини кўпайтириш; иқтисодий фаол аҳолининг меҳнатда иштирокини ошириш; меҳнат унумдорлигининг ўсишини таъминлаш; қишлоқ аҳолисининг меҳнат даромадларини кўпайтириш; ишсизликни камайтириш ва бошқалар.
Мазкур мезонлар қуйидаги кўрсаткичлар ёрдамида аниқланади: мавжуд ва янги яратилган иш жойларининг сони; бажарилган иш вақтининг миқдори; аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган ялпи ишлаб чиқариш маҳсулотининг ҳажми; маҳаллий ва жалб этилган меҳнат ресурсларининг сони; аҳолининг миграцион оқими; меҳнатнинг фонд ва энергия билан қуролланиши; ижтимоий инфраструктура хизматларининг ҳажми; ҳар бир меҳнатга лаёқатли аҳоли ер юкланмаси; ўртача йиллик иш ҳақи; ҳар бир кишининг уй-жой билан таoминланиши; меҳнат ресурсларининг малака ва Маълумот даражаси; саноат корхоналаридаги асосий фондлардан фойдаланишнинг сменалик коэффициенти; ижтимоий ишлаб чиқаришда банд бўлмаган шахслар ва ишсизлик сони ҳамда уларнинг нафақа миқдори; меҳнатнинг умумий натижаларидан ва ижтимоий инфраструктура хизматларидан қаноатланиш даражаси; мулкчиликнинг турли хил шакллари ва меҳнатни ташкил қилишнинг самарадорлиги ва ҳоказолар.