Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги Фарғона давлат университети Гуманитар факультети


Аҳолини иш билан таъминлашнинг моҳияти ва шакллари



Download 0,82 Mb.
bet30/58
Sana25.02.2022
Hajmi0,82 Mb.
#277808
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   58
Bog'liq
мехнат маъруза(1)

Аҳолини иш билан таъминлашнинг моҳияти ва шакллари.

Аҳолини иш билан таъминлаш унинг такрор ишлаб чиқарилиши учун зарур шартдир. Чунки кишиларнинг турмуш даражаси, жамиятнинг кадрлар танлаш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, ишга жойлаштириш, ишсизларни моддий жиҳатдан кўллаб-қувватлаш учун сарф қиладиган чиқимлар аҳолини иш билан таoминланишига боғлиқдир. Иш билан бандлик инсон ижтимоий камолотининг энг муҳим томонларидан бирини очиб берадики, бу унинг меҳнат соҳасидаги ва меҳнат билан боғлиқ бўлган эҳтиёжларини қондиришга алоқадордир.


Ўзбекистон Республикасининг „Аҳолини иш билан таъминлаш" тўғрисидаги қонунининг 2- моддасида қайд этилганидек:
Иш билан таъминлаш — фуқароларнинг қонун ҳужжатларига зид келмайдиган, ўз шахсий ва ижтимоий эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ бўлган, уларга иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган фаолиятдир".
Қуйидагилар иш билан таoминланган деб ҳисобланади:
- ёлланиб ишлаётган, шу жумладан ишни тўлиқсиз иш вақтида ҳақ эвазига бажараётган, шунингдек ҳақ тўланадиган бошқа ишга, шу жумладан вақтинчалик ишга эга бўлган фуқаролар;
- бетоблиги, меҳнат таoтили, касбга қайта тайёрлаш ҳамда малака ошириш жойида эканлиги, ишлаб чиқаришни тўхтатиб қўйганлиги муносабати билан, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ вақтинча иш жойи сақланиб турадиган ва бошқа ҳолларда вақтинча иш жойида бўлмаган фуқаролар;
- ўзини иш билан мустақил таoминлаёттан фуқаролар, шу жумладан юридик шахс ташкил қилмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган фуқаролар, кооперативларнинг аoзолари, фермерлар ва уларнинг ишлаб чиқаришда қатнашаётган оила аoзолари;
- Қуролли Кучларда, Миллий хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ва қўшинларида хизматни ўтаётган, шунингдек муқобил хизматни ўтаётган фуқаролар;
- таoлим тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таoлим олаётган фуқаролар;
- қонун ҳужжатларига мувофиқ фаолият олиб бораётган жамоат бирлашмалари ва диний муассасаларда ишлаётган фуқаролар.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ қуйидаги сабабларга кўра вақтинчалик иш жойида бўлмаган фуқароларнинг иш жойи сақланиб қолади ва улар иш билан таoмин-ланган деб ҳисобланадилар:
- давлат ва жамоат вазифаларини бажараётган вақтда;
- иш берувчи ва меҳнат жамоаси манфаатларига доир вазифаларни бажарганда;
- жамият манфаатларига доир ҳаракатлар қилганда.
Ўзини иш билан мустақил таoминлайдиган фуқаролар тоифасига қуйидагилар киради:
- тадбиркорлар;
- фермерлар ва уларнинг ишлаб чиқаришда иштирок этаётган оила аoзолари;
- деҳқон хўжалигининг ишлаб чиқаришда қатнашаётган оила аoзолари;
- кооперативларнинг аoзолари;
- ёзувчилар, рассомлар ва бошқалар.
Иқтисодий жиҳатдан фаол бўлган аҳоли учун, шу жумладан ишсизлар учун иш билан таъминлаш мақомини белгилаб олиш муҳимдир. Одатда беш мақом бор.
1. Ёлланма ходимлар — булар корхона раҳбарияти билан меҳнат фаолияти шартлари тўғрисида тузилган ёзма контракт (шартнома) ёки оғзаки битим бўйича ишлайдиган шахслар бўлиб, улар ана шу фаолият учун ёлланиш вақтида келишиб олинган иш хақини оладилар.
2. Якка тартиб асосида ишлайдиганлар — мустақил равишда фаолият олиб борадиган, ўзларига даромад келтираётган иш билан шуғулланадиган, фақат қисқа муддатга ёлланма ходимлардан фойдаланадиган ёки фойдаланмайдиган шахслар.
3. Иш берувчилар — ўзининг ҳиссадорлик жамиятини, хўжалик ширкатини ва ҳоказони бошқарадиган ёки бунинг учун давлат томонидан вакил қилинган шахслар. Иш берувчи ўз функцияларини ёлланма бошқарувчига тўлиқ ёки қисман топшириб қўйиши, корхонанинг муваффақиятли ишлаши учун жавобгарликни ўзида олиб қолиши мумкин.
4. Оилавий корхоналарнинг ҳақ тўланмайдиган ходимлари қариндошига тегишли бўлган оилавий корхонада ҳақ олмасдан ишлайдиган ходимлардир.
5. Иш билан таъминлаш мақоми бўйича таснифлашга тўғри келмайдиган шахслар — илгари ўзларига даромад келтирадиган меҳнат фаолияти билан шуғулланмайдиган кишилар. Уларга иш билан таъминлашнинг бирон-бир мақомига мос келмайдиган шахслар ҳам киритилади.
Аҳоли таркибини ўрганишининг амалий эҳтиёжи иш билан таъминлашнинг турларини ажратиб кўрсатиш зарурлигини назарда тутади. Масалан, тўлиқ, оқилона ва эркин танланган иш билан таъминлаш бўлади.

Download 0,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish