Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги Фарғона давлат университети Гуманитар факультети


Касбга йўналтириш, мослашув ва лавозимларга кўтариш тизими



Download 0,82 Mb.
bet49/58
Sana25.02.2022
Hajmi0,82 Mb.
#277808
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   58
Bog'liq
мехнат маъруза(1)

Касбга йўналтириш, мослашув ва лавозимларга кўтариш тизими

Агар касб тўғри танланган бўлса, мослашув (кўникиш) анча тезроқ ва мувафаққиятлироқ кечади. Ёшларнинг касб танлаш муаммоси ҳам назарий, ҳам амалий қизиқиш уйғотади. Бир томондан, унда ёшларнинг интилишлари ва муддаолари акс этади, иккинчи томондан, бу муддаоларни аниқ амалга ошириш, шахсий режаларни рўёбга чиқариш ўз ифодасини топади. Касб танлаш ёшларнинг шахсий ниятларини ва қизиқишларини аниқ мақсадга қаратилган ҳолда шакллантириш, бунда жамиятнинг ижтимоий- иқтисодий эҳтиёжларини ҳисобга олиш, ёшларнинг интилишлари ва шахсий режаларини, уларни амалга ошириш имкониятлари билан мослаштириш орқали бошқарилади.


Бундай ишнинг муайян шакли касбий танлашдир. Касбий танлаш — бу илмий асосланган усуллар ёрдамида инсоннинг у ёки бу ишни бажаришга тиббий, ижтимоий ва психофизиологик жиҳатдан яроқлигини шакллантириш даражаси ва имкониятларини аниқлашдир. Ишлаб чиқариш жамоасига татбиқ этганда касбий танлаш муаммоси инсоннинг касбга яроқлигини аниқлашдан иборатдир, у инсоннинг хусусиятлари, қобилиятлари ва майллари йиғиндисидан иборат бўлиб, фаолиятнинг муайян тури самарадорлигини ва танлаб олинган касбдан қониқиш ҳосил қилиш даражасини ифодалайди.
Ҳамма кишиларда ҳам у ёки бу касбни бир хил даражада ўзлаштиришга қобилиятли бўлавермайди. Бировлар кўникмаларни тезда эгаллаб, касбий камолотга эришсалар, бошқалар бунга кўп йил вақт сарфлайдилар. Кўпинча чўзилиб кетган таoлим олиш жараёнида айрим кишиларнинг танланган соҳага қизиқиши йўқолади ва у бошқа фаолият турини танлашга мажбур бўлади. Касбий танлашнинг вазифаси — танланган касбдан қониқмаслик натижасида ҳамда ходимнинг зарур қобилиятлари ва майллари йўқлиги туфайли сарф бўлган ҳаражатларни қисқартириш, камайтиришдан иборат.
Касбий танлаш икки босқичда амалга оширилади: Биринчи босқичда кузатув материаллари, ишчи жараёнларини сўровлар, тест саволларига жалб қилиш, раҳбарлар, етакчи мутахассислар билан суҳбатлашиш асосида профессиограмма (касбнома) тузиб чиқилади. Касбнома — бу касбларни ҳар томонлама тасвирлаш орқали ишчи, мутахассис топшириқни қандай ва қайси меҳнат қуроллари ёрдамида, ишлаб чиқаришнинг қандай техникавий шароитларида бажариши лозимлиги ҳақида тасаввур беради. Унга ижрочи жавоб бериши лозим бўлган талаблар ҳам киради. Касбнома ишлаб чиқариш — техникавий, иқтисодий, гигиеник, тиббий, ижтимоий, педагогик ва психофизиологик тавсифларни ўз ичига олади.

Download 0,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish