Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги Фарғона давлат университети Гуманитар факультети



Download 0,82 Mb.
bet57/58
Sana25.02.2022
Hajmi0,82 Mb.
#277808
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   58
Bog'liq
мехнат маъруза(1)

Низонинг янгилиги ёки ўхшашлиги. Агар бу хилдаги низо илгари ҳам рўй берган бўлса, у ҳозир бироз камроқ кескинликда ўтади. Унинг қатнашчилари низо муаммосига одатдаги таниш муаммо сифатида қарайдилар, унинг ҳал этилишига ишонч билан муносабатда бўладилар.

4. Низонинг обoектив ёки субъектив сабаблари. Обoектив сабаблар билан келиб чиққан низоларни ҳал қилиш анча мураккабдир, чунки бунда ташкилий-меҳнат ўзгаришлари қилиш талаб этилади. Айни вақтда қатнашчилар муаммонинг обoектив, шахсдан ташқари хусусиятга эга эканлигини англаб етган ҳолда низонинг ўзига анча осойишта, амалий тарзда ёндашишлари мумкин. Мазкур ҳолда низо тегишли ташкилий-меҳнат ўзгаришларини амалга оширишни кутишга айланади.
5. Низолашувчи томонларнинг субъектив тавсифлари. Агар низо қатнашчилари тажриба, маданият, Маълумотга эга бўлсалар, у ҳолда муаммони қандай қилиб яхшироқ ва тезроқ ҳал этиш йўлларини кўришга, келишмовчилик шароитида энг яхши муомала усулларини топишга қодир бўладилар. Бироқ кескин низолар фақат ишчилар даражасида эмас, балки мутахассислар, раҳбарлар даражасида ҳам рўй беради, фақат ишлаб чиқариш гуруҳларида эмас, балки ақлий меҳнат жамоаларида ҳам бўлиши мумкин. Маданиятнинг юқори даражада бўлиши баoзан аксинча, одамларнинг масалага янада принципиал муносабатда бўлиши туфайли келишмовчиликлар янада авж олиб кетиши ҳам мумкин.
Меҳнат низоларини ҳал қилишнинг қуйидаги аниқ андозаларини
ажратиб кўрсатиш мумкин:

  1. Агар келишмовчи томонлар муаммони ҳал этиш йўлларини топа олмасалар, улар ташкилотда ёки ташкилотлар ўртасида ижтимоий сулҳни сақлаш мақсадида ўзларининг даoволаридан ўзаро воз кечадилар.

  1. Низолашаётган томонлардан бири ўз даoволаридан воз кечади, уларни унчалик муҳим эмас, деб ҳисоблайди.

  1. Низолашаётган томонлар муроса-мадорага келиш вариантини қидирадилар, келишиш мақсадида ўз даoволарининг бир қисмидан воз кечадилар (даoволардан тўла-тўкис воз кечиб бўлмайди).

4. Ҳар иккала томон ўз даoволарини амалга ошириши мумкин; агар янги ресурслар топилса, агар низо муаммоси қандайдир учинчи томонга боғлиқ бўлса, яoни ана шу учинчи томон ҳисобига ҳал этилса, шундай бўлади.
Низони ҳал қилишнинг қуйидаги турлари бор: алоҳида тур, бунда ижтимоий-меҳнат муносабатлари жараёнида низолашувчи томонлар муаммони мустақил равишда, ўз вазифалари ва функциялари доирасида бартараф этишга қодир бўлади. Умумташкилий тур, бунда меҳнат низоси ташкилий ўзгаришлар натижасида ҳал этилади; мустақил тур, бунда низолашувчи томонлар ўз имкониятлари, истак ва қобилиятига таяниб, муаммони ҳал этади; оммавий тур, бунда муаммони ҳал этишда ён-атрофдагилар қатнашади, улар хайрихоҳлик билдирадилар, маслаҳат берадилар, маoқуллайдилар ёки қоралайдидар; маoмурий тур, бунда муаммони тартибга солиш фақат маoмурият аралашуви ва тегишли қарорлар қабул қилиши билан ҳал этилади.
Меҳнат низоларини ҳал этишнинг қуйидаги шакллари мавжуд:

  1. Қайта ташкил этиш — келишмовчиликни келтириб чиқарган ташкилий-меҳнат тартибини ўзгартириш, низолашувчи томонларга нисбатан курашиб кўндиришга уриниб ўтирмаслик.

  1. Ахборот шакли, яoни низолашувчи томонлар онгидаги вазият тарзини қайта қуришга, келишмовчиликка нисбатан тўғри қарашга эришишга қаратилган ижтимоий-психологик тартибга солиш, мазкур аниқ ҳолатда ҳамжиҳатликка эришишнинг фойдасини тарғиб этиш.

  1. Ўзгартириш шакли, яoни низони фойдасиз душманлик ҳолатидан музокара олиб бориш ҳолатига кўчириш.

  1. Чалғитиш — низолашувчи томонлар диққат-эoтиборини бошқа муаммоларга буриш ёки улар муносабатларининг ижобий томонига кўчириш.

5. Узоқлаштириш — низолашувчи томонларни умумий ташкилий-меҳнат муносабатларидан холи қилиш, масалан, бошқа иш ўрнига, бошқа бўлинмаларга ўтказиш, кадрларни алмаштириш.

  1. Эoтибор бермаслик — келишмовчилик ўз-ўзидан ҳал бўлиши учун ёки низога эoтибор қаратилиши унинг кескинлашувига таoсир қилмаслиги учун унга беписанддик билан қараш.

7. Босиб қўйиш — бу шундай вазиятки, унда келишмовчилик сабаблари бартараф этилмайди, лекин ҳар қандай низоли муомала битта ёки ҳар иккала томон учун маoмурий дўқ-пўписа билан тақиқланади.
8. Комформ афзаллик — муаммони кўпчилик фойдасига ҳал этиш, ижтимоий жиҳатдан анча кучли бўлган томон манфаатларини қондириш.
Меҳнат низосининг ҳал этилувчанлиги ва ҳал этилиши кўп жиҳатдан шахслар ва гуруҳларнинг муайян шароитларидаги муомала хусусиятлари билан белгиланади. Низолардаги айрим салбий муомала холларига мурожаат қиламиз:

Download 0,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish