Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги Фарғона давлат университети Гуманитар факультети



Download 0,82 Mb.
bet54/58
Sana25.02.2022
Hajmi0,82 Mb.
#277808
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   58
Bog'liq
мехнат маъруза(1)

Эҳтиёжлар руйхати


45а-жадвал

Т/р

Шахс учун

Т/р

Жамият учун

1

Асосий Эҳтиёжлар:
озиқ-овқат, кийим кечак ва уй-жойга
 дам олиш ва согликка

1

Аосий Эҳтиёжлар:
 мехнатга
 хавсизликка
 кушимча махсулотга
 бошкаришга

2

Социал Эҳтиёжлар:
 ижодий мехнатга
 оила ва мухаббатга
 билим ва ахборотга
 тоат-ибодатга, жасоратга
 зурриетни давом эттиришга
 тартиб ва баркарорликка
 буш вакт ва дам олишга
 узликни англашга

2

Социал Эҳтиёжлар:
 баркарорликка
 ишончга
 мустакил тараккиетга

3

Рагбат ва талаблар:
 моддий
 социал
 эстетик

3

Рагбат ва талаблар:
 замонавий ишлаб чикаришга
 маҳнавий-марифий тараккиетга
 рахм-шавкатга



Меҳнат соҳасидаги низоларнинг моҳияти ва мазмуни

Низоларга доир муаммоларни текшириш социология фанининг анoанавий ва асосий йўналишларидан биридир. Кейинги вақтларда у низолар ҳақидаги фан (конфликтология) номини олган.


Меҳнат соҳасидаги низолар — булар шахслар ва ходимлар гуруҳлари ўртасидаги бевосита ижтимоий тўқнашувлар хусусиятига эга бўлган ташкилий-меҳнат муносабатлари эиддиятларидир, Ҳар қандай ташкилий-меҳнат зиддиятлари ҳам низоли вазиятларни вужудга келтиравермайди. Бундай вазият қуйидаги ҳолларда пайдо бўлади, агар:

  1. зиддиятлар субъектларнинг бир-бирини барҳам топтирувчи нуқтаи назарларини акс эттирса;

  1. зиддиятлар даражаси етарли даражада юқори бўлса;

  1. зиддиятлар тушуниш учун қулай бўлса, яoни шахс ва гуруҳлар бу зиддиятларни англаб етса ёки, аксинча, улар тушунарсиз бўлса;

  1. зиддиятлар дарҳол, кутилмаганда вужудга келса, ёки қандайдир ижтимоий тўқнашувлар вужудга келишидан олдин узоқ вақт мобайнида тўпланиб қолса.

Меҳнат соҳасидаги низоларнинг рўёбга чиқиши шундай субъектив инсоний омиллар, чунончи уларнинг эҳтиёж ва қобилиятларига боғлиқ бўлади. Шахслар ва гуруҳлар, бир томондан, бир-бирларига нисбатан рози бўлишга ёки қаршилик кўрсатишга қарор қилиш учун ўзаро мураккабликларни енгишга анча кучли эҳтиёж сезишлари лозим, иккинчидан, бундай зиддиятга киришга, ўз муаммоларини ҳал этиш учун етарли даражада имкониятга эга бўлишлари лозим. Низолар чиқаришга хос қобилиятнинг ўзига мос таркибий томонлари: шахсий сифатлар, пул, алоқалар, обрў эoтибор, тарафдорларга эга бўлиш каби ҳолатлар киради. Низолар чиқаришга қобилиятнинг йўқлиги шундай сабаблардан бири ҳисобланадики, шарт-шароитлар мавжуд бўлса ҳам меҳнат соҳасида низолар келиб чиқмайди ёки бирор муҳим нарсага эришиш билан якун топмайди. Бу анча оддий ва тез-тез учраб турадиган ҳодиса бўлиб, ҳозирги вақтда дунёда меҳнат низолари статистикаси ва уни ҳал қилишнинг жиноий шакллари ҳам борки, бу ҳол меҳнат низолари билан жиноятчиликнинг ўзаро боғлиқлигидан далолат беради.
Меҳнат соҳасидаги низолар белгиларининг намоён бўлиш хусусияти ва даражасига қараб очиқ ва ёпиқ турдаги низолар бўлади. Мазкур турларга ажратишнинг асосий мезонлари қуйидагилардир:

  1. низоли вазиятни, унинг субъектлари, сабаб ва истиқболларини англаш даражаси;

  1. реал низоли муомаланинг мавжудлиги ёки йўқлиги, уни тартибга солиш соҳасидаги фаоллик;

  1. низоли вазиятнинг атрофдагилар учун Маълум эканлиги ва уларнинг бу вазиятга таoсир кўрсатиши.

Ёпиқ (пинҳоний) низолар кўпинча ноқулай бўлади. Улар кўпинча ташкилотга ва ташкилий-меҳнат муносабатларига бузғунчилик таoсирини ўтказади, уларни ҳал қилиш имкониятлари жуда оз бўлади. Ёпиқ низоларда фақат шахслар эмас, балки гуруҳлар ҳам ўзаро жанжал манбаи бўладилар, салбий жараёнларга таoсир кўрсатиш имконига эга бўлмайдилар.
Низога бевосита ёки билвосита муносабатда бўлувчи шахслар ва гуруҳлар унинг субъектлари ҳисобланадилар. Улар қуйидаги тоифаларга бўлинишлари мумкин: бирламчи агентлар, қўшилувчи иштирокчилар, муҳит. Бу субъектлар меҳнат соҳасидаги низоларнинг ижтимоий тузилишини ташкил этадилар. Субъектлар ўртасидаги фарқлар фақат шартли бўлиб қолмасдан, шу билан бирга хаёлий ҳамдир. Масалан, шахслар сиртдан жанжаллашадилар, лекин уларнинг ортида ўзининг қарама-қарши манфаатларига эга бўлган тегишли гуруҳлар туради ёки, аксинча, сиртдан гуруҳлар жанжаллашадилар, ҳақиқатда эса низонинг асосини қандайдир шахсларнинг хусусий зиддиятли манфаатлари ташкил этади. Иқтисодий соҳада бу ҳол тез-тез содир бўлиб туради.
Агар шахслар ўртасидаги келишмовчиликлар гуруҳлар ўртасидаги низоларга айланиб кетса, баoзида гуруҳлар ўртасидаги низолар шу гуруҳлар ичидаги жанжалларга айланади. Шахслараро ва гуруҳлараро даражаларда бир хил низолар фақат бир-бирини вужудга келтириб қолмасдан, шу билан бирга бир-бирини бостиради, бошқасини келтириб чиқаради. Баoзан меҳнат соҳасидаги низоларнинг субъектлари ўз-ўзидан якка-ёлғиз келиб чиқадиган шахслар, жамоалар ва омма эмас, балки ваколатли, тажрибали ва талабчан фаоллар ва тазйиқ ўтказувчи гуруҳлар бўлиб чиқади, улар ташкилий-меҳнат муносабатларини тартибга солиш жараёнига таoсир ўтказадилар.
Ташкилий-меҳнат муносабатларидаги низолар жараёни кўпинча қуйидаги муҳим ҳолат билан белгиланади. Меҳнат соҳасидаги низо субъектлари бир-бирларидан етарли даражада хабардор бўлмайдилар, бир томонлама ёки икки томонлама нотўғри Маълумотларга асосланадилар, бу эса кутилмаган оқибатларга олиб келиши мумкин. Меҳнат соҳасидаги низоларнинг субъектлари кўпинча бир хилда таoсир кўрсатмайдиган омиллар бўлади, улар умуман турлича ижтимоий кучга эга бўлиб, низоли вазиятнинг муайяи босқичида ролp ўйнайдилар. Бу кучларнинг нисбатини меҳнат низолари қатнашчилари тўғри ёки баoзан нотўғри англаб етадилар, бу ҳам мазкур низонинг ижтимоий сабаби бўлиши мумкин.
Барча меҳнат низолари „такрорланмас” ҳисобланади, чунки унда турли ижтимоий-иқтисодий гуруҳлар иштирок этади, уларнинг роли ва мақоми ҳам ҳар хил бўлади. Меҳнат соҳасидаги низоларнинг бирламчи агентлари сифатида айрим ходимлар, меҳнат гуруҳлари, ташкилотларнинг жамоалари майдонга чиқади, меҳнат жараёнида ва тақсимлаш муносабатларида айнан уларнинг манфаатлари тўқнаш келади; айнан улар қандайдир зиддиятларни айниқса аниқ ҳис қиладилар ва принципиал муносабатда бўладилар. Низоларга иккиламчи қатнашчиларнинг келиб қўшилиши ё ихтиёрий равишда, онгли тарзда содир бўлади, ёхуд дастлабки агентлар тобора кўпроқ қатнашчиларни жалб этадилар. Бундай қўшилиш кўпгина сабабларга кўра содир бўлади. Низолар ижтимоий базаси кенгайганда низо ҳосил қилувчи муаммонинг ўзи мураккаблашиб, янада чалкаш тус олиши мумкин. Бу эса низоларни ҳал этиш учун яхшироқ шарт-шароит яратишга қодир бўлади.
Низолар муҳити қандайдир шахслар ёки гуруҳнинг низоли вазиятга бетараф бўлиб қараб туриши, ёки уни бўшаштириш учун аралашишдан ўзини сақлаш, ёхуд низоми вазиятнинг давом этишидан манфаатдор бўлиши ва кутиб туриш йўлини тутиши туфайли юзага келади. Низоларга ўз йўлини белгилаб олмаган, уни тушуниб етмаган кишилар қўшилишмайди.
Айрим ҳолларда низонинг бевосита агентлари ўз ички тортишувларига кенг ижтимоий кўлам бағишлаб, ўз манфаатларини гўё кўпчиликнинг манфаати деб тақдим этадилар. Бу эса уларнинг тутган йўлига янада расмийроқ, кучлироқ тус беради. Ҳақиқатда эса қўшимча меҳнат низолари пайдо бўлганда уларнинг ижтимоий тузилиши мураккаб бўлади, низога ким қандай муносабатда бўлиши тушунарсиз бўлиб қолади.
Низолар вақтидаги муомала ходим шахсини типологиялашнинг муҳим мезонларидан биридир. Масалан, баoзилар ҳар қандай йўл билан бўлса ҳам низолардан нарироқ юришни афзал кўрадилар, бошқалар эса бир хилда ёндашадилар, учинчи хил кишилар бўлса озгина мураккаб шароитда ҳам жанжал чиқаришга, низоларга ўт ташлашга интиладилар. Бундан ташқари, низоли вазиятлардаги хулқ-атвор ходимнинг меҳнатга бўлган муносабатининг кўрсаткичи бўлиши мумкин. Меҳнатга муносабат билан низоли хатти-ҳаракатлари хусусиятлари ўртасида боғланиш вариантлари бўлиши мумкин.

  1. Яхши ходим низоларга ёмон муносабатда бўлади, у айниқса қулай ижтимоий вазиятга эҳтиёж сезади, иш шароитининг нормал бўлишини хоҳлайди. Ёмон ходим эса жанжалли ҳолатларга ўч бўлади, ўзи кўпинча низо чиқаришга сабаб бўлади.

  1. Яхши ходим низоли ҳолларга унчалик эoтибор бермайди, чунки у тўла-тўкис банд бўлади, унинг диққат-эoтибори ишлаб чиқариш мақсадларига қаратилган бўлади. Ёмон ходим „бирмунча бўшроқ” бўлади, кўп вақтини жанжалларга сарфлайди, бу машғулот унинг иш жойида асосий ўрин эгаллайди.

  1. Яхши ходим „жанжаллар” агар меҳнатни ташкил этишга дахлдор бўлса, уларга аралашади, натижада ижобий томонга ўзгариш содир бўлади. Ёмон ходимга бу маoнода „жанжаллар” керак бўлмайди.

Меҳнат соҳасидаги муомаланинг ғоят хилма-хиллигини назарда тутиб, мазкур рўйхатни яна давом эттириш мумкин.
Одатда меҳнат низолари салбий оқибатларга сабаб бўлади:

  1. душманлик кайфияти кучаяди, хайрихоҳлик ҳолатлари ва ўзаро баҳо беришлар камайиб, кишиларнинг ижтимоий аҳволи ва меҳнат соҳасидаги ўз-ўзини англашга путур етади;

  1. иш манфаати нуқтаи назаридан амалий алоқалар зарур бўлишига қарамай, низо қатнашчиларининг кайфияти ёмонлашиб боради, муомала ҳаддан ташқари расмийлашиб, ошкора муносабатлардан воз кечиш кўзга ташланади;

  1. меҳнатга бўлган сабаблар ва меҳнат фаолиятининг ҳақиқий кўрсаткичлари ёмон кайфият туфайли унда салбий ҳолатлар авж олади;

  1. ўзаро ҳаракатларда, мунозара ва алоқаларда арзимаган баҳоналар билан муносабат ёмонлашади;

  1. бошқаларнинг хатти-ҳаракатлари, истаклари ва фикрларига атайлаб қаршилик кўрсатиш юз беради (ҳатто бунга зарурат бўлмаса ҳам); муомала тескари, яoни зиддият асосида бўлади; намойишкорона дангасалик, ўзаро мажбуриятларни бажармаслик, ўзаро шартномаларни назар-писанд қилмаслик кўзга ташланади;

  1. атайлаб ва аниқ мақсадни кўзлаб терс муомала қилинади, яoни аввалги қарор топган умумий алоқалар ва муносабатларни бузишга ва уларга путур етказишга интилиш кучаяди; уюшқоқлик, маданият ва анoаналарга путур етади;

  1. ижобий-ижтимоий бирхилликка „кўз тегади”, мазкур гуруҳга, ташкилотга мансубликдан қониқиш ҳосил бўлмайди, алоқалар ва муносабатлар обрўсизлантирилади;

  1. ҳақиқатда вақтнинг бекор исроф бўлиши, ишдан чалғиш ёки қулай фурсатдан фойдаланмаслик, кураш ва баҳс орқали нимагадир эришмоқчи бўлиш; куч ва ғайрат-шижоатнинг душманлик ва қарама-қаршиликка бекор сарф бўлиши;

  1. бирон-бир муаммо ҳал этилмасдан, айқаш-уйқаш бўлиб кетиши содир бўлади.

Меҳнат соҳасидаги низоларнинг бу санаб ўтилган салбий оқибатларини универсал кўрсаткичлар, низоли вазиятнинг белгилари деб қараш мумкин. Меҳнат низоларининг ўзи ижобий томонга ҳам эга бўлади, чунки улар орқали кўпгина масалалар ҳал этилади, салбий ҳодисалар барҳам топади.
Меҳнат соҳасидаги низоларнинг қуйидаги ижобий функцияларини ажратиб кўрсатиш мумкин:

Download 0,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish