Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚНИ



Download 310,5 Kb.
bet9/27
Sana21.02.2022
Hajmi310,5 Kb.
#31974
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   27
Bog'liq
O'pka yuragi

2. Гиперкапниянинг таъсири. Гиперкапния (қонда СО2 нинг кўпайиши) ўпка гипертензиясига олиб келади. Аммо СО2 нинг юқори концентрацияси ўпка томирларининг тонусига тўғридан-тўғри таъсир қилмасдан қондаги ацидозга боғлиқ бўлади, бундан ташқари СО2 нафас марказининг сезгирлигини пасайтиради, бу эса ўпка вентиляциясини камайтиради ва вазоконстрикцияга олиб келади.
3. Ўпка қон томир тизимида анатомик ўзгаришлар бўлиши. Ўпка гипертензиясининг патогенезида ўпка қон оқимидаги анатомик ўзгаришлар катта рол ўйнайди. Уларга қуйидагилар киради: артериолаларнинг босилиб қолиши ва капиллярларда ўпка фиброз тўқимасининг кўпайиши ва ўпка эмфиземасида. Қон томирнинг қалинлашувига мушак ҳужайраларининг гипертрофияси ва томир интимасида миоцит қатламининг қалинлашиши ўпка артериолаларининг торайишига ва вазоконстрикцияга олиб келади. Сурункали қон айланишининг бузилиши натижасида микротромбозлар ҳосил бўлишига ва тромбоцитлар агрегациясининг ошишига олиб келади. Бронхопульмонал анастомозлар ривожланиши ва артериялар ўртасидаги ўзаро анастомозлар (катта қон айланиш доирасига) киради, ўпка артериясининг шохчалари (кичик қон айланиш доирасига) киради. Бронхиал артерияларда кичик қон айланиш доирасидагига қараганда босим катта бўлади, бу эса ўпка томирларининг қаршилигини оширади. Васкулитлар; қон томирлар торайиши ва облитерациясига олиб келади. Бу санаб ўтилган патологик ўзгаришлар ўпка томир қаршилигини ошириб ўпка гипертензиясига олиб келади.
4. Бронхиал ўтказувчанликнинг бузилиши. Беморларни алвеоляр гипоксия ва ўпка юрагига олиб келувчи сабаблар сурункали обструктив бронхит, бронхиал астма бўлиб, нафас етишмовчилиги билан кечади. Ана шу беморларда ўпка гипертензияси, ўпка вентиляцион-перфузия нисбати бузилиб, алвеоляр гипоксияни чуқурлаштиради ва ўпканинг вазоконстрикциясига олиб келади.
Ўпканинг диффуз зарарланишида ва рестриктив касалликларида алвеоляр гипоксия камроқ бўлади. Масалан ўпканинг диффуз эмфиземасида ўпка гипертензияси ва сурункали ўпка юраги келиб чиқиши кам учрайди.
Қўшимча факторлардан қон уюшқоқлигининг ошиши, тромбоцитлар агрегациясининг ошиши, минутлик ҳажм ошиши ва тахикардия кабилар. Ўпка касалликларида эритроцитоз, полицитемия, қоннинг уюшқоқлигиошиши ўпкада қон айланишини қийинлаштиради. Бундан ташқари қон уюшқоқлиги ошиши ўпканинг майда шохли артерияларида тромблар ҳосил бўлишига олиб келади. Юрак минутлик ҳажмининг ошиши, тахикардия ва гиперволемия сурункали ўпка юрагига характерлидир. Гиперволемиянинг сабабчиси гиперкапния ҳисобланиб, қонда альдостеронни кўпайтириб, натрийни ушланиб қолишига олиб келади. Шундай қилиб, юқорида кўрсатилган қон томир қаршилиги ошиши ва ўпка артериал гипертензияси ҳосил бўлиши бир – бири билан узвий боғлиқ бўлиб, ўпка ҳаво йўлларида ва ўпка қон томир оқимида ўзгаришларга олиб келади. Шунинг учун ўпка бронх касалликларини эффектив даволаш кичик қон айланиш доирасида босимнинг тушишига олиб келади. Шунинг учун даво чораси қўлланилганда, яллиғланишга қарши дори воситалари билан биргаликда, ўпкада томир қаршилигини пасайтиришга қаратилиши зарур, аксинча даволаш ўз эффектини бермайди.
Ўпкада артериал гипертензия ривожланиши аста-секин гемодинамик ўзгаришларга олиб келади.
1. Ўнг қоринчанинг гипертрофияси. (функцияси бузилмасдан) узоқ вақт постнагрузканинг ошишига жавобан (компенсациялашган УЮ).
2. Аста-секин ўнг қоринча систолик функциясининг пасайиши қоринча диастолик босимининг ошиши унинг дилятацияси билан катта қон айланиш доирасида димланиш белгилари билан кечади (декомпенсациялашган УЮ).
3. Қон айланиш ҳажмининг ошиши натрий ва сувнинг организмда ушланиб қолишига олиб келади.
4. Касалликнинг сўнгги босқичларида-юрак зарб ҳажмининг пасайиши ва қон босимининг пасайиши натижасида кичик қон айланиш доирасига қон кам келиши, шунингдек, чап қоринчага ҳам қон келиши камайиши билан кечади.


Клиника
Кўпчилик УЮ бор беморларда ўпка бронх системасида яллиғланиш жараёни ва нафас етишмовчилиги билан кечади. Ўпкадаги артериал гипертензия, ўнг қоринчанинг эксцентрик гипертрофияси УК систолик дисфункцияси касалликнинг охирги босқичларида инструментал текширишлар натижасида аниқланади. Сурункали ўпка юрагини эрта аниқлаш муаммоси шундаки, касалликнинг бошланғич босқичларида ўпка артерияларидаги босим фақат физик нагрузкада ва яллиғланиш жараёни қўзғаганда рўй беради. Касалликнинг ремиссия даврида нормал ҳолатда бўлиши мумкин.
Касалликнинг авж олган даврида ўпка артериясида ўртача босим 25 мм.рт.ст ошиб, ўнг қоринчанинг ифодаланган гипертрофияси ва дилятацияси бўлиб, ўнг қоринчанинг етишмовчилиги билан кечади.



Download 310,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish