Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги в. И. Зуев, О. Қодирхўжаев, М. М. Адилов, У. И. Акрамов сабзавотчилик ва полизчилик


Сабзавот экинларининг келиб чиқиш марказлари



Download 3,2 Mb.
bet8/175
Sana19.11.2022
Hajmi3,2 Mb.
#868465
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   175
Bog'liq
Sabzavotchilik majmua (2)

Сабзавот экинларининг келиб чиқиш марказлари. Ер юзида турли кўринишдаги ўсимликларнинг узоқ тарихий ривожланиш даври филогенез дейилади. Бу даврда ҳар қайси организмнинг ўсиши ва ривожланиши, ирсий ўзгаришларидан онгсиз (табиий) ва онгли танлашлар натижасида янги хусусиятли организмлар шаклланган, мустаҳкамланган ва сайёранинг турли ҳудудларига (кўпинча одамзод аралашуви билан) тарқалган. Бундай ўсимликлар янги экологик шароитларга маълум даражада мослашган ва мувофиқлаштирилган. Натижада, ёввойи ўтмишдошларидан фарқланувчи, масалан, йирик бошли карам, йирик мевали помидор, қовун, тарвуз, серэт илдизмевалар каби лаззатли сабзавотлар юзага келган. Кўплаб сабзавотлар 2-4 минг-йилдан буён етиштирилмоқда.
Шу билан бирга, таъкидлаш лозимки, тарихий шаклланиш (филогенез) шароитлари ҳозирча мавжуд ўсимликларнинг биологик хусусиятларида чуқур из қолдирган. Масалан, тропикдан тарқалган итузумдошлар. қовоқдошлар ҳануз совуққа чидамсиз, иссиқталаблигича, субтропикдан келиб чиққан турп, шолғом кабилар эса, аксинча, иссиққа, қурғоқчиликка чидамсизлигича қолиб келмоқда.
Н. В. Вавилов ўсимликларнинг ер шарида тарқалиш қонуниятларини чуқур ўрганиши натижасида сабзавотларнинг келиб чиқиш маконларини 7 талигини аниқлади. Булар:
1. Жанубий Осиё, тропик (Ҳиндистон, Ҳинди-Хитой, Жанубий тропик хитой, Жанубий-шарқий Осиё ороли) – бодринг, бақлажон, Ҳиндистон салати.
2. Шарқий Осиё (Марказий ва Шарқий Хитой. Корея) – пекин ва хитой карами, турп, батун пиёзи, ровоч.
3. Жануби-ғарбий Осиё (Кичик Осиё, Эрон, Афғонистон, Ўрта Осиё, Шимоли-ғарбий Ҳиндистон, Кавказ) – қовун, бошли пиёз, саримсоқ, исмалоқ, нўхат, шолғомнинг баъзи турлари, петрушка, сабзи, порей пиёзи, латук салати, қаттиқ пўстли ошқовоқ.
4. Ўрта ер денгизи (Европа ва Африкага оид қирғоқлари) – карамнинг пекин ва хитой турларидан ташқари барча навлари, лавлаги, сабзи ва петрушканинг баъзи турлари, шолғом, брюква, спаржа, салат, шивит, пастернак, шовул, нўхат.
5. Абессиния – шалот пиёзи, хантал, ловия, бамия.

Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish