Мавзу: Кириш. Фаннинг мақсади ва вазифалари. Ўлчашларнинг ривожланиш босқичлари. Стихияли ривожланиш даври



Download 244,48 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/5
Sana23.02.2022
Hajmi244,48 Kb.
#141379
  1   2   3   4   5
Bog'liq
1-мавзу



Мавзу: Кириш. Фаннинг мақсади ва вазифалари. Ўлчашларнинг
ривожланиш босқичлари. Стихияли ривожланиш даври. 
Режа: 
1. Фаннинг мақсади ва вазифалари ҳақида. 
2. Ўлчашларнинг ривожланиш босқичлари ҳақида. 
3. Стихияли ривожланиш даври. 
 
Кириш 
«Ўлчашларнинг физикавий асослари» фани мутахассисликнинг 
умумий инженерлик асосларини шакллантирувчи фанлар қаторига киради. 
Бу фанни ўрганишда мақсад: физикавий хоссалар ва эффектлар нуқтаи 
назардан ҳар хил физикавий катталикларни ўлчаш методларини ўрганишдир. 
Бу фан тамонидан қуриладиган масалалар кўп қиррали бўлиб, улардан 
асосийлари қуйидагилардан иборат:
- асосий физикавий катталиклар эталонларини ўрганишж; 
- асосий физикавий катталикларни ўлчаш усулларини ўрганиш ва шу 
усулларни физикавий ҳодисалар нуқтаи-назардан кўриб чиқиш. 
«Ўлчашларнинг физикавий асослари» фанини ўрганишда талабалар 
олий математика, умумий физика, химия фанларидан олган билимларига 
асосланадилар. 
«Ўлчашларнинг физикавий асослари» фани қуйидаги фанларга асос 
бўлиб хизмат қилади: амалий метрология, назарий метрология, 
электрорадиоўлчашлари, ўлчаш воситаларини қиѐслаш ва ҳоказо фанлар. 
Метрологиянинг ривожланиш босқичлари: 
Антик ривожланиш даври. Ўлчашларга бўлган эҳтиѐж қадим 
замонларда юзага келган. “Ўлчаш” атамасининг том маъноси бўйича таҳлил 
этадиган бўлсак, қадимги даврда инсоният асосан “аргонолептик ўлчашлар” 
– яъни, ўзининг ҳис этиш аъзолари орқали у ѐки бу физикавий хосса бўйича 
таҳминий маълумотлар олган. Бунда мана шу ҳис этиш органлари ўлчаш 
воситаси вазифаларини бажарган. Гарчанд бу каби ўлчашларда аниқ бир 
қиймат олинмаса ҳам, ҳар бир ўлчашда, аниқроғи баҳолашда муайян бир 
ўлчовга нисбатан солиштириш амалга оширилган. Дастлаб, солиштириш 
ўлчови моддий бўлмаган, балки инсоннинг ўз тажрибаси заковати ва атроф-
муҳитни билиш даражасига қараб индивидуал тарзда белгиланган. 
Кейинчалик иш ва озуқа топиш қўллари амалда қўллана борган сари 
солиштириш ўлчовлари моддийлаша борган. Инсон кундалик ҳаѐтида ҳар 
хил катталикларни: масофаларни, ер майдонларининг юзаларини, 
жисмларнинг ўлчамлари ва массаларини, вақтни ва ҳоказоларни бу 
жараѐнларнинг юзага келиш сабабларини, манбаларини билмасдан, ўзининг 
сезгиси ва тажрибаси асосида ўлчай бошлаган.
Инсоният ривожлана бориб, иш қуролларини ва яшаш тарзини янада 
такомиллаштира борган. Яшаш ва меҳнат шароитларини янада 
қулайлаштириш ҳаракатида бўлган. Моддий бўлмаган ўлчовлар билан 


ишлаш ноқулайлдиги, ва индивидуаллиги туфайли, уни моддийлаштириш 
йўлларини аҳтара борган. Шу аснода турли ўлчаш бирликлари пайдо бўлган.
Энг қадимги ўлчаш бирликлари – антропометрик у инсоннинг муайян 
аъзоларига мувофиқликка асосланган ҳолда келиб чиққан. Масалан: қарич – 
қўл кафти ѐйилган ҳолда бош бармоқ ва жимжилоқ орасидаги масофа, қулоч 
– қўллар икки томонга ѐйилганда орасидаги масофа, қадам – балоғат ѐшидаги 
одамнинг сокин одимлашидаги юриш бирлиги, тирсак – кафт ва тирсак 
орасидаги масофа, чақрим – очиқ дала шароитида бирининг товушини 
иккинчиси эшита олиши мумкин бўлган масофа, ладон – бош бармоқни 
ҳисобга олмаганда қолган тўрттасининг кенглиги; фут – оѐқ тагининг 
узунлиги, пядь – ѐзилган бош ва кўрсаткич бармоқлар орасидаги масофа ва 
ҳоказолар. 
Метрологиянинг тарихида бу каби бирликларнинг жорий этишда йирик 
фан ѐки давлат арбобларининг антропометрик ўлчамларини асос қилиб олиш 
ҳоллари ҳам учрайди. Масалан, инглиз қироли Генрих 1 (12 асрнинг боши) 
ярд ўлчаш бирлигини (91,44 см) жорий этган. Бунда наъмунавий шлчов 
сифатида қиролнинг бурни учидан олдинга чўзилган қўлнинг ўртанча 
бармоғи учига бўлган масофа олинган.
Антропометрик ўлчаш билан бир вақтда табиий ўлчаш бирликлари ҳам 
пайдо бўла бошлаган. Бу бирликлар сифатида табиатдаги баьзи доимий 
ўзгармас хисобланган объектларнинг хусустятлари олингаг. Масалан турли 
қимматбахо тошларнинг ўлчов бирлиги сифатида кенг қўлланган, “нўхотча” 
маъосини англатувчи “карат” , “бугдой дони” маъносини билдирувчи “гран” 
шулар жумласидандир. Дастлабки табиий ўлчовларнингяна бир намоѐндаси, 
ҳамма ерда ишлатиладиган вақт ўлчовларидир. Мунажжимларнинг кўп 
йиллик кузатишлари натижасида қадимги Вавилонда вақт бирлиги сифатида 
йил, ой, соат тушунчалари ишлатилган. Кейинчалик ернинг ўз ўқи атрофида 
тўла айланишига кетган вақтнинг 1/86400 қисми секунд номини олган. 
Қадимги Вавилонликлар бизнинг эрамизгача бўлган II асрдаѐқ вақтни 
Миналарда ўлчашган. Мина таҳминан икки астрономик соат вақт оралиғига 
тенг бўлиб, бу вақт мобайнида Вавилонда расм бўлган сув соатидан массаси 
таҳминан 500 граммга тенг бўлган “мина сув” оқиб кетган. Кейинчалик 
“мина” ўзгариб, биз ўрганиб қолган минутга айланган. 
Кейинчалик табиий “ўлчовлар” турмушда кенг қўллана бошланди. 
Шундай ўлчовлардан бири ернинг ўз ўқи атрофида айланишини вақт 
бирлиги сифатида ишлатишидир. Жамиятнинг ривожланиши, савдо ва денгиз 
саѐҳатининг ривожланишига, саноатнинг пайдо бўлишига, фаннинг 
ривожланишига олиб келган бўлса, шу билан бирга махсус техника ва ўлчаш 
воситаларини бунѐд этишга ҳам сабабчи бўлди. 
Инсоният тараққиѐт ривожланишининг илк даврлариданоқ “моддий” 
ўлчашлар ва ўлчаш бирликларининг катта аҳамиятини тушуниб етишганлар. 

Download 244,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish