Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги в. И. Зуев, О. Қодирхўжаев, М. М. Адилов, У. И. Акрамов сабзавотчилик ва полизчилик


Биринчидан, сабзавот экинлари маҳсулотдорлигини ошириш ва таннархини арзонлаштириш. Иккинчидан



Download 3,2 Mb.
bet4/175
Sana19.11.2022
Hajmi3,2 Mb.
#868465
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   175
Bog'liq
Sabzavotchilik majmua (2)

Биринчидан, сабзавот экинлари маҳсулотдорлигини ошириш ва таннархини арзонлаштириш.
Иккинчидан, аҳолини сабзавот билан таъминлашда мавсумийликни бартараф этиш.
Учинчидан, сабзавотлар турини кўпайтириш ва сифатини яхшилаш.
Республикамизда мунтазам юқори, сифатли маҳсулот етиштириш ва сабзавотчилик самарадорлигини оширишдаги вазифалар қуйидагилардан иборат:

  1. Иқлим ва тупроқ шароитлари турли сабзавот ўсимликларини етиштириш имкониятини берса-да, экилаётган сабзавот экин турлари 20 га яқин. Шу боис сабзавотларнинг ассортиментини кенгайтириш аҳолининг ўсиб бораётган эҳтиёжинигина эмас, балки мамлакатимизга келиб – кетаётган ва шу ерда истиқомат қилаётган хорижликлар талабини ҳам қондиради, тармоқ салоҳиятини бойитади.

  2. Муайян экин турига ихтисослашган хўжаликларни ташкил этиш ишлаб чиқариш жараёнларини механизатсиялаштириш даражаларини ошириб, қўл кучига бўлган эҳтиёжни камайтириш.

  3. Сабзавотчиликда юқори маҳсулотли гетерозисли дурагайлардан кенг фойдаланиш.

  4. Органик ва минерал, азотли, фосфорли ва микробиологик ўғитлардан экин тури, тупроқ хоссалари ва режалаштирилган маҳсулотга қараб фойдаланиш. Калийли ўғитларни қўллаш.

  5. Экинларни фақат эгатлаб суғориш усулидан эмас, янги илғор усуллар (томчилатиб, ёмғирлатиб суғориш ва ҳ.к.)дан ҳам фойдаланиш.

  6. Технологияларни жорий этишдаги камчиликларни бартараф этиб, ишлаб чиқариш жараёни тадбирларини ўз вақтида ва сифатли бажариш. Уруғларни экишга тайёрлашда илғор усулларни қўллаш.

  7. Бегона ўтлар, касаллик ва зараркунандаларга табақалаштирилган усуллар асосида қарши кураш. Уруғларни зарарлантириш ишларини етарли даражада ўтқазиш.

  8. Полиз экинларининг ҳар хил касалликлари, айниқса, қовунда кенг тарқалган фузариоз сўлиш касаллиги ва унга қарши самарали кураш чораларини ишлаб чиқиш.

  9. Полиз экинлари яхши маҳсулот берадиган тоғолди минтақаларидаги лалмикор ва адир ерлардан кенг фойдаланиш.

  10. Ноёб қовун навлари майдонини кенгайтириб, дунё бозорига маҳсулот экспортини ошириш.

  11. Экинларни асосий ва такрорий қилиб ўстиришда замонавий тежамкор техника, уруғ, ўғит ва самарали ҳимоя воситаларидан фойдаланишга эришиш.

Сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш учун мазкур тармоқларда сифат ўзгаришларини амалга ошириш керак. Бунинг учун интенсивлаштириш омиллари ёрдамида тупроқ унумдорлигини ошириш ва ўсимликларнинг агробиологик, маҳсулдорлик имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш талаб этилади. Чунки, тупроқ – ўсимлик (нав, уруғ) – техника – кимё – мелиоратсия – ташкиллаштириш – инсон каби ишлаб чиқаришнинг таркибий қисмларини ягона яхлитликка келтириш энг олий омил ҳисобланади.
Маҳсулот шаклланишини жадаллаштирувчи омилларни ишга солиш учун фан – техника томонидан замонавий технологиялар яратилиб ишлаб чиқаришга тавсия этилади. Натижада маҳсулотдорлик ва маҳсулот сифати ошади, ўсимлик ва иқлим шароитининг барча ижобий имкониятларидан фойдаланиш даражаси ортади.
Ҳар қандай технология инсоннинг меҳнат унумдорлигини оширишга янги имкониятлар яратади, лекин амалиётда янги технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш осонлик билан кечмайди ва барча мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишни талаб этади.
Ўзбекистонда сабзавот-полиз экинлари ва картошка экин майдони, маҳсулотдорлиги ва ялпи маҳсулот вилоятлар бўйича 1-жадвалда келтирилган.
Республикамизда ҳар бир сабзавот экинларининг умумий ишлаб чиқаришдаги салмоғи ҳам ўзгармоқда. Ҳозирги пайтда умумий сабзавот экинлар майдонининг 40-45% ини – помидор, 15-17% ини – карам, 20-23% ини – пиёз ва саримсоқ, 6-8% ини – сабзи, 3-5% ини – бодринг, 5-8% ини – ош лавлаги, 12-15% ини – бошқа сабзавот экинлари (редиска, бақлажон, қалампир, қовоқча, патиссон, кўкатлар) эгаллайди.


Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish