Республика бўйича:
|
13,1
|
5,5
|
8,72
|
49,8
|
55,2
|
95,0
|
96,3
|
114,8
|
185,5
|
215,2
|
124,3
|
52,9
|
110,87
|
924,2
|
1188,5
|
2-боб. САБЗАВОТЧИЛИКНИНГ БИОЛОГИК АСОСЛАРИ
Сабзавот экинлари ва уларнинг гуруҳланиши. Дунё бўйича 78 ботаник оилага тегишли 1200 дан ортиқ турдаги ўсимликлардан сабзавот сифатида фойдаланиш мумкин. Бизнинг мамлакатимизда эса 70 дан ортиқ сабзавот ўсимликлари етиштирилади.
Ботаник хусусиятларига кўра сабзавот ўсимликлари қуйидаги оилаларга мансубдир:
1. Карамдошлар (Бутгулдошлар) – карамнинг ҳамма тури, редиска, турп, шолғом, ерқалампир, катран, брюква, хантал;
2. Селдерейдошлар (Соябонгулдошлар) – сабзи, петрушка, селдерей, шивит, пастернак, кашнич, фенхел;
3. Қовоқдошлар – тарвуз, қовун, ошқовоқ, бодринг, қовоқча, патиссон;
4. Итузумдошлар – помидор, бақлажон, қалампир, физиалис, картошка;
5. Шўрадошлар – ош лавлаги, исмалоқ;
6. Дуккакдошлар (Капалакгуллилар) – кўк нўхат, ловия, спаржа ловияси, дуккаклар;
7. Астрадошлар (Мураккабгулдошлар) – салат (қора салат), артишок (бўзтикан), скортсинер, сули илдизи, эстрагон (шеролчин), тсикорий (сачратқи), эндивий;
Do'stlaringiz bilan baham: |