Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги в. И. Зуев, О. Қодирхўжаев, М. М. Адилов, У. И. Акрамов сабзавотчилик ва полизчилик



Download 3,2 Mb.
bet7/175
Sana19.11.2022
Hajmi3,2 Mb.
#868465
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   175
Bog'liq
Sabzavotchilik majmua (2)

8. Торонгулдошлар – шовул, ровоч;
9. Лабгулдошлар (Ясноткадошлар) – райҳон, оддий ялпиз, иссоп, майоран, жамбил;
10. Печакгулдошлар – батат;
11. Пиёзгулдошлар (Пиёздошлар) – бош пиёз, батун, порей, кўп ярусли, шнит, олтой, шалот, саримсоқпиёз;
12. Спаржадошлар – сарсабил;
13. Бошоқдошлар – ширин маккахўжори.
Лоладошлар, спаржадошлар ва бошоқдошлар оиласига кирувчилар бир паллали, қолганлари эса икки паллали ўсимликлар ҳисобланади.
Ҳаётининг давомийлигига қараб асосий сабзавот экинлари бир-йиллик, икки-йиллик ва кўп-йилликка бўлинади.
Бир-йилликларнинг ҳаётий даври – экилганидан то янги уруғ пишиб етилиши бир-йилда (мавсумда) тугайди ва улар кузда нобуд бўлади. Бунга итузумдошлар, қовоқдошлар, дуккакдошлар оиласига кирувчи барча ўсимликлар, шунингдек, батат, райҳон, кашнич, кресс-салат, хантал, гул ва пекин карамлари, шивит, исмалоқ, ширин маккажўхори, редиска киради.
Икки-йиллик ўсимликларда барг тўплами ва эти, маҳсулот органлари (илдизмева, карамбош, бош пиёз), поямева биринчи-йили, гуллари ва уруғлари иккинчи-йили шаклланади ва етилади. Уларга савой, брюссел, колраби, брюква, турп, шолғом, пастернак, петрушка, селдерей, ош лавлаги, пиёз, шалот пиёзи, порей пиёзи мансубдир.
Кўп-йилликларда биринчи-йили бақувват илдиз тизими ва барглар тўплами шаклланади. Иккинчи ёки учинчи-йилидан бошлаб улар бир неча-йил давомида гуллайди ва мева беради. Бу гуруҳдаги ўсимликларга артишок, катран, ерқалампири, батун пиёзи, шнит, серқат пиёз, спаржа, ровоч, шовул каби экинлар киради.
Ҳар хил тудаги ўсимликлар ва навларнинг тезпишарлиги уларнинг ўсув даври (уруғ униб чиққанидан то маҳсулот йиғиштириб олгунча бўлган кунлар ҳисобига) қараб баҳоланади. Сабзавотчиликда, шунингдек, ўсув давр атамаси ҳам ишлатилади. Бу ўсимликнинг ўсиш имконияти бўлган давр (фасл)ни билдиради.
Озиқ-овқат сифатида истеъмол қилинадиган қисмлари (органлари)га қараб сабзавотлар қуйидагиларга бўлинади: мевалилар (помидор, қалампир, нўхат, бақлажон, бодринг, қовун, тарвуз, ошқовоқ, қовоқча, патиссон, ловия, дуккаклар, ширин маккажўхори), баргли ва поябаргли (карамбоши ва барг карам, салат, кресс-салат, исмалоқ, шовул, ровоч, петрушка ва селдерей, манголд, хантал, кўп-йиллик пиёз), пиёзлилар (бош пиёз, саримсоқпиёз), илдизмевалилар (сабзи, лавлаги, брюква, шолғом, турп, редиска, пастернак, селдерей ва петрушка), илдизпояли (ерқалампир), туганак мевали (картошка, батат), поямевали (колраби), тўпгулли (артишок, гулкарам), новдали (спаржа), қўзиқорин (шампинон).
Агрономияга оид адабиётларда ёзилишича, сабзавот экинлари ўзининг биологик ва хўжалик хусусиятларига кўра гуруҳларга ажратилади. Ана шунга мувофиқ таниқли олим В.И. Эделштейн сабзавотларни қуйидаги гуруҳларга бўлиб ўрганишни таклиф қилади:

  • карамдошлар (пекин карамидан ташқари ҳамма турлари);

  • мевалилар (итузумли, қовоқлилар, дуккаклилар, ширин маккажўхори);

  • илдизмевалилар (сабзи, пастернак, петрушка, селдерей, ош лавлаги, турп, шолғом, редиска);

  • туганак мевалилар (картошка, батат);

  • пиёзлилар (бош пиёз, порей пиёзи, саримсоқпиёз);

  • барглилар (салат, пекин карами, исмалоқ, шивит, кресс-салат);

  • кўп-йилликлар (ерқалампири, спаржа, ровоч, шовул, шалот, батун, кўп ярусли пиёзлар);

  • замбуруғлар.


Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish