Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги в. И. Зуев, О. Қодирхўжаев, М. М. Адилов, У. И. Акрамов сабзавотчилик ва полизчилик



Download 3,2 Mb.
bet15/175
Sana19.11.2022
Hajmi3,2 Mb.
#868465
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   175
Bog'liq
Sabzavotchilik majmua (2)

Ўта ёруғсевар. Қовун, тарвуз, қовоқ, бамия, батат, помидор, қалампир ва бақлажонлар энг ёруғсевар ўсимликлар ҳисобланади. Булар учун кун узунлиги 9-10 соат бўлса, 30-40 минг люкс ёруғлик даражаси қулай бўлиб, 6 минг люксда ўсимлик гуллаши мумкин.
Ўрта ёруғсевар. Оқбош, хитой, пекин гулкарамлари ҳамда сабзи, петрушка, селдерей, пиёз, саримсоқ, салат, исмалоқ, нўхатнинг ёруғликка эҳтиёжи камроқ бўлади. Бу экинлар учун кун узунлиги 8-9 соат, ёруғлик кучи 20-30 минг люкс бўлиши максимал, 5 минг люкс бўлиши эса минимал ҳисобланади. Ёруғлик кучи 2400 люкс бўлганда бодринг, 1100 люкс бўлганда эса ловия гуллаши мумкин.
Илдизмеваси, илдизи, пиёз бошчаси таркибидаги озиқ моддалар ҳисобига баргли маҳсулот берадиган петрушка, селдерей, пиёз ва саримсоқ каби сабзавотлар ёруғликка энг кам талабчан ҳисобланади. Бу ўсимликларнинг барра маҳсулоти учун кун узунлиги 5-6 соат ва ёруғлик кучи 0,5-2 минг люкс бўлиши етарли ҳисобланади.
Айрим ўсимликлар қоронғида тез ўсади, ёруғлик эса уларнинг ўсишини секинлаштиради. Масалан, ровоч, тсикорий ва спаржа қоронғи жойда етиштирилади. Пишиб етилмаган брюссел карами ва гулкарамларни қоронғи жойда тўлиқ етилтириш мумкин. Шампинион ва қўзқоринлар ёруғликка умуман зарурият сезмайди.
Марказий Осиёда ёз фаслида ёруғлик кучи 60 минг люксга етади. Ўрта кенгликларда қиш фаслининг булутсиз кунларида ёруғлик жадаллиги 5 минг люксдан ошмайди, бу кўрсаткич иссиқхоналарда очиқ майдондагига нисбатан бир ярим – икки баробар камдир.
Ўсиш ва ривожланиш босқичларида сабзавот ўсимликлари ёруғликка нисбатан турлича муносабатда бўлади. Уруғлар уна бошлашда ёруғликни талаб этмайди, аммо ниҳолларнинг маҳсулот бўлиши даврида қуёш нури кўп талаб этилади. Бу даврда ёруғликнинг етишмаслиги ниҳоллар нобуд бўлишига сабаб бўлади. Ёруғлик етишмаган шароитда ўсимликлар бир неча дона чинбаргларини маҳсулот қилиши мумкин, лекин бу ҳолат, ўз навбатида, ўсимликни кучсизлантиради. Генератив органлар маҳсулот бўлиши даврида ўсимликлар ёруғликни етарли бўлишини талаб этади. Агар бу даврда ёруғлик етишмаса ғунча, гул ва маҳсулот бўлган майда мевалар (тугунчалар) тўкила бошлайди, ёруғликка талаби сусаяди. Чунки шаклланган органлар ўсимликнинг барг, поя ва илдиз қисмларидаги органик бирикмалар ҳисобига етилиб қолади. Гулкарам маҳсулоти шаклланаётган пайтда ёруғлик унга салбий таъсир этади карамбошчаси қўнғир кўкимтир рангга кириб, истеъмолга яроқсиз бўлиб қолади.

Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish