Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги в. И. Зуев, О. Қодирхўжаев, М. М. Адилов, У. И. Акрамов сабзавотчилик ва полизчилик


Ўсимликларни ноқулай ҳарорат шароитидан ҳимоя қилиш



Download 3,2 Mb.
bet13/175
Sana19.11.2022
Hajmi3,2 Mb.
#868465
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   175
Bog'liq
Sabzavotchilik majmua (2)

Ўсимликларни ноқулай ҳарорат шароитидан ҳимоя қилиш. Ўсимликларни ўсиш ва ривожланиш босқичларида рўй берадиган барча жараёнлар маълум ҳарорат шароитида кечади. Сабзавот экинларини иссиқликка бўлган муносабати уларни иссиқга ва ҳароратга бардош бера олиш кўрсаткичларига боғлиқдир.
Ўсимликларнинг бу икки кўрсаткичи бўйича уларнинг иссиқликга бўлган муносабати таснифланган. Илмий жиҳатдан асосланган тасниф В. И. Эделштейн номи билан боғлиқдир. Унинг таснифига кўра сабзавотлар қуйидаги 5 гуруҳга бўлинган:
1. Мўътадил иқлим минтақаларидан келиб чиққан қаттиқ совуқ ва қишга бардошли кўп-йиллик ўсимликлар: шовул, сарсабил, саримсоқ, ерқалампир, шеролчин ва кўп-йиллик пиёзлар. Бу ўсимликларнинг баргпояси баҳор ва куз фаслида -8-10°С совуқга бардош беради, улар учун қулай иссиқлик – 15-20°С ҳисобланади.
2. Бошланғич авлодлари субтропик ўлкалардан бўлган барча икки-йиллик, айрим бир-йиллик сабзавотлар: карам, илдизмевалилар ҳамда мўътадил иқлимли минтақанинг жанубий қисми ва тоғлиқ зоналаридан келиб чиққан салат, исмалоқ, оддтсй пиёз, порей пиёзи, кўк нўхат, дуккаклилар, шивит ва кашничлар совуқбардошлар гуруҳига мансубдир. Совуққа чидамли ўсимликларнинг уруғи +10°С дан паст ҳароратда уна бошлаб, иссиқлик – 18-25°С да тез майсалайди. Бу гуруҳга кирувчи ўсимликлар ҳарорат узоқ вақт -1-2°С бўлиб туришига ва қисқа муддатли -3-5°С, айрим ҳолларда -10°С совуққа бардош беради. Иккинчи гуруҳ ўсимликларининг ўсиши ва ривожланиши учун +17-22°С қулай ҳисобланади. Ҳароратнинг +30°С дан ошиб кетиши бу гуруҳ ўсимликларига салбий таъсир кўрсатади яъни ассимилатсиядан маҳсулот бўлган органик моддалар ўсимликнинг нафас олиши учун кетган сарфига тенг бўлиб, ривожланиши сусаяди.
3. Картошка совуққа ярим чидамли экинларга киради. Картошка учун қулай ҳарорат совуққа чидамли экинларникига ўхшашдир. Бироқ туганак тугиш жараёни +17-20°С да тез кечади. Картошка ўсимлиги совуққа чидамсиз бўлиб, ҳарорат 0°С га яқин бўлганида ва у узоқ вақт давом этса нобуд бўлади.
4. Маккажўхори, ловия, помидор, қалампир, бодринг, қовоқча ва патиссонлар иссиқталаб тропик ўсимликлар гуруҳига киради. Уларнинг уруғи +12-14°С да уна бошлайди, +25-30°С да эса тез униб, ниҳол маҳсулот қилади. Бу гуруҳ ўсимликлари қисқа муддатли совуққа бардош бера олмай нобуд бўлади. Ўсимликларнинг фотосинтез жараёни +20-30°С да яхши ўтайди, бироқ ҳарорат +15°С дан пасайиб ва +40°С дан ошиб кетса, нафас олиш учун сарфланадиган органик модда миқдори фотосинтез натижасида тўпланган органик моддага нисбатан ортиб кетади. Ҳарорат -3-5°С га тушганда модда алмашинуви бузилиши ҳисобига танада зарарли модда тўпланиб, ўсимлик нобуд бўлади.
5. Жазирамабардош ўсимликлар гуруҳига бақлажон, бамия, батат, тарвуз, қовун ва мускат қовоғи киради. Бу гуруҳ ўсимликларининг ҳароратга талаби иссиқсеварларникига ўхшаш, аммо улар +40°С да ва ундан юқори ҳароратда ҳам модда алмашув жараёнини тўлиқ давом эттира оладилар. Уларнинг ўсиб ривожланиши учун +30-35°С қулай ҳисобланиб, +30°С да ассимилатсия жараёни ўзининг максимум даражасига етади.
Кўп-йиллик сабзавотлар суткалик ҳарорат тахминан +5°С бўлса, ўсишни давом эттиради. Шу ҳароратда совуқбардош экинларни баҳорда экиш мумкин. Баргпоя қисмининг кучли ўсиши ва сусайиши +10°С да бошланади: тўртинчи ва бешинчи гуруҳ ўсимликлари ҳарорат +12-15°С бўлганида экилиб, уларнинг кучли ўсиши ҳарорат +15°С дан ошганда бошланади.
Бир гуруҳга мансуб бўлган ўсимликларнинг ҳароратга бўлган муносабати турличадир. Ўсимликларнинг қуйидаги кўрсаткичлари ҳароратга бўлган муносабатлари ҳақида тўлиқ маълумот беради. Фотосинтез жараёни, ўсиш ва ривожланиш даврида ҳаво ва тупроқ ҳарорати параметрига ва сутка мобайнида ўзгаришига бўлган муносабати, тупроқ, ҳаво ҳарорати ўртасидаги тафовутга муносабати, салбий таъсир этувчи ҳароратга бардошлилиги 0°С дан паст ҳамда юқори иссиқликка чидамлилиги орқали белгиланади.
Сабзавот экинларининг маҳсулотдорлигини ошириш учун қулай ҳарорат яратиш, шунингдек, экинларнинг совуқга ҳамда жазирама иссиққа бардошини оширувчи усулларни қўллаш керак. Экинларнинг бу хусусияти бир қанча янги навларга агротехник тадбирлар (экиш олдидан уруғларни ҳимоя қилиш ва уларни микроэлементли эритмаларга намлаб олиш, кўчатларни чиниқтириш, фосфор ва калий билан озиқлантириш)ни қўллашни кучайтиради.
Очиқ ердаги иссиқлик режимини, парвариш муддатларини аниқлаш, экиннинг иссиқликга бўлган талабини билиш, ер майдонини тўғри танлаш (жанубий ёки шимолий ён бағирдан), ихота дарахтлари экиш, экинлар устини вақтинча плёнкалар билан бекитиш, экин майдонларини тўғри танлаш, совуқга қарши тутатиш усулларидан фойдаланиш мумкин.
Ҳимояланган ерлардаги ҳароратни мақбуллаштириш учун қуёшдан ҳамда сунъий иситкичлардан фойдаланиш кифоя, шунингдек, бино ичидаги вентилатсиялар ва ортиқча иссиқдан сақловчи турли қурилмалар ҳам катта аҳамиятга эга.

Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish