Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги в. И. Зуев, О. Қодирхўжаев, М. М. Адилов, У. И. Акрамов сабзавотчилик ва полизчилик



Download 3,2 Mb.
bet16/175
Sana19.11.2022
Hajmi3,2 Mb.
#868465
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   175
Bog'liq
Sabzavotchilik majmua (2)

Фотодаврийлик. Ўсимликларнинг ёруғлик ва қоронғиликка талабчанлиги эволутсия жараёнида пайдо бўлган ва у фотодаврийлик деб юритилади.
Мўътадил иқлимли минтақада ўсимликларнинг гуллаши ва маҳсулот бериши учун ёз пайти энг яхши давр ҳисобланади. Шунинг учун мўътадил иқлимли шароитда ўсадиган ўсимликларда узоқ муддат давомида ёруғда бўлиш эҳтиёжи вужудга келган ва ёруғлик уларнинг гуллаши ҳамда мева туга бошлаши учун зарурий шарт бўлиб қолган. Бошланғич ватани тропик минтақалар шароитидан бўлган ўсимликлар узоқ вақт давомида қоронғиликда бўлишга мослашгандир.
Сабзавот ўсимликлари кун узунлигига муносабатига кўра уч гуруҳга бўлинади: узун кун талаб ўсимликлар – карам, брюква, шолғом, турп, редиска, сабзи, ош лавлаги, пиёз, петрушка, салат, исмалоқ, шивит, сабзавот ловияси; қисқа кун талаб сабзавотлар – ловия, ош лавлагининг жанубий навлари, бодринг, помидор, тарвуз, қовун, қалампир, бақлажон, сабзавот жўхориси; бетараф деб аталувчи сабзавотларга мўътадил иқлим шароитида яратилган – бодринг, помидор ва полиз ўсимликларининг айрим навлари киради. Узун кун талаб қилувчи ўсимликларнинг гуллаш ва маҳсулот тўплаш босқичига ўтиши учун 14-17 кун керак бўлса, қисқа кун талаб килувчи ўсимлик ва қисқа кун талаб қилувчи ёввойи ўсимликлардан яратилган селектсион нав ҳамда дурагайлар ўз авлодлари каби куннинг узунлигига талабчан бўлмай бетарафликни намоён қиладилар. Помидорнинг айрим турлари фотодаврийликка у қадар сезгир бўлмайди.
Очиқ майдонда сабзавотлар етиштириш даврида уларнинг ёруғликка бўлган муносабатини қулай ҳолатга келтириш мумкин. Бунга асосан экиш муддатини тўғри танлаш, экиш қалинлиги, ернинг жанубга нишаблиги, ниҳоллар униб чиққанидан сўнг ягана қилиш, бегона ўтлардан ўз вақтида тозалаш каби ишларни амалга ошириш билан эришилади. Ёруғлик кучининг меъёридан ошиб кетишини экинларни гектардаги туп қалинлигини кўпайтириш, ўсимликларни оқлаш, оқ дока билан соя маҳсулот қилиш каби чора-тадбирлар ёрдамида камайтириш мумкин.
Ўсимликларни ҳимояланган ерларда ёруғлик билан тўлиқ таъминлаш учун ойнаванд беркитмаларини тоза сақлаш, ёруғликни яхши ўтказадиган материаллардан фойдаланиш ва ўсимликларни устки беркитмаларга яқин экиш билан қулай шароит яратилади. Ёруғлик етишмайдиган пайтларда улар сутканинг маълум соатларида электр чироқларидан фойдаланиб ёритилади. Айрим ҳолларда эса ўсимликлар фақат сунъий ёритиш ёрдами билан етиштирилади.

Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish