19-боб. САРИМСОҚ ЭКИНИ Биологик хусусиятлари. Саримсоқпиёз вегетатив кўпаядиган бир-йиллик ўсимлик сифатида экилади. Барча оналик органлари биринчи-йилги ривожланиш давридаёқ сўнади. Саримсоқпиёз палласидан кўпаяди. У жуда кам уруғ беради. Поя қисми қисқа кенг пиёзтупли кўринишда бўлиб, тепа қисмида устма-уст жойлашган барг маҳсулот бўлади, пастки қисмида эса томир ўсиб чиқади. Барги ясси, чизиқли, силлиқ, тўқ яшил ёки мумғубори туфайли кўкимтир тусли. Баргининг туб қисми қувурсимон, юқори қисми новсимон. Навбатдаги ҳар бир барг олдингисининг ичидан сохта поя маҳсулот қилиб ўсиб чиқади. Баргининг асосида куртакпалла ривожланади. Янги баргларнинг ўсиши тўхташи билан сохта поя пўкак бўлиб қолади, барг ва поя эгилиб ётиб қолади.
Дастлабки палла 7-9 баргнинг орасида пайдо бўлади. Паллалар озиқ моддага тўйинган бўлиб, пўстлоқ билан қопланади. Палланинг сувли мағиз қисми рангсиз, қуруғи эса оқ ёки бинафша тусли бўлиши мумкин. Саримсоқпиёз боши мураккаб тузилишли бўлиб, турли миқдордаги паллалардан иборат. Устки қисмидан у биринчи баргларидан маҳсулот бўладиган қуруқ қобиқ билан қопланган.
Саримсоқпиёз, айникса унинг кузги навлари совуққа чидамли. Илдизи 0°С ўса бошлайди, 3-5°С яхши ўсади, 6-8°С эса кўчати униб чиқади. Палласининг шаклланиши 15-20°С, пишиб етилиши эса 20-25°С да кечади.
Саримсоқпиёз турли иқлим широитига тез мослашади. У қуруқ иссиқ иқлимли минтақада ҳам, шунингдек намчил субтропик ва мўътадил минтақада ҳам яхши ўсади. Саримсоқпиёзнинг аксарият навлари ёзгикузги ва кузги (қиш олдидан экиладиган) ҳисобланади, бироқ баҳорда экиладиган яхши ривожланадиган навлари ҳам мавжуд. Кузги навлар кўпроқ сермаҳсулот, бироқ яхши сақланмайди. Уларнинг илдиз тизими кучсиз ривожланади ва баҳорги навларга нисбатан сувни кўпроқ талаб қилади.
Етиштириш технологияси. Ўзбекистонда саримсоқнинг икки нави-Жанубий “Маҳаллий пушти” ва “Майский ВИР” туманлаштирилган. Ҳар иккала нав ҳам кузги, ўзакловчи “Майский ВИР” нави эртапишар, “Жанубий пушти” кечпишар.
Саримсоқпиёз бодринг, полиз экинлари, қовоқча, кулча қовоқ, эртаги карам ҳамда картошкадан кейин экилса, мақсадга мувофиқдир. Чунки бу экинлардан кейин дала бегона ўтлардан ҳоли бўлади. Саримсоқпиёз экишдан олдин ерга ишлов бериш кузги пиёзга тайёрлаш сингаридир. Бериладиган гербитсидлар ҳам бир хил. Саримсоқпиёзга органик ва минерал ўғитлар қуйидаги миқдорда тавсия этилади: қуриган гўнг гектарига 20-30 т, азот гектарига 200 кг, фосфор – 140-160 кг, калий – 60-75 кг. Ерга чиримаган гўнг солиш тавсия этилмайди, у маҳсулотнинг етилиши ва сақланишига салбий таъсир этади. Органик, 75% фосфорли ҳамда калийли ўғитларнинг-йиллик миқдори ҳайдашдан олдин солинади. Фосфорли ўғитнинг қолган қисми ва гектарига 30-40 кг азот экиш пайтида берилади. Азотли ўғитларнинг қолган қисмини икки бўлиб: эрта баҳорда, биринчи ўтоқдан кейин ва шундан сўнг 2-3 ҳафта ўтиб берилади.
Саримсоқпиёзни 1 сентабрдан 15 сентабргача эккан маъқул. Бундан кечроқ муддатда экилганда саримсоқпиёз яхши томир отиб улгурмайди. Шу боисдан паст ҳарорат ҳамда турли касалликларга чалинувчан бўлади. Бу маҳсулотдорликнинг камайишига олиб келади.
Саримсоқпиёз асосан палласидан экилади. Экишдан учтўрт кун олдин саримсоқпиёз паллаларга ажратилади, сараланади; касалланган, эзилган ва майдалари ажратиб ташланади. Саримсоқпиёзни паллаларга ажратилиши Қозоғистон картошкачилик ва сабзавотчилик илмий тадқиқот институти ишлаб чиққан махсус машинада амалга оширилади. Бу машина САИМЭ ҳамда Ўзбекистон сабзавотполиз экинлари ҳамда картошкачилик илмий тадқиқот институти томонидан замонавийлаштирилган. Мазкур машинанинг 7 соатлик иш кунидаги иш унумдорлиги 3-5 т.
Экаётганда паллаларнинг оғирлиги 1-2 г дан кам бўлмаслиги керак. Паллаларни экиш миқдори гектарига 8-14 тс. Айни пайтда саримсоқпиёзнинг уруғдонасини ҳам экса бўлади. Бунда экиш миқдори гектарига 50-100 кг. Уруғ донасини экилганда биринчи-йили бир паллали саримсоқпиёз олинади. Иккинчи-йили эса кўппаллали саримсоқпиёз олинади.
Саримсоқпиёз лентасимон икки ва уч қаторлаб экилади. Лентанинг ва қатор ораларининг кенглиги (суғориладиган эгат марказидан) 70 см бўлиши керак, бу қатор ораларини асосий изи 1,4 кг бўлган механизмлар ёрдамида ишлов беришга имкон яратади. Уч қаторлаб экилганда улар оралиғи 15 см, икки қаторларда эса 20 см бўлади. Қатордаги ўсимликлар оралиғи ҳар қандай ҳолатда ҳам 6-8 см қолдирилади. Шундай қилиб; экиш қуйидаги схемалар бўйича амалга оширилади: икки қаторлаб 50+20×5-6 см, 40+15+15×7-8 см. 1 га ерда ўсимликнинг сони 450-600 минг донани ташкил этади.
Кичик участкаларга саримсоқ қўлда экилади, бунда йирик паллалар 6-9 см, кичик паллалар эса 3-4 см чуқурликка қадалади. Саримсоқни механизатсия ёрдамида экиш учун экспериментал экувчи аппарат билан қайта жиҳозланган СЛН-8 маркали пиёз экиладиган сеялкадан фойдаланилади.
Бегона ўтларга қарши ва тупроқ юзасини юмшатиш учун саримсоқ экилган ер кўчат эккунга ва чиққандан сўнг ЗБП-0,5 енгил борона билан борона қилинади ёки БСО-4 борона билан экин атрофи юмшатилади. Униб чиққунча ўтказиладиган берона ўтлар кўриниши, ёмғирдан сўнг ва тупроқ юзида қатқалоқ пайдо бўлиши, иккинчи бороналаш - саримсоқнинг биринчи-иккинчи барги кўриниши билан амалга оширилади. Ўсув даврида 4-6 марта култиватсия ўтказилади (ҳар бир суғоришдан сўнг). Биринчи култиватсияни 4-6 см чуқурликда ўтказилади, кейингиларида чуқурликни астасекин 8-10 см га етказилади.
Баҳорда саримсоқ барги чиқиши билан қўлда бегона ўтлардан тозаланади ва ўсимликни енгил чопиқ қилинади, минерал ўғитлар билан озиқлантирилади.
Қишга кириш олдидан кузда саримсоқ кўчатлари 2-3 марта суғорилади. Бу ўсимликнинг тупроқ ости ва усти қисмини жадал ўсишига ёрдам беради ва ўз навбатида саримсоқнинг совуққа чидамлилигини оширади. Баҳорда ўсув даврининг биринчи ярмида тупроқ намлигини дала нам сиғимига нисбатан 75-80%, саримсоқ паллалари шаклланаётганда эса 70-75% миқдорида сақлаш зарур. Маҳсулотни териб олишга 2-3 ҳафта қолганда суғоришни тўхтатиш керак, бу саримсоқни сақлашга чидамлилигини оширади. Баҳорда ҳаммаси бўлиб, 4-5 марта суғорилади.
Ўзбекистон шароитида саримсоқ зараркунандалардан пиёз пашшаси, касалликлардан сохта уншудринг касаллаги билан зарарланади. Бунинг олдини олиш учун ўсимлик ёппасига чиқа бошлаганда 0,2% ли техник хлорофос ёки 0,2% ли БИ-58 эритмаси пуркалади, 2,5 мл метафосни гектарига 15-20 кг дан сарфлаб чанглатилади. Сохта уншудринг касаллигини олдини олиш мақсадида 1% ли бордо суюқлиги пуркалади. Пуркаш саримсоқ барглари ёппасига чиққанида ўтказилади ва ҳар 70 кунда саримсоқ маҳсулоти чанглангунча такрорлаб турилади. Маҳсулотни йиғиштиришга 20-30 кун қолганда дори пуркаш тўхтатилади.
Саримсоқ пишиб етилганлигини гулпоясининг сарғайиши, пўстлоғининг юпқалашиши ва қуришидан билиш мумкин. Саримсоқ баргларининг ярми қуриб қолганда ва меваси пўсти нав учун хос бўлган ранг олгандан сўнг йиғиштириш керак. Пишиб ўтиб кетганда саримсоқ алоҳида паллаларга ажралиб кетади. Бу саримсоқнинг товарлик сифатини пасайтиради ва қишга сақлаш имкониятини чеклайди. Маҳсулотни йиғиш муддати - июн-июл ойлари.
Саримсоқни лавлаги, картошка ва пиёзни кавлайдиган ЛГК-1,4 ва бошқа машиналар билан ковлаб олинади. Қуёш нуридан сақлаш учун улар уйиб қўйилади, пиёзнинг барглари билан беркитилади. Саримсоқ уюмда 10-15 кунда етилади. Қуритилган саримсоқнинг навдаси 3 см қолдирилиб кесилади саримсоқ маҳсулотини йиғишда, сортларга ажратишда механик шикаст етказишга йўл қўйиб бўлмайди, чунки уларнинг товарик сифати пасаяди ва ёмон сақланади.