Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги в. И. Зуев, О. Қодирхўжаев, М. М. Адилов, У. И. Акрамов сабзавотчилик ва полизчилик



Download 3,2 Mb.
bet136/175
Sana19.11.2022
Hajmi3,2 Mb.
#868465
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   175
Bog'liq
Sabzavotchilik majmua (2)

Мевасининг ўртача вазни: майда (60 г гача), ўртача (60-100 г), йирик (100 г дан ортиқ);
Мевасининг юзаси: силлиқ, сал қовургасимон ва кучли қовургасимон;
Мевасининг хоналиги: кам хонали (2-3), ўртача хонали (4-6) Ҳамда кўп хонали (7) ва унда ортиқ;
Мевасининг мазаси: жуда мазали - 5, мазали - 4, қониқарли - 3, бемаза - 2 ва жуда бемаза - 1 балли система билан баҳоланади;
Вегаттсия даврига кўра: помидор навлари тезпишар (уруғдан экилганда 100-110 кун, кўчати ўтказилганда мевалари етилгунча 48-53 кун), ўртапишар (уруғдан экилганда 110-120 кун, кўчати ўтказилганда мевалари етилгунча 60-65 кун), кечпишар (уруғдан экилганда 120-130 кун, кўчати ўтказилганда мевалари етилгунча 68-72 кун) бўлади. Тезпишар навларда биринчи тўпгули 7-8 барглардан, ўртапишарларда 9-11 баргларда ва кечпишарларда 11 баргдан юқорида шаклланади.
26-жадвал. Помидор навларини таърифи



НАВ БЕЛГИЛАРИ

Н А В Л А Р










1.

Нав тарихи:










келиб чиқиш жойи










туманлаштирилган-йили










туманлаштирилган жойи










2.

Тупи:










хили










катта-кичиклиги










барлилиги










3.

Барги:










тури










бўлаклрининг қирралиги










бўлакларининг шакли










бўлакларининг сони










бўлакчаларининг шакли










бўлакчаларнинг ранги










бўлакчаларининг юзаси










4.

Шингили:










типи










меваларнинг жойлашиши










узунлиги (см)










баландилиги (см)










5.

Меваси:










баландлиги (см)










диаметри (см)










шаклининг индекси










шакли










ранги










ўртача вазни (г)










юзаси










хоналиги










мазаси










6.

Вегетатсия даври (кун)










Материал ва жиҳозлар: 1. Помидорнинг 5-6 та, қалампир ва бақлажоннинг 3-4 та навларининг янги ўсимликлари ва меваси – 6-8 та; 2. Помидор, қалампир. Бақлажоннинг 3-4 та навининг гербарий қилинган ўсимликлари, консерваланган меваси ва муляжлари – 3-4 та; 3. Помидор шингилининг, помидор, қалампир, бақлажон мевалари шаклининг, бақлажон баргларининг, помидор меваси хоналигининг шакллари – 2 та; 4. Помидор, бақлажон, қалампирнинг туманлаштирилган навларининг расми – 2 та; 5. Паллали ёки платформали тарози (тошлари билан) – 4 та; 6. Штангентсиркул, пичоқ, линейка – 25-30 та; 7. Сабзавот экинларининг туманлаштирилган навлари каталоги – 8-10 та.
15-боб. ҚАЛАМПИР. БАҚЛАЖОН
Қалампирнинг аҳамияти. Бу сабзавот экинининг меваси таркибидаги аччиқ модда (капсиатсин – С18Н28О3) миқдорига қараб икки гуруҳга: аччиқ ва ширин (чучук) қалампирга бўлинади.
Аччиқ қалампир меваси таркибида капсиатсин кўп (0,2-0,3%) бўлиб пўсти юпқа, майда узунчоқ, конуссимон асосан сабзавотларни сиркалаш, тузлаш ва консервалашда доривор сифатида фойдаланилади. Ширин қалампир меваси йирик, этли, таркибида капсиатсинни жуда кам (0,015% гача) сақлайди. У овқатга янгилигича, бундан ташқари турли хил консервалар тайёрлашда ишлатилади. Таркибида витаъмин С (аскорбин кислота) сақлаши бўйича сабзавотлар ичида қалампирлар биринчи ўринда туради. Ширин қалампирлар мевасининг биокимёвий таркиби 14,5% қуруқ модда, 1,5% оқсил, 5,4% шакар, 0,95% мой, 1,8% клетчатка, 0,69% кулдан иборат.
Ўзбекистонда етиштирилган ширин қалампир техник пишган меваси 54-118 мг%, қизарган, яъни физиологик пишган мевасида эса 368-535 мг% витаъмин С бўлади.
Келиб чиқиши ва тарқалиши. Қалампирнинг ватани Жанубий Америка. Шу ердан у Европага, Африка ва Жанубий Осиёга тарқалган. Ширин қалампир асосан Украинада ва Россиянинг жанубида, Ўрта Осиё, шунингдек Марказий Европа мамлакатларида ва қисман Америкада экилади. Аччиқ қалампир Жанубий ва Шарқий Жанубий Осиё, Африка, Жанубий Америка, Марказий ва жанубий Европа мамлакатларининг ҳаммасида ўстирилади.
Ҳозирги вақтда қалампир дунёда 1,7 млн гектар майдонда экилиб, 25 млн тонна ялпи маҳсулот олинади. Асосан Хитой, Мексика, Туркия, АҚШ, Испанияда 70% дан зиёд маҳсулот етиштирилади.
Ботаник таърифи. Қалампир томатдошлар (Solanaceae) оиласига мансуб бўлиб, маданий ҳолда Сapsicum annuum L. тури экилади. Пояси ўтсимон, тик ўсади, бўйи 25-30 см дан 80 см гача, шохланувчан бўлади. барглари бандли, усти силлиқ ёки тукли, узунчоқ шаклда. Аччиқ қалампир барглари майда ва ингичка, ширин қалампирда эса аксинча, йирик ва энли барг.
Гуллари икки жинсли, майда оқ, сариқ ёки оч бинафша рангда бўлиб, 9 та тожбарги бор. Экилгандан 80-90 кун ўтгач, июн-июл ойида гуллайди ва кузги совуқ тушгунча давом этади.
Қалампирлар факултатив ўзидан чангланувчи ўсимлик. Чунки, ширин қалампирда 15% гача, аччиқ қалампирда 25% гача мевалар четдан чангланиш эвазига маҳсулот бўлиши мумкин. Четдан чангланишда ҳашаротлар (чумолилар, трипслар ва қисман асаларилар) чанглатувчи бўлиб хизмат қилади. Айниқса, аччиқ ва ширин қалампирлар бир-биридан узоқ экилиши шарт.
Меваси 2, 4, 6 камерали, кўп уруғли резавор. Аччиқ қалампир меваси йирик эмас, шакли чўзиқ (шохсимон, хартумсимон, бигизсимон) бўлиб, пўсти юпқа этли. Ширин қалампирлар мевалари нисбатан йирик, этли, тсилиндрсимон, квадратсимон ёки юмалоқ шаклда. Пишган мевалари қизил, сариқ ёки тўқ сариқ рангда бўлади. Уруғлари оч сариқ, ясси-юмалоқ, 1000 таси 4-8 г. Биринчи класс уруғларининг унувчанлиги 80%. Илдиз тизими юза, асосий қисми 20-30 см чуқурликда жойлашган.

Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish