Халқаро савдо ҳуқуқи ва унинг ташқи савдони тартибга солишдаги ўрни
Режа: - Халқаро савдода умумий қоидалар, принциплар ва алоҳида савдо тартиблари.
- Ҳалқаро савдони тартибга солиш воситалари;
- Савдо низоларини юзага келиши ва уларни ҳал қилиш тартиби;
- Ўзбекистон Республикасида халқаро савдони тартибга солиш тизими (мустақил бажариш учун топшириқ).
Халқаро савдода умумий тамойиллари, қоидалари ҳамда алоҳида савдо тартиблари
БМТ Савдо ва тараққиёт конференциясининг 1964 йил 15 июндаги декларациясига кўра БМТга аъзо мамлакатлар қуйидаги 3 та асосий тамойилга амал қилишлари шарт:
- Савдо жараёнида томонларнинг ўзаро тенг ҳуқуқлилиги, ҳамкор танлашда мустақиллиги ҳамда ички сиёсатига даҳл қилмаслик;
- Томонлардаги ички ижтимоий-иқтисодий тузумга қараб дискриминация йўл қўймаслик;
- Урушлар, қуролли тўқнашувлар, давлат тўнтаришлари ва ички низоларга олиб келувчи савдо амалиётларини ўтказмаслик.
Шунингдек, ташқи савдо қоидалар турлича бўлиб, савдо тамойилларидан фарқли равишда дискриминацион воситалардан фойдаланади. Ушбу воситалар савдо қилишнинг алоҳида тартибини белгилаб беради.
Амалда ташқи савдо қоидаларини қуйидагига таснифлаш мумкин:
- Жаҳон савдо ташкилоти қоидалари (GATT);
- Интеграцион блоклар қоидалари (ШАЭСШ, ЕИ, ЕОИИ, МДҲ);
- Энг мақбул давлат (MFN) режими қоидалари;
- Ўзаро қисман ён бериш бўйича икки томонлама савдо қоидалари;
Жаҳон савдо ташкилоти қоидалари – ташкилотга аъзо мамлакатлар ўртасида амал қиладиган ўзаро тариф ва нотариф чораларни қўллаш, арбитраж ва антидемпинг тартиби мажмуаси. Ушбу чоралар ва тартиблар ЖСТга аъзо бўлмаган мамлакатларга нисбатан қўлланилмайди.
Интеграцион блоклар қоидалари – бир иттифоқ, гуруҳ ёки минтақага мансуб давлатлар ўртасида амал қилувчи савдо қоидалари.
Мисол учун, Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар ўртасида “умумий бозор” механизми жорий қилинган бўлиб, ўзаро божхона, тариф ва нотариф воситалар бутунлай бекор қилинган.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари ўртасида “божсиз режим”, жорий қилинган бўлиб, ўзаро савдода божхона божи тўланмайди, бироқ бошқа божхона тўловлари (ҚҚС, акциз ва бошқалар) ҳамда нотариф чоралар қўлланилади.
Энг мақбул давлат (MFN) режими қоидалари – бир мамлакат томонидан йирик инвестициявий ёки савдо ҳамкорига нисбатан “энг мақбул давлат” режимини қўллаб, унга турли имтиёз ва енгилликлар бериш. Ҳозирда Ўзбекистон Республикасининг 45 та мамлакат билан MFN режими битимлари мавжуд.
Ён бериш бўйича икки томонлама савдо қоидалари – икки мамлакат ўртасида ташқи савдо амалиётларини осонлаштириш, тариф ва нотариф тўсиқларни камайтириш бўйича келишувга кўра жорий қилинган қоидалар.
Ҳалқаро савдода тартибга солиш воситалари
Халқаро савдони тартибга солишда қуйидаги воситалардан фойдаланилади:
- Тариф орқали тартибга солиш;
- Нотариф тартибга солиш;
- Антидемпинг ва антитраст тартибга солиш;
- Франшиза ва истеъмолчи ҳуқуқларини орқали тартибга солиш.
Тариф орқали тартибга солиш – товарлар ёки мамлакатларга нисбатан божхона тўловлари ставкаларини ўзгартириш орқали тартибга солиш;
Нотариф тартибга солиш – айрим мамлакатлар ёки товарларга нисбатан миқдорий, сифат, хавфсизлик талабларини кучайтириш, логистика коридорларини чеклаш, божхона тартибини қатъийлаштириш орқали савдони тартибга солиш.
Антидемпинг ва антитраст тартибга солиш – нархларни сунъий тушириш, субсидиялаш, истисно тариқасида имтиёз бериш орқали ташқи бозорлардаги рақобатга таъсир қилишга қарши чоралар;
Франшиза ва истеъмолчи ҳуқуқлари орқали тартибга солиш – савдо, муаллифлик ёки истеъмолчи ҳуқуқларига риоя этилиши устидан назорат ўрнатиш орқали тартибга солиш.
Савдо низоларини юзага келиши ва уларни ҳал қилиш тартиби
Савдо низолари қуйидаги ҳолатларда юзага келади:
- Томонларни савдо шартномасида белгиланган мажбуриятлар бажармаслиги;
- Томонларда савдо сиёсати, қонунчилиги ва таомиллари ўртасидаги фарқлар ёки уларнинг ўзгариши;
- Енгиб бўлмас куч (форс мажор) таъсирида шартнома шартлари бажарилмаганда енгиб бўлмас куч таъсирини тан олмаслик;
- Жаҳон бозоридаги вазият ўзгариши.
Халқаро амалиётда савдо низоларини ҳал қилиш мамлакатнинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзолигига кўра фарқланади.
Жаҳон савдо ташкилотига аъзо мамлакатлар ўртасида савдо низолари келиб чиққанида “Низоларни ҳал қилиш қоидалари ва тамойиллари бўйича келишувга асосан низолашувчи томонлар ўртасида маслаҳатлашув ўтказилади ва томонларни қаноатлантирувчи шартлар белгиланади.
Агарда томонлар ўзаро келишувга кела олмаса, ташкилотнинг ҳакамлик суди – Низоларни ҳал қилиш органига мурожаат қилинади ва низо суд тартибида кўриб чиқилади. Органнинг қарори ташкилотга аъзо мамлакатлар учун мажбурий ҳисобланади.
Агарда мамлакат Жаҳон савдо ташкилотга аъзо бўлмаса, низо қуйидаги йўллар билан ҳал қилинади:
- Томонларнинг ўзаро маслаҳатлашувини ташкил қилиш;
- Холис бўлган учинчи мамлакат воситачилиги;
- Ўзаро диагонал ён бериш;
- Ҳукумат доиралари даражасида музокара ўтказиш.
Эътиборингиз учун раҳмат!
Do'stlaringiz bilan baham: |