Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги в. И. Зуев, О. Қодирхўжаев, М. М. Адилов, У. И. Акрамов сабзавотчилик ва полизчилик



Download 3,2 Mb.
bet139/175
Sana19.11.2022
Hajmi3,2 Mb.
#868465
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   175
Bog'liq
Sabzavotchilik majmua (2)

Биологик хусусияти ва навлари. Ватани Ҳиндистон бўлиб, қалампир ва помидорга нисбатан иссиқсевар ўсимлик. Ўсув даври ҳам бирмунча узун ҳарорат 13-14°С ва намлик етарли бўлганда уруғлар 4-5 кунда униб чиқади. Ўсимликнинг ўсиш ва ривожланиши учун қулай ҳарорат 20-30°С ҳисобланади. Ҳарорат 20°С дан пасайса гулларнинг уруғланиши ва меваларнинг ўсиши тўхтаб, 15°С да эса гул ва мева тугунчалар ёппасига тўкилади. Минус 0,5°С совуқдан ўсимликлар нобуд бўлади. бақлажон ёруғсевар, қисқа (10-12 соат) кун ўсимлиги. Шу билан бирга у тупроқдаги намга ва озиқ элементларга талабчан. Бошқа томатдош сабзавот экинлари сингари кўчати орқали етиштирилади.
Бақлажонни етиштириш технологияси. Ер танлаш, алмашлаб экишдаги ўрни, кўчат етиштириш, ўғитлаш, ерни экишга тайёрлаш, экиш муддати ва усули, парваришлаш помидор ва қалампир экинларидек амалга оширилади.
Маҳсулотни йиғиш. Бақлажон меваси техник пишганда йирик, пўсти тўқ бинафша, ялтироқ, тахирсиз, уруғи қотмаган ҳолда узилади. Пишиб кетган мевасининг ранги оқара бошлайди. Ҳар 5-7 кунда терилади. Совуқ олдидан маҳсулотнинг ҳаммаси, жумладан майда, пишмаганлари ҳам териб олинади.
Бақлажон мевасини узоқ сақлаб бўлмайди, иссиқда у айниқса, тез бузилади. Шунинг учун у узилгач 2-3 кун ичида сотилиши ва қайта ишланиши лозим. Маҳсулотдорлиги ҳар гектаридан 200-300 тс ва зиёдни ташкил этади.

16-боб. КАРАМБОШ САБЗАВОТ ЭКИНЛАР
Ҳалқ хўжалигидаги аҳамияти ҳамда тарқалиши. Карам ўсимликларига карамнинг турли ботаник турлари киради. Энг кўп ҳалқ хўжалик аҳамиятига эга ҳамда кенг равишда тарқалган карам тури oқ бошли карам ҳисобланади. У икки-йиллик ўсимликдир.
Бошқа турлар бошли карамга нисбатан анча кам тарқалган. Уларнинг ичида гул карам кўпроқ экилади. Гул карамнинг озуқа органи кучли даражада бутоқланган, тиғиз гултўпламидан иборат бўлади. Мазкур карамнинг боши яшилдан тортиб қopдeқ оппоқ тусгача бўлади. У бир-йиллик ўсимлик. “Броккол” карам ҳам шу турга киради. У Одатдаги гулли карамдан карам бошининг тузилишига қараб фарқ қилади. Унинг карам боши яшил ёки сиёҳ ранг тусли ғунчадан иборат. “Броккол” карамининг тарқалиши жуда чегараланган.
Ўзбекистонда чекланган майдонлардагина баъзи хаваскор деҳқонлар томонидан “Саввой”, “Брюссел”, “Колраби”, “Баргли”, “Хитойи”, ҳамда “Пекин” карамлари етиштирилади (19-расм). “Саввой” карами боши тугувчи ҳамда оқбош карамга нисбатан бужмайган ғижимли барги билан фарқ қилувчи икки-йиллик ўсимлик. Брюссел икки-йиллик ўсимлик бўлиб баландлиги 70-80 см, барглари орасида 20-30 дона майда бошчалар тугади. “Колраби” карами биринчи-йили поясимон ёки ясси шаклли мева тугади. У икки-йиллик ўсимлик. Унинг меваси биринчи-йили истеъмол қилинади. “Баргли” карам биринчи-йили овқатгa ишлатилади. У бутоқлайдиган ёки бутоқламайдиган баргли поя маҳсулот қилувчи икки-йиллик ўсимлик. “Хитойи” карамбиринчи-йили аччиқ тузламаларни тайёрлашда ишлатиладиган пукак бош тугадиган икки-йиллик. ўсимлик. “Пекин” карами - бош тугмайдиган бир-йиллик ўсимлик бўлиб, ҳимоя қилинган ерда қишда кўкат олиш учун етиштирилади.
Бошли карам-йил давомида янгилигича ва қайта ишлаб истеъмол қилинади. Унинг таркибида ўртача 8,5% қypyқ модда, шу жумладан 4,2% шакар, 1,44% оқсил, 1,6% бириктирувчи туқима, 0,2% ёғ, 0,64% кўл мавжуд. Бошли карам инсон учун зарур витаъминларга бой. Унинг таркибида С дармондориси ўртача 31,9 мг%, каартон 2 м%г ни, К – 4 мг% ни, РР – 2,7 мг% ни, В1 – 0,7 мг% ни, В2 – 0,6 мг% ни, ташкил этади. Фолевкислотаси, В1, Р, Е, Д, И, ҳамда бошқа дармондорилар ҳам етарли миқорда мавжуд. Унда калтсий, калий, фосфор, магний, темир, олтингугурт, йод ҳамда бошқа тузлар жуда кўп. Бошли карам парҳез ҳамда даволаш хуеусиятига эга. Уни юраги касаллар, семиз одамлар, касалга дучор бўлганлар иетеъмол этадилар. Шарбати ошқозон яллиғланишини даволашда қўлланади.










Пекин

Брюссел

Колраби

Брокколи


Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish