|
|
bet | 142/175 | Sana | 19.11.2022 | Hajmi | 3,2 Mb. | | #868465 |
| Bog'liq Sabzavotchilik majmua (2)
Экиш усуллари ва муддати. Ўзбекистонда карам қуйидаги тўрт муддатда етиштирилади.
1. Эртаги - фақат эртаги навлар етиштирилади. “Номер первый Грибовский-147” ҳaмда “Июнская”. Экиш февралнинг охири – мартнинг бошларида ўтқазиш йўли билан амалга оширилади. Маҳсулот майнинг охирларида етилла бошлайди ва июн ойи ичида тўла йиғиштириб олинади.
2. Ўртаги карам – кўчатидан ўтказилади ёки бевосита далага уруғидан экилади. Кўчати апрелнинг. ўрталаридан 10 майгача босқичмабосқич ўтказилади, уруғини далага экиш эса мартнинг иккинчи ва учинчи ўн кунлигида амалга оширилади. Маҳсулоти июннинг охирларида чиқабошлайди ҳaмда август ва сентабрнинг бошларида тўла йиғиштириб олинади.
3. Кечки карам 15 июндан 15 июлгача кўчатидан ўтказилади. Кечки муддатли экинда маҳсулот октабр ойининг иккинчи ярминоябр ойининг бошларида йиғиштириб олинади. Кечки экин сифатида ўртапишар “Тошкент-10” нави, ўртакечпишар “Ўзбекистон-133” ва “Ўзбекистон судяси” навлари етиштирилади.
4. Қиш олдидан экиладиган карам кўчати 4-5 барг чиқарган бўлиши керак. У ноябрнинг бошларида ўтказилади. Сентабрнинг охирлари октабрнинг бошларида далага ypyғидaн ҳaм экиш мумкин. Жумхуриятимизнинг марказий минтақасида қишки карам ёруғликни яхши ўтказадиган плёнка билан бекитилиши лозим. Бундай қилиш жанубда ҳaм фойдалидир. Қиш арафасида экилган карам эрта баҳорда экилган карамга нисбатан жанубда бир ой олдин, республикамизнинг марказий қисмида эса икки ҳафта олдин етилади. Қиш олдидан карамнинг “Дербенд махаллийси” ва кузги “Апшерон” навларини экиш лозим.
Ўзбекистонда барча карам навлари қaтоp оралиғининг кенглиги 70 см бўлган ҳолда етиштирилади. Бу уларни экиш ҳaмдa қaтоp орасига ишлов беришда 1,4 м изли трактордан фойдаланишга имкон беради. Бироқ ўсимликлар оралиғидаги масофананинг тезпишарлигига қараб турлича бўлади, яъни: эртапишарлари учун 25-30, ўртапишарлари учун 40 ва кечпишарлари учун 50 см.
Карам СКН-6 ва СКН-6А кўчат ўтказувчи машиналар ёрдамида экилади. Бaхopдa ердаги нам етарли даражада бўлганда эртаги карам кўчати суғормасдан туриб ўтказилади. Ўртаги ва эртаги карам кўчатлари ўтказиладиган пайтда ернинг намлиги етарли бўлмайди. Шу боисдан кўчат ўтқазишдан олдин пайкални албатта суroриш, кўчат эса куннинг салқин пайтида ўтказилиши лозим.
Кузги тунламнинг олдини олиш мақсадида экиш пайтида – 0,5% ли хлорофос суюқлигини ҳaр бир уяга 0,5 л ҳисобида солиш тавсия этилади. Кўчат ўтказиб бўлингач, ўша захоти сув берилиши керак. Кечки экишда кўчат тўтиши учун 2-3 марта сув берилади. 3-4 кундан кейин ўтказилган кўчатлар текшириб кўрилади ва қўриб олганлари ўрнига янгилари ўтказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|