Крахмал ўсимлик туқималаридаги фотосинтез жараѐнининг микроскопда



Download 20,26 Kb.
Sana21.07.2022
Hajmi20,26 Kb.
#834897
Bog'liq
КРАХМАЛ


КРАХМАЛ (ОХОР) - AMYLUM
Крахмал ўсимлик туқималаридаги фотосинтез жараѐнининг микроскопда
кўринадиган биринчи маҳсулоти. У полисахаридлар аралашмасидан иборат
бўлиб, умумий формуласи
(C6H10 О5)n
Крахмал ўсимликлар дунѐсида жуда кенг тарқалган бўлиб у ўсимликларда
жуда оз миқдордан 86 % гача бўлиши мумкин. Крахмал хлорофилли органларда
фотосинтез жараѐни натижасида ҳосил бўлади. Acтa-секин барглардан шох ҳамда поялар орқали ўтиб, мева ва уруғда ѐки ўсимликнинг ер остки
органларида (илдиз, илдизпоя, туганак ва пиѐзларида) йиғилади. Шунинг учун
ўсимликларда ассимиляцион, транзит ва захира крахмаллар бўлади. Крахмал
acоcaн донли ўсимликларнинг мева, уруғида, кўп йиллик ўт ўсимликларда эса
ер остки органларида тўпланади. Баъзан пояда ҳам кўп миқдорда крахмал
тўпланиши мумкин (палма дарахтининг баъзи турларида) .
Қишга тўпланган заҳира крахмал ўсимликлар учун озиқ модда сифатида
хизмат қилса, шунингдек тиббиѐтда, фармацевтикада ҳамда озиқ-овқат саноати
ва бошқаларда ҳам ишлатилади.
Крахмал олиш усуллари. Крахмал ўсимлик маҳсулотига қараб бир неча
усул билан олинади. Картошка туганагидан крахмал олиш учун туганак
тозаланади ва махсус сим тўр устида қирғичда қирилади. Унинг устидан сув
қуйиб ювилади.Крахмал сув билан бирга сим тўр остидаги идишга тушиб
чўкади. Крахмални тозалаш учун тоза сув билан аралаштирилади ва
тиндирилади. Сув эса тўкиб ташланади. Бу иш бир неча марта такрорланади.
Крахмал тоза бўлганидан сўнг қуритилади. Қуриган крахмал таркибида 20 %
гача намлик бўлиши мумкин.
Донли ўсимликлар мевасидан ва уруғидан крахмал олиш анча мураккаб.
Чунки мева, уруғ таркибида крахмалдан ташқари оқсил, шунингдек, сувда
эримайдиган бошқа моддалар ҳам бўлади. Ана шу моддалар крахмал ажратиб
олишга халақид беради. Бу бирикмаларни даставвал микроорганизмлар
ѐрдамида ачитилиб ҳамда парчалаб, сувда эрийдиган маҳсулотларга
айлантирилади. Уруғларни ачитиш учун бир неча кун катта идишларда
ивитилади. Сўнгра бўртган уруғларни эзиб, ивитилган идишларда суви билан
узоқ муддат очиқ қолдирилади. Натижада оқсил моддалар парчаланиб сувда
эрийдиган бирикмаларга айланади. Крахмал эса сув тагига чўкиб қолади.
Чўккан крахмални ажратиб олиб, бир неча марта сув билан ювилади ва
қуритилади.
Крахмалнинг хусусиятлари. Крахмал глюканларга кириб, ўсимлик
ҳужайраларида доначалар шаклда вужудга келади. Бу доначалар 96,1-97,6 % полисахаридлардан, 0,2-0,7 % минерал моддалардан, 0,6 % гача қаттиқ ѐғ
кислоталардан ва бошқалардан ташкил топган.
Крахмал хидсиз, мазасиз, майин оқ кукун (порошок) бўлиб, бармоқ
орасига олиб ишқаланса, ғичирлайди. Қуритилган, сувсиз крахмалнинг зичлиги
1,620 - 1,650.
Крахмал совуқ сув, спирт, эфир ва бошқа органик эритувчиларда
эримайди. Агар 68-75о иссиқ сувга солинса, доначалари шишиб ѐрилади ва
қуюқ, ѐпишқоқ суюқлик - клейстер (крахмал елими) ҳосил қилади. Крахмал
клейстерининг ҳосил бўлиш жараѐни анча мураккаб. Бу жараѐнда крахмал
доначасининг ички қисми -амилоза сувда эриб, ѐпишқоқлик хусусиятига эга
бўлмаган эритма ҳосил қилади. Доначанинг пардаси – амилопектин эса, бу
эритмага қуюқлик ва ѐпишқоқлик хоссасини беради. Клейстер коллоид эритма
бўлиб, нейтрал ѐки кучсиз кислотали реакцияга эга ва қутбланган нур
текислигини ўнгга буради.
Крахмалнинг энг характерли сифат реакцияси йод билан бўялишидир. Бу
жуда ҳам сезувчан реакция бўлиб, йоднинг эритмадаги концентрацияси
1:500000 га етса ҳам крахмал билан кўк ранг беради. Йод билан бўялган
крахмал (ѐки крахмал клейстри) қиздирилса, кўк ранг йўқолади, совутилганда
эса янгидан кўк ранг ҳосил бўлади. Бу анча мураккаб реакция бўлиб,
пировардида комплекс бирикма вужудга келади. Бундан ташқари, йодни
полисахариднинг жуда катта молекуласи адсорбция қилиши ҳам мумкин.
Крахмалнинг йод билан бўладиган рангли реакциясига спирт, танин, нитрат
кислота, ишқорлар ва баъзи бирикмалар тўсқинлик қилиши мумкин. Нарцеин
алкалоид ва лантан элементининг сирка кислота билан ҳосил қилган асос тузи
ҳам йод билан худди шундай реакция беради.
Крахмал кислоталар, ишқорлар ҳамда диастаза ферменти таъсирида
гидролизланади. Гидролиз кислоталар таъсирида олиб борилса, моносахарид - -
глюкоза, диастаза ферменти иштирокида ўтказилса, дисахарид - малтоза ҳосил
бўлади.
Гидролизланган крахмалдан глюкоза ѐки малтоза ҳосил бўлмасдан аввал
бир қанча оралиқ маҳсулотлар (совуқ сувда эрийдиган крахмал, декстрин ва бошқалар) ҳосил бўлади. Декстринлар ҳам полисахаридларга киради. Умумий
формуласи (С6Н10 О5)n. Полимеризация коэффициенти (n - сони) крахмалникидан анча кичик. Декстринлар йод таъсирида кўк-бинафша, қизил бинафша, тўқ
сариқ ва сариқ рангга бўялади.
Крахмал доначаси парда (пўст)дан ва парда ичидаги моддадан иборат
бўлиб, кимѐвий жиҳатдан бир-бирига ўхшаш бўлмаган бирикмалардан ташкил
топган. Парданинг асосий қисми амилопектин (фариноза)дан, унинг ичидаги
модда эса амилоза (гранулеза) дан иборат. Амилоза дисахарид - малтоза унуми
бўлиб, йод билан тиниқ кўк ранг ҳосил қилади. Амилопектин трисахарид -
эритроамилоза билан фосфат кислота эфиридан иборат бўлиб, йод таъсирида
бинафша рангга бўялади.
Крахмал доначасининг амилопектин ва амилозадан тузилганини қуйидаги
реакция билан аниқлаш мумкин. Буюм ойнасига крахмалнинг сувдаги
аралашмасидан озгина солинади ва унинг устига 1-2 томчи 3 % ли калий
ишқорининг эритмасидан томизиб, қоплағич ойна билан ѐпилади ва
микроскопнинг кичик объективида қурилади. Микроскопда крахмал доначаларининг шишишини, ѐрилишини ва йўқ бўлиб кетишини кузатиш мумкин.
Препаратдаги ишқорни нейтрал ҳолга келтириш учун қоплағич ойнанинг бир
четидан 1 % ли сирка кислота эритмасидан томизилади (филтр қоғози билан
ойнанинг иккинчи томонидан суюқликнинг бир қисми тортиб олинади). Сўнгра
Люгол эритмасидан бир-икки томчи қўшилса, гидролиз натижасида ҳосил
бўлган айрим бўлакчалар бинафша, баъзилари эса кўм-кўк рангга бўялади.
Шулардан бинафша рангга киргани амилопектин, кўм-кўк рангга киргани эса
амилоза ҳисобланади.
Тиббиѐтда ва доришуносликда 4 та ўсимликдан олинган крахмал
ишлатилади. Улар бир-биридан доначаларининг шакли, катта-кичиклиги,
тузилиши билан фарқ қилади.
1. Картошка крахмали - Amylum Solani, картошка (Solanum tuberosum L.)
туганагидан олинади
2. Буғдой крахмали - Amylum Tritici, буғдой (Triticum vulgaге L.) донидан
олинади.
3. Маккажўхори крахмали - Amylum Maydis, маккажўхори (Zea mays L.)
донидан олинади.
4. Гуруч крахмали - Amylum Oryzae, шоли (Oryza sativa L.) донидан олинади.
Микроскопик текшириш. Крахмал сув ѐрдамида микроскопнинг катта
объективида кўрилади. Крахмалнинг шакли, тузилиши ва катта-кичиклигига
қараб, унинг қайси ўсимликка мансублигини аниқлаш мумкин.
Картошка крахмалининг доначаси тухумсимон бўлиб, катталиги 80-100µ
гa тенг. Ўсиш маркази четга жойлашган (эксцентрик донача). Баъзи доначада
иккита марказ бўлади. У ярим мураккаб донача дейилади. Картошка крахмали
доначаларининг уст томонида қават-қават излар кўринади (1- расм).
Буғдой крахмали доначасининг катта-кичиклиги икки хил, яъни йирик
донача 28-30µ, майда донача эса 6-7µ бўлади. Йирик крахмал доначаси
ясмиқсимон (юмалоқ ва ялпоқ) шаклга эга. Ўсиш маркази ўртага жойлашган
(концентрик донача).
Маккажўхори крахмали доначасининг шакли бурчакли ѐки юмалоқ бўлиб,
катталиги 20-30 µ, унинг маркази ва бутсимон дарзли бўлиши характерлидир.
Гуруч крахмали доначаси кўп бурчакли шаклга эга бўлиб, юқорида айтиб
ўтилган крахмал доначаларига нисбатан майда, катталиги 4-6µ. Гуруч крахмалида мураккаб доначалар (умумий парда ичида кўп миқдорда крахмал
доначалари жойлашган) ҳам учрайди.
Ишлатилиши. Крахмал бошқа моддалар билан бирга чақалоқларга
сепиладиган кукун (порошок) ва терига суртиладиган суртмалар тайѐрлашда
ишлатилади.
Меъда ва ичак касалликларида крахмалнинг қайнатиб тайѐрланган
эритмаси - -Decoctum (Mucilago) Amyli берилади. Клейстер шимдирилган бинт
синган ѐки чиққан органни қимирлатмайдиган қилиб боғлаш учун жарроҳликда
ишлатилади. Фармация амалиѐтида крахмалдан доривор кукунлар (порошок),
таблеткалар ҳамда крахмал капсулалари тайѐрлашда фойдаланилади. Декстрин
эритмаси елим сифатида қўлланилади.
Download 20,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish