МАВЗУ:Ҳужайранинг қайтарилувчан ва қайтарилмас шикастланиши. Ҳужайра шикастланишининг морфологияси ва некроз: сабаблари, ривожланиш механизмлари, морфологияси.Апоптоз. Ҳужайра қариши.
Гангрена (gangraina – ёнғин) – ташқи муҳит билан боғланган ва темир сульфиди ҳосил бўлиши натижасида қора рангга кирадиган тўқималар некрози.
Инфаркт (infarcire – қиймалаш) – қон айланиш бузилиши лқибатида юзага келадиган тўқималар некрози (ишемия оқибатидаги).
Кариопикноз – ядронинг бужмайиши, хроматин конденсацияси.
Кариорексис – ядро парчаланиши.
Марантик некроз – ҳолдан тойган ва кахексия ҳамда маразм белгилари бўлган, қари одамларда учрайдиган ётоқ яралари.
Миомаляция (malakas – юмшоқ) –ўлик тўқималар юмшайиши.
Мўмиёланиш (mumificacio – қуриш) – ўлик тўқималар қуриши, зичлашуви.
Некробиоз (necros – ўлик, bios – ҳаёт) – некрозолди ўзгаришлар қайтмас дистрофик жараёнлар.Секин ўлиш жараёни.
Некроз (necros – ўлик) – тирик организмдаги ҳужайра ва тўқималарнинг ҳаёт фаъолияти тўхтатилиши билан кечувчи ўлим.
Нома (nome – сув саратони) – болаларда сувчечак натижасида юзнинг юмшоқ тўқималари намли гангренаси.
Патобиоз – вақтда чўзилган некробиоз.
Плазмолиз – цитоплазманинг гидролитик парчаланиши.
Плазморексис – цитоплазманинг бўлакланиши.
Секвестр (sequestrum) – ўлик тўқиманинг аутолизга учрамайдиган, биликтиручи тўқима билан алмашмайдиган тирик тўқималар орасида эркин жойлашадиган қисми.
МАВЗУ: Яллиғланиш ва репарация. Яллиғланишнинг тавсифи ва умумий ривожланиш принциплари. Ўткир яллиғланиш.
Терминология
Абсцесс – (abscessus – чипқон, йирингли яра) – чегараланган бўшлиқли йирингли яллиғланиш. Ўткир ва сурункали абсцесс учрайди. Ўткир абсцесс атрофидаги тўқималардан пиоген мембрана билан ажралган, сурункали абсцесс бўлса –пиоген (ички) ва фиброз (ташқи).
Альтерация – (alteratio) – ҳар хил даражадаги дистрофия ва некрозга учраган тўқималарнинг шикастланиши.
Ангина – (ancho – бўғияпман, босияпман) – ҳалқумнинг яллиғланиши.
яллиғланиш (inflammatio) – ҳар хил шикастланишга жавобан, патоген омилни йўқотишга йўналтирилган томирлаоаро мезенхимал реакциялар.
Дифтеритик яллиғланиш – (diphtera – терисимон пленка) – шиллиқ қаватларда қалин пленканинг пайдо бўлиши билан боғлиқ фибриноз яллиғланишнинг тури.
Катарал яллиғланиш – (katarrheo – оқиябман) –шиллиқ қўшилиб оқиб кетадиган экссудатли шиллиқ қаватнинг яллиғланиши.
Крупоз яллиғланиш – (croup –қуш тилидаги пленка) – унча чуқур бўлмаган некрозли, некроз массаларининг фибрин билан сингдирилиши билан кечадиган яллиғланиш.
Пролиферация – (proliferatio – ўсиш) – капиллярлар эндотелийси ва бириктирувчи тўқиманинг ҳужайраларининг кўпайиши.
Пиноцитоз – макрофаглар томонидан тўқималар суюқлигини олиниши.
Сиалоаденит (греч. sialon – сўлак, aden – без) – сўлак безларининг яллиғланиши.
Флегмона – (phlegmona) – тарқоқ йирингли яллиғланиш.
Экссудация (exudatio) –томирлардан плазманинг суюқ моддалари ва қоннинг шаклли элементларининг чиқиши.
Эмпиема (en – ичи, руоn – йиринг) – баъзи бўшлиқлар деворининг яллиғланиб, йиринг билан тўлиши (плевра, чувалчангсимон ўсимта, ўт қопи, гайморов бўшлиғи).
Эндоцитобиоз – тугалланмаган фагоцитоз (умуман – ҳужайра ичидаги ҳаёт).
МАВЗУ: Сурункали яллиғланиш.Яллиғланиш билан боғлиқ таъсирлар. Ҳужайранинг репарацияси.
Do'stlaringiz bilan baham: |