Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги в. И. Зуев, О. Қодирхўжаев, М. М. Адилов, У. И. Акрамов сабзавотчилик ва полизчилик



Download 3,2 Mb.
bet134/175
Sana19.11.2022
Hajmi3,2 Mb.
#868465
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   175
Bog'liq
Sabzavotchilik majmua (2)

Уруғчилик. Уруғлик итузумдош экинлар четдан чангланмаслиги учун пайкали очиқ жойда 300 м, ҳимояланган ерда 100 м бўлиши керак. Ўруғчилик пайкаллари агротехникаси Одатдагидек бўлиб, барча деҳқончилик тадбирлари юксак даражада бажарилиши лозим.
Биринчи нав тозалаш кўчат танлаш олдидан, иккинчи тозалаш эса мева етилиши арафасида ўтказилиб, касал ҳамда тегишли нав учун хос бўлмаган меваларни олиб ташлаш орқали амалга оширилади.
Помидор уруғини ажратиш ва ювиб олишда БСТ-1,5 ҳамда МПП-0,5 машиналаридан фойдаланилади. Уруғни ювиб олиш помидор шарбати ишлаб чиқариш билан бирга олиб борилади. Ажратилган уруғ идишга жойланади ва у помидор шарбатига тўлдирилиб уруғ сиртидаги ёпишқоқ парда емирилгунча ачити­лади. Шундан сунг қуёш нурида 11% нами қолгунча қуритилади. Қуриган помидор уруғини тозалаш ҳамда саралаш ишлари К-218 ва К-531/1 машиналари, ПСС-2,5 пневмосаралаш машиналарида бажарилади. 1 тонна мевадан 2-4 кг, кам бўлмали навлардан эса 5-6 кг уруғ чиқади. Уруғнинг маҳсулотдорлиги гектаридан 60-80 кг га тўғри келади. Қалампир уруғини ажратиб олишда қайта жиҳозланган СОМ-2 артиш машинасидан фойдаланилади. Аччиқ қалампир навлари очиқ ҳавода ажратиб олинади, ишчилар қўлқоп, ҳимоя ойнаги ва юзларига дока тақиб олган блиши керак. Уруғ мева қолдиқларидан ювилиб, 11% нами қолгунча қўритилади. 1 тонна чучук қалампир нави мевасидан 6-8 кг, аччиғиникидан эса 10-18 кг уруғ олинади. Уруғининг хмаҳсулотдорлиги гектаридан 2 тс.
Бақлажоннинг териб олинган меваси олдин юмшаши ва тўла пишиб етилиши учун бир жойга уйиб қўйилади, шу ҳолда 9-12 кун сақланади. Уруғи СОМ-2 артиш машинасида ажратилади. Кейин уруғ ювиб қўритилади. 1 т мевадан 4-6 кг уруғ олинади. Бақлажон уруғининг хмаҳсулотдорлиги гектарига 1-1,5 ц.

12 АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ


Помидорнинг туманлаштирилган навларини ўрганиш
Топшириқдан мақсад. Ўқувчиларга томатдош сабзавотларнинг морфологик тузилиши ва навларининг ўзаро фарқини ҳамда хусусиятларини ўргатиш.
Услубий кўрсатма. Томатдош сабзавотларга помидор, қалампир ва бақлажон киради.
Помидор Lycopersicum авлодига киради. Бу авлод 3 та: перуан, тукли ва оддий турга бўлинади. Экиладиган навлари оддий — L.esculentum Mill турига киради. Бу оддий тур ҳам учта кенжа: ёввойи (смородинасимон ва бошқалар), ярим маданий (ноксимон, олхўрисимон каби) ва маданий (оддий, тик ўсадиган, йирик баргли каби) турларга бўлинади. Помидорнинг ёввойи кенжа тури экин сифатида деҳқончиликда экилмайди.
Илдиз тизими ниҳоятда сершоҳ бўлиб, тупроқнинг чуқур қатламларига таралади. Ёш ўсимликларда ўқ илдиз яққол ажралиб туради, лекин кейинчалик ёш илдизлар ҳам тез ўсиб, унга етиб олади. Помидорни уруғдан экиб ўстирилганда илдиз тизими тупроқнинг анча чуқур қаватига (150 см гача) кириб боради ва атрофга тармоқланиб ўсади. Кўчат орқали ўстирилганда илдизлари бирмунча юзароқ ўсади ва тупроқнинг 20-50 см ли юза қаватига таралади. Шу туфайли улар уруғдан экилган помидорларга қараганда намликни ва тупроқни унумдор бўлишини талаб қилади. Ёш помидор ўсимлигининг пояси ўтпоя, мўрт, ёшига қараб дағаллашиб, пишиқлашиб боради, безли тукчалар билан қопланган. Пояси ётиб ўсадиган одий ва тик ўсадиган бўлади. Барглари кетма-кет жойлашган, йирик, чети қирқилган тоқ патсимон шаклда. Поя ва баргларининг сирти туклар билан қопланган бўлиб, ўтикир ҳидли. Тўпгули яъни, гажаги шингил дейилади. Гули икки жинсли, оддий ва мураккаб. Меваси икки-уч ёки кўп хонали, серсув, резавор. Уруғи юмалоқ-ясси шаклда, сарғиш-кулранг тусда, сирти қалин туклар билан қопланган. Уруғи унувчанлигини 4-6-йилгача сақлайди.
Помидор навлари тупи, барглари, тўпгули ва меваси билан бир-биридан фарқ қилади:

Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish