Гербитсид солиш. Ифлосланган ерларда помидор индустриал технология асосида етиштирилганда гербитсид қўлланади. Тошкент давлат аграр университети тадқиқотлари жумхуриятимизда суғориладиган тупроқ шароитида экинзорларга уруғ униб чиқмасдан трефлан, нитрофор, дифенамид, рам род ҳaмдa зенкор, шунингдек униб чиққандан кейин зенкор солиш яхши натижа беришини кўрсатади. Ўруғ экилиши ёки кўчат ўтқазишидан 4-5 кун олдин ерга 7-8 см чуқурликда ишлов берилади ва гектарига 0,75-1,0 таъсирчан модда ёки 3-4 кг препарат миқдорида трефлан солинади. Уруғ экишдан ёки кўчат ўтқазишдан олдин ерга 6-8 см чуқурликда ишлов бериш билан биргаликда гектарига 4 кг преварат миқдорида нитрофор солинади. Рамфорд кўчат ўтказилишидан олдин ёки уруғ сепилгандан кейин гектарига 5-6 кг преварат миқдорида берилади. Зенкорни кўчат ўтқазиш олдидан ёки уруғ экилгандан кейин гектарига 0,5-0,7 кг, ё бўлмаса 3-4 чинбарг чиқарганда 0,25 кг миқдорда қўллаш мумкин. Кўчат униб чиқишидан олдин қўлланишда дифенамид (2 кг/га) ҳaмдa зенкор (0,25 кг/га) гербитсидларидан бири қўлланади. Ишлатиладиган сўюқлик сарфи гектарига 500-600 л.
Кўчатларни экиш муддати ва тартиби. Кўчат ўтқазиш 8-10 см чуқурликдаги тупроқнинг қизиши +12-13С дан ошганда бошланади. Республикаимизнинг марказий қисмида эртаги помидор кўчати одатда, 10-20 апрелларда, кечкиси эса 20-апрелдан 10-майгача экилади. Жанубий вилоятларда эса икки ҳафта кейин амалга ощирилади. Эрта пишар навлардан кечки муддатларда маҳсулот олиш учун уларнинг кўчатини июннинг иккинчи ярмидан такрорий экиш мумкин. Бақлажон ҳамда қалампир помидордан кечроқ: жумуриятимизнинг жанубида 15-20 апрелларда, марказий қисмида 20-30 апрелларда ҳaмдa шимолида 1-10 майларда экилади.
Кўп марта қўлда териб олиш ҳамда ярим механизатсиялаштирилган теримга мўлжалланган помидорнинг навлари 90×40 см тартибда ҳамда бошқа баланд бўйли навлар 9025-30 см тартибда гектарига 37-44 минг кўчат қалинлигида, паст бўйли навлар 9015-20 см ёки 7025 см тартибда гектарига 55-74 минг кўчат қалинлигида етиштирилади. Кўчат ўтқазиш қўлда бажарилади, ўсув даврининг бошида ерга ишлов бериш ҳамда суғориш барча қатор ораларида, кейин эса ҳap иккинчи қaтоp оралигида амалга оширилади. Комбайнда йиғиштириш учун мўлжаллаб экилган помидор навлари икки қаторли лентали усулда етиштирилади. “Ракета” туридаги ғуж ўсувчи помидор навлари 90+50 ҳaмда 100+40 см тартибида, кўчат оралиги 10-15 см бўлгани ҳолда гектарига 90-140 минг кўчат қалинлигида етиштирилади. “Новинка Приднестровя” туридаги ўртапишар навлар мазкур тартиблардан ташқари, шунингдек 120-160 см тартиб бўйича ҳам етиштирилади. Барча ҳолларда кўчат оралиги 20-25 см бўлади. Ўрта бўйли навлар учун кўчат қалинлиги гектарига 55-71 минг дона.
Бақлажон ҳамда қалампир оддий усулда етиштирилади. Бақлажон кўчати 7040 см, қалампир кўчати эса 7025-20 см тартибида ўтказилади.
Кўчат МТ3-80 тракторига тиркалган СКН-6 ҳамда СКН-6А кўчат ўтқазиш машиналари ёрдамида экилади. Пайкалнинг тўлиқлигини таъминлаш мақсадида, кўчат ўтказилгандан 4-5 кун кейин, сўлиб қолган кўчатлар ўрнига янгилари ўтказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |