Етиштириш технологияси. Пайкални танлаш ҳaмдa ўғит бериш. Итузумдош экинлар учун энг яхши ўтмишдошлар беда, эртаги кўкат ҳaмдa ловия экинлари, саримсоқпиёз, пиёз, полиз экинлари, бодринг, карам ҳисобланади. Уларни бир майдонда кетма-кет икки-йил етиштириш ҳaмдa ўз ўрнига уч-йилдан олдин қайта экиш, шунингдек картошканинг ўрнида ўстириш тавсия этилмайди.
Ўзбекистон шароитида итузумдош экинларга қуйидаги минерал элемент озиқ миқдори тавсия этилади. Буз тупроқли ерларда гектарига (кг): N120-200, P140-150, К90-100, ўтлоқ ҳамда ўтлоқ ботқоқ тупроқлар учун N140-150, P140-150, К100. Экин беда ўрнига экилганда азот ўғитларининг миқдори 20-25% камайтирилади. Фосфор ҳaмдa калий ўғитлари бериш миқдорини ернинг таркибига қараб аниқланади.
Органик ўғитлар,-йиллик фосфорнинг 70% и ҳaмдa калий ўғитининг 50% и асосий ҳайдов олдидан берилиши тавсия қилинади. Қолган фосфор ва-йиллик азот миқдорининг 25% и биринчи озиқлантириш вайтида, 50% калий эса маҳсулот туга бошлаган даврда, иккинчи озиқлантириш пайтида берилади.
Ерни экишга тайёрлаш. Итузумдош экинлар ишлов берилган ерга, майдон релйефига юқори даражада талабчан. Бу экинлар учун мўлжалланган ер илож барича тўғри бурчакли бўлиб, ҳайдов узунлиги 200-300 м, қиялиги 5-7°С дан ортмаслиги керак.
Итузумдош экинлар учун мўлжалланган ер кузда шудгор қилинади ҳaмдa жорий текисланади. Дала бегона ўтлардан тоза бўлса, кўзги шудгор ерин юмшатмасдан тўриб ўтказилади. Кўп-йиллик бегона ўтлар билан ифлосланган ерларни эса далани юмшатишдан олдин BKCШ-8 машина ёрдамида уларнинг илдизидан тозаланади. Кўзги шудгордан олдин далага гектарига 20-30 т гўнг, 90-120 кг фосфорли, 70-100 кг атрофида калийли ўғитлар солинади.
Ерга экиш олдидан ишлов бериш экиш муддати ҳaмдa тупроқнинг механик таркибига боғлиқ. Помидор уруғи эртаги муддатда экилганда енгил тупроқларда ерни эрта баҳорда бароналаш билан чекланади. Анча зич тупроқли ерларда помидор уруғи кечроқ муддатларда экилса, барча итузумдош экинлар кўчатидан экилгандаги сингари, эрта баҳорги бароналаш ҳaмда чизеллаш ўтказилади, оғир тупроқли ерларда эса эрта баҳорги бароналаш ҳaмда чизеллаш ёки кўзги шудгор йўналишига кундаланг йўналишда ағдармасдан ҳайдов ўтказилади. Экиш олдидан ўтказиладиган чизеллаш 8-12 см чуқурликда бажарилади. Айни вайтда ер бароналаб кетилади. Ерга ишлов бериш ПЛН-5-35 aғдармасдан ҳайдайдиган плуг ва унга тўташтирилган притсепли барона билан 25-30 см чуқурликда амалга оширилади. Сўнгра ер КЗУ-0,3 режалалаштиргич билан текисланади.
Помидор, қалампир ва бақлажон кўчатларини етиштириш олдинги бўлимларда баён этилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |