Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент ирригатция ва қишлоқ ХЎжалигини



Download 1,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/40
Sana13.07.2022
Hajmi1,31 Mb.
#786308
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40
Bog'liq
ўқитишнинг замонавий технологиялари фанидан Реферат

 
 


63 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

 
 
 
 
 
Ҳамкорликдаги ўқиш: тамойиллари ва қоидалари
1) гуруҳга битта топшириқ; 
2) битта рағбат: гуруҳ барча иштирокчилари ҳамкорликдаги иш 
баҳоси (умумий натижага эришиш учун барча гуруҳ аъзолари 
сарфлайдиган 
кучи 
баҳоланади) 
ва 
академик 
натижалари 
йиғиндисидан ташкил топган битта баҳо олади, яъни гуруҳ (команда) 
муваффақияти ҳар бир иштирокчининг ҳиссасига боғлиқ; 
3) ҳар бирининг ўз муваффақияти ва гуруҳнинг бошқа аъзолари 
муваффақияти учун шахсий масъулиятлиги;
4) ҳамкорликдаги фаолият: гуруҳий музокара, ҳамкорлик, ўзаро 
ѐрдам бериш каби ўзаро ҳаракат усуллари асосида ташкил топади; 
5) муваффақиятга эришишда тенг имкониятлар: ҳар бир 
ўқиѐтган ўз шаҳсий ютуғини такомиллаштиришга, шахсий 
имкониятлари, қобилиятларидан келиб чиққан ҳолда ўқишга берилган 
бўлиши зарур, чунки у бошқалар билан тенг баҳоланади

 
 
 


64 
ХУЛОСА ВА ТАВСИЯЛАР
Таълим назарияси таълим жараѐнини қонун ва қоидаларини ўрганувчи 
педагогиканинг асосий қисмларидан бири. Таълим жараѐнининг асосий 
моҳияти тарихан тўпланган ижтимоий билим ва тажрибани ѐш авлодга 
етказиш, ѐшларни билимлар билан қуроллантириш, керакли малакалар ва 
кўникмаларни 
хосил 
қилиш. 
Талабаларнинг 
ички 
имкониятларини, 
қобилиятини ва истеъдодларини очиш ҳамда ривожлантириш, уларни маънавий 
етук ва тарбияли шахс сифатида шаклланишини таъминлашдир. 
Ҳозирги педагогик фандаги вазият умумий ҳолда шундан иборат. Бу 
вазиятда инновация жуда муҳим. Педагогика-билимлар тизимидир. 
Объективлик, мақсадга мувофиқлик, мустахкамлик, бир-бирига зид бўлмаслик- 
унинг асосий ҳарактеристикаларидир. Педагогика тизимини ҳар қандай илмий 
назария каби тизимини ташкил этувчи тамойиллари лойихалаштиради, 
бирлаштиради ва ушлаб туради яъни ушбу тизим асосий билимларга 
асосланиши асосий ҳолдир. 
Ноанъанавий таълим технологиянинг мухим белгиси-мақсад ҳосил қилиш 
жараѐнидир. Анъанавий педагогикада “педагогик мақсад” масаласига 
назариячилар ҳам, амалиѐтчилар ҳам кам эътибор беради, мақсад-методик 
адабиѐтларда ҳам ноаниқ ифодаланиб, унга эришиш даражаси ҳам субъектив 
баҳоланади. 
Ноанъанавий таълим технологияда –педагогик мақсадни аниқлаш асосий 
муаммо бўлиб, мақсадни диагностик ифодалаш, билим ўзлаштириш сифатини 
объектив баҳолаш назарда тутилади. Ниҳоят таълим-тарбия жараѐнлари 
тузилиши ва мазмуни жихатидан яхлитлиги- таълим технологияни ишлаб 
чиқиш ва амалга оширишнинг муҳим принципи ҳисобланади. Яхлитлик 
принципи, шунингдек, таълимнинг ҳар тури бўйича бўлажак педагогик 
тизимнинг лойиҳасини ишлаб чиқаѐтганда педагогик тизимнинг барча 
элементлари (чорак, семестр, ўқув йили давомида ҳам, шунингдек бутун 
таълим давомида ҳам) ўзаро таъсирда бўлишига эришиш зарур. 


65 
Демак, ноанъанавий таълим технология - муайян муддатга мўлжалланган, 
таълим жараѐни марказида талаба шахси бўлиб, ўқитишнинг замонавий шакли, 
фаол ўқитиш методлари ва замонавий дидактик воситаларнинг мажмуини 
таълим - тарбия ишидан кўзланган мақсад ва кафолатланган натижага 
эришишга йўналтиришдир. 
Бизнинг талқинимизда касб таълимининг замоанавий ташкилий 
шаклларида, таълимни ташкил этиш, дарс ва унга қўйиладиган асосий 
талаблар, жуфтлик ва кичик гуруҳларга бўлинган ҳолда дарсларни ташкил 
этиш, касб таълимининг замонавий ташкилий шакллари ҳамда ноанъанавий 
таълим технологияси анъанавий таълим технологиясидан фарқ қилиб, 
талабаларнинг билиш имкониятларини ривожланишига шароит яратади
мустақил ишлашларига алоҳида эътибор берилади, билиш фаолиятлари 
изланувчан ва ижодий ҳарактерга эга бўлади. Дарс тузилмаси ўзгарувчан 
бўлади ва анъанавий педагогикада методик ишланмалар ўқитувчи дарс ўтиши 
учун тузилса, ноанъанавий таълим эса -ўқувчини ўқув-билиш фаолиятининг
шакллари ва мазмунини тасвирлайдиган таълим жараѐни лойиҳасини ишлаб 
чиқишни таклиф этади. 


66 

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish