Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент ирригатция ва қишлоқ ХЎжалигини


Педагогик амалиѐтда инновацион технологияларни қўллаш



Download 1,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/40
Sana13.07.2022
Hajmi1,31 Mb.
#786308
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   40
Bog'liq
ўқитишнинг замонавий технологиялари фанидан Реферат

Педагогик амалиѐтда инновацион технологияларни қўллаш
«Таълим тўғрисида»ги қонун ва «Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури» 
асосида таълим-тарбия соҳасида олиб борилаѐтган туб ислоҳотларнинг 
қуйидаги асосий йўналишларини англаб олмоқ лозим:

таълим мазмунини, тизимини ислоҳ қилиш; 

таълим-тарбия бошқарувини ислоҳ қилиш; 

таълимнинг бозор иқтисодиѐтига асосланган механизмини яратиш; 

ота-она, ўқитувчи-ўқувчининг таълим жараѐнига бўлган янгича 
қарашларини шакллантириш; 

бу туб ислоҳотларнинг бош ҳаракатлантирувчи кучи-янги педагогик 
технологияни амалиѐтга татбиқ этишдан иборат. 
 


56 
Янгилик киритишнинг ижтимоий-психологик аспекти америкалик 
инноватик Э.Роджерс томонидан ишлаб чиқилган. У янгилик киритиш жараѐни 
қатнашчиларининг 
тоифалари 
таснифини, 
унинг 
янгиликка 
бўлган 
муносабатини, уни идрок қилишга шайлигини тадқиқ этади. 
Олий мактаб ўқитувчисининг инновацион фаолияти олий мактаб 
педагогикасининг бош муаммоларидан биридир. 
Инновация
(инглизча innovation) – янгилик киритиш, янгиликдир. 
А.И.Пригожин инновация деганда, муайян ижтимоий бирликка-
ташкилот, аҳоли, жамият, гуруҳга янги, нисбатан турғун унсурларни киритиб 
борувчи мақсадга мувофиқ ўзгаришларни тушунади. Бу инноватор 
фаолиятидир 
Илмий йўналишларда янгилик ва инновация тушунчалари фарқланади. 
Янгилик - бу восита: янги метод, методика, технология ва бошқалар. 
«Инновация» 
- бу таълим: маълум босқичлар бўйича ривожланадиган 
жараѐн. 
В.И.Загвязинский «янги» тушунчасига таъриф бериб, педагогикадаги 
«янги» фақатгина бу ғоя эмас, балки ҳали фойдаланилмаган ѐндашувлар, 
методлар, технологиялардир, лекин бу педагогик жараѐннинг унсурлари 
мажмуан ѐки алоҳида олинган унсурлар бўлиб, ўзгариб бўлиб, ўзгариб турувчи 
вазиятда ва шароитда таълим ва тарбия вазифаларини самарали ҳал этишнинг 
илғор бошланмаларини ўзида акс эттиради. 
Р.Н.Юсуфбекова педагогик янгиликка ўқитиш ва тарбия беришда аввал 
маълум бўлмаган ва аввал қайд қилинмаган ҳолат, натижа, ривожланиб 
борувчи назария ва амалиѐтга элтувчи педагогик воқеликнинг ўзгариб туриши 
мумкин бўлган мазмуни сифатида қарайди. 
Педагогик 
инновацияда 
Р.Н.Юсуфбекова 
инновацион 
жараѐн 
тузилмасининг уч блокини фарқлайди: 
Биринчи блок - педагогикадаги янгини ажратиш блоки. Бунга 
педагогикадаги янги, педагогик янгиликнинг таснифи, янгини яратиш шарт-
шароити, янгиликнинг меъѐрлари, уни ўзлаштириш ва фойдаланишга 


57 
тайѐрлиги, анъана ва новаторлик, педагогикадаги янгини яратиш босқичлари 
киради. 
Иккинчи блок - янгини идрок қилиш, ўзлаштириш ва баҳолаш блоки: 
педагогик ҳамжамиятлар, янгини баҳолаш ва уни ўзлаштириш жараѐнларининг 
ранг-баранглиги, педагогикадаги консерваторлик ва новаторлик, инновация 
муҳити, педагогик жамиятларнинг янгини идрок этиш ва баҳолашга тайѐрлиги. 
Учинчи блок – янгидан фойдаланиш ва уни жорий этиш блоки, яъни 
янгини татбиқ этиш, фойдаланиш ва кенг жорий этиш қонуниятлари ва 
турларидир. М.М.Поташникнинг инновация жараѐнлари талқинлари киши 
эътиборини ўзига тортади. У инновация жараѐнининг қуйидаги тузилмасини 
беради: 

фаолия тузилмаси-мотив-мақсад-вазифа-мазмун-шакл-методлар-методика 
компонентлари йиғиндиси; 

субъекти 
тузилма-инновацион 
фаолият 
субъектларининг 
халқаро, 
минтақавий, туман, шаҳар ва бошқа сатҳлари; 

мазмун тузилмаси – ўқув-тарбиявий ишлар, бошқар (ва б.)да янгиликнинг 
пайдо бўлиши, ишлаб чиқилиши ва ўзлаштирилиши; 

босқичликка асосланган ҳаѐт даврийлик тузилмаси-янгиликнинг пайдо 
бўлиши-илдам-ўсиш-етуклик-ўзлаштириш сингиб кетиш, тарқалиш) – 
замонавийлаштириш; 

бошқарув тузилмаси – бошқарув ҳаракатларининг тўртта турининг ўзаро 
алоқаси: режалаштириш, ташкил этиш, раҳбарлик қилиш, назорат қилиш: 

ташкилий тузилма – диагностик, олдиндан кўра билиш, соф ташкилий, 
амалий, умумлаштирувчи, татбиқ этувчи. 

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish